402-модда. Процесс иштирокчиларини жиноят иши материаллари билан таништириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья жиноят иши судда муҳокама қилиш учун тайинлангандан сўнг прокурор, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек судланувчи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига, башарти улар суриштирув ёки дастлабки тергов даврида иш материаллари билан таништирилмаган бўлсалар, ишдаги барча материаллар билан танишиб чиқишлари ва ўзлари учун зарур бўлган маълумотларни кўчириб олишларига имконият яратиши шарт.
(402-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
403-модда. Суд мажлисига чақириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья ўз қарорида кўрсатилган шахсларни суд мажлисига чақириш тўғрисида фармойиш беради, уларга чақирув қоғози топширилишини таъминлайди, шунингдек суд мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ бошқа чораларни кўради.
(403-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
404-модда. Суднинг ишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят бериш ва протест билдириш
Суднинг ишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан айбланувчи, жабрланувчи хусусий шикоят бериши ва прокурор хусусий протест билдириши мумкин.
(404-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
405-модда. Суд мажлисида жиноят ишини муҳокама қилиш муддати
Жиноят ишини судда муҳокама қилишга тайинлаш тўғрисида судьянинг қарори чиқарилган вақтдан бошлаб кўпи билан ўн суткада суд ишни кўришни бошлаши лозим.
Жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак.
Жиноят ишини кўриш тўхтатиб турилган вақт ишни муҳокама қилиш муддатига кирмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси томонидан тўрт ойгача узайтирилиши мумкин.
(405-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Судларда жиноят ишларини кўриб чиқиш муддатини тўрт ойдан кўпроққа узайтиришга алоҳида ҳолларда фақат мураккаб ва кўп воқеали ишлар бўйича йўл қўйилади. Биринчи инстанция судининг ажримига асосан беш ойгача бўлган бундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари ва олти ойгача бўлган шундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан амалга оширилади.
(405-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |