O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


-модда. Ашёвий далилларни шикастлаганлик ёки йўқотганлик учун жавобгарлик


Download 0.56 Mb.
bet109/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

212-модда. Ашёвий далилларни шикастлаганлик ёки йўқотганлик учун жавобгарлик
Экспертиза ўтказиш ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида шикастланган ёки йўқолган ашёнинг қиймати суд чиқимларига қўшилади.
Айблов ҳукми чиқарилганда, агар бу ашё маҳкумга ёки фуқаровий жавобгарга тегишли бўлса, унинг қиймати тўланмайди; агар ашё бошқа бирор шахсга тегишли бўлса, унинг қиймати бу шахсга суд томонидан тўланиши ва айни вақтда бу сумма маҳкум ёки фуқаровий жавобгар ҳисобидан давлат фойдасига ундирилиши лозим.
Оқлов ҳукми чиқарилганда ҳамда иш тугатилган ҳолларда экспертиза ўтказиш ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида шикастланган ёки йўқолган ашёнинг қиймати қонуний эгасига ёки мулкдорига, шунингдек процессуал мавқеидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқ ворислари ва меросхўрларига тўланади.
Ашёвий далиллар шикастланган ёки йўқолган бошқа барча ҳолларда уларнинг қиймати зарар келтириш натижасида келиб чиқадиган мажбуриятларга доир фуқаровий қонун ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ тўлаттирилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.11.04.00 Процессуал мажбурлов (ушлаб туриш, эҳтиёт чоралари, лавозимидан четлатиш, мажбурий келтириш ва бошқалар)]
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРЛОВ

26-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ШАХС ҲУҚУҚЛАРИНИ ЧЕКЛАШ АСОСЛАРИ ВА ЧЕГАРАЛАРИ
213-модда. Процессуал мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар
Жиноят процесси иштирокчиси тергов ёки суд ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган бўлса, шунингдек гумон қилинувчи, айбланувчининг келгуси жиноий фаолиятининг олдини олиш ва ҳукм ижросини таъминлаш учун зарур бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда мажбурлов чораларини қўллашга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27 — 31-боблари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси ушлаб туриш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини ушбу Кодекснинг 221 ва 224-моддаларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўллашга ҳақлидир.
(213-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling