427-модда. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан мулоҳазалар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Суд мажлиси баённомаси имзоланганидан кейин беш сутка ичида тарафлар шу баённома юзасидан ўз мулоҳазаларини беришга ҳақлидирлар. Мулоҳазаларни раислик қилувчи кўриб чиқиб, уларга қўшилган тақдирда уларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ва суд мажлиси баённомасига қўшиб қўяди.
Раислик қилувчи суд мажлиси баённомаси юзасидан берилган мулоҳазаларга қўшилмаган тақдирда, бу мулоҳазалар ушбу ишни кўрган суд таркиби ҳал этиши учун киритилади. Башарти ишни судьянинг якка ўзи кўриб чиққан бўлса, раислик қилувчининг қарори узил-кесил ҳисобланади, лекин манфаатдор тарафлар бу қарор устидан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.
51-боб. СУД МАЖЛИСИНИНГ ТАЙЁРЛОВ ҚИСМИ
428-модда. Суд мажлисини очиш
Раислик қилувчи тайинланган вақтда суд мажлисини очади ва қандай жиноят иши кўрилишини эълон қилади.
429-модда. Процесс иштирокчиларининг судга келган- келмаганлигини текшириш
Суд мажлисининг котиби давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, судланувчи, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари судга келган-келмаганлиги тўғрисида ахборот беради. Шундан кейин судга таржимон, гувоҳлар, экспертлар ва мутахассислар келган-келмаганлиги текширилади. Котиб ҳозир бўлмаганларнинг нима сабабдан келмаганлигини маълум қилади.
Ишда иштирок этаётган шахсларнинг кимлиги паспорт ёки уларнинг шахсини гувоҳлантирувчи бошқа ҳужжатлар бўйича аниқланади.
430-модда. Таржимонга унинг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини тушунтириш
Раислик қилувчи таржимонга ушбу Кодекснинг 72-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек жавобгарлигини тушунтиради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |