O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


Download 0.56 Mb.
bet207/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

4051-модда. Айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддатлари
Айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан бир ойдан ошмаслиги керак.
Жиноят ишини кўриш тўхтатиб турилган вақт ишни муҳокама қилиш муддатига кирмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси томонидан икки ойгача узайтирилиши мумкин.
(4051-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
50-боб. СУД МУҲОКАМАСИНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ
406-модда. Жиноят ишини муҳокама қилиш чоғида суд таркибининг ўзгармаслиги
Ҳар бир жиноят иши бир таркибдаги суд ёки бир судья томонидан кўриб чиқилиши лозим.
407-модда. Захирадаги халқ маслаҳатчиси
Башарти ишни муҳокама қилиш узоқ вақт талаб қиладиган бўлса, ишда захирадаги халқ маслаҳатчиси қатнашиши мумкин бўлиб, у ишни муҳокама қилиш бошланган пайтдан эътиборан суд мажлиси залида ҳозир бўлади ва судьянинг ҳуқуқларидан фойдаланади, суд маслаҳатлашувларида ва иш бўйича қарор чиқариш вақтида қатнашиш ҳуқуқи бундан мустасно.
Халқ маслаҳатчиси суд таркибидан чиқиб кетган тақдирда захирадаги халқ маслаҳатчиси унинг ўрнини эгаллайди ва ишни муҳокама қилиш давом этади.
408-модда. Суд мажлисида раислик қилувчи
Суд мажлисида шу суднинг раиси, унинг ўринбосари ёки судья раислик қилади.
Раислик қилувчи суд мажлисига раҳбарлик қилади, ишнинг барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириш ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган ҳамма чораларни кўради, кўрилаётган ишга алоқаси бўлмаган ҳолатларни суд муҳокамасига киритмайди.
Раислик қилувчи суд мажлиси залида тартибга риоя қилинишини таъминлайди. Унинг фармойишлари тарафлар ва барча ҳозир бўлганлар учун мажбурийдир.
Тарафлардан ёки бошқа шахслардан бирортаси раислик қилувчининг ҳаракатларига эътироз билдирган тақдирда бу эътирозлар суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling