O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi
-модда. Ушлаб турилганларга учрашиш учун рухсат бериш
Download 0.56 Mb.
|
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING
- Bu sahifa navigatsiya:
- 234-модда. Ушлаб турилганни озод қилиш асослари ва тартиби
230-модда. Ушлаб турилганларга учрашиш учун рухсат бериш
Олдинги таҳрирга қаранг. Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан учрашувга ушбу Кодекс 46-моддасининг биринчи қисмида ва 48-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қоидаларга кўра рухсат берилади. Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан биринчи холи учрашувга биринчи сўроққача рухсат берилади. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланаётган ушлаб турилган шахснинг ҳимоячи билан учрашувига ушбу Кодекс 226-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган эҳтиёт чораси қўлланилиши лозим бўлган, муддатлар инобатга олинган ҳолда рухсат берилади ҳамда учрашув суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан икки соатга қадар чекланиши мумкин. Ушлаб турилган шахсга қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувга ушлаб турилган шахслар сақланадиган жойнинг маъмурияти ушлаб туриш тўғрисидаги материаллар қайси терговчи ёки суриштирувчининг иш юритувида бўлса, фақат ўша терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсати асосида ижозат беради, ҳимоячи билан учрашув бундан мустасно. (230-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси. Олдинги таҳрирга қаранг. (231-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (232-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (233-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 234-модда. Ушлаб турилганни озод қилиш асослари ва тартиби Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахс, агар: 1) жиноят содир этганлиги ҳақидаги гумон тасдиқланмаса; 2) ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш зарурати бўлмаса ёки уни қўллаш суд томонидан рад этилса; 3) ушлаб туришнинг белгиланган муддати тугаган бўлса ва ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган ёхуд ушбу Кодекс 243-моддаси ўнинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ушлаб туриш муддати узайтирилмаган бўлса, озод қилинади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 226-моддаси. Ушлаб турилган шахсни озод қилиш суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига биноан ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи томонидан амалга оширилади. Озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушиши билан дарҳол ижро этилади. Ушлаб турилган шахсни бундан буён ушлаб туриш учун асослар йўқлиги аниқланиши биланоқ суриштирувчи ва терговчи уни дарҳол озод қилишлари шарт. Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг ушлаб турилган шахсни озод қилиш ҳақидаги қарори ёхуд суднинг уни ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажрими қонунда белгиланган ушлаб туриш муддати ичида ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушмаса, ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи бу шахсни озод қилади ва унинг озод қилинганлиги тўғрисида прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига билдириш хати юборади. Зарур ҳолларда ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг маъмурияти озод қилинган шахсларнинг яшаш жойига текин жўнаб кетишини таъминлайди; уларнинг илтимосига кўра, ушлаб турилганлар сақланадиган жойда бўлган вақти ҳақида маълумотнома беради. (234-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 7-боби. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling