O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi
-модда. Жиноят иши материалларини хорижий давлатнинг ваколатли органига юбориш
Download 0.56 Mb.
|
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING
- Bu sahifa navigatsiya:
- 598-модда. Жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўровни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижро этиш
- 65-боб. ШАХСНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ ЁКИ ҲУКМНИ ИЖРО ЭТИШ УЧУН УШЛАБ БЕРИШ
597-модда. Жиноят иши материалларини хорижий давлатнинг ваколатли органига юбориш
Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган, кейинчалик унинг ҳудудидан чиқиб кетган ҳамда процессуал ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг иштирокида бажаришнинг имкони бўлмаган тақдирда, тергов қилинаётган жиноят ишининг барча материаллари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига топширилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур материалларни хорижий давлатнинг ваколатли органига тергов қилиш учун юбориш тўғрисидаги масалани ҳал қилади. Жиноят иши материалларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза, шунингдек далиллар илова қилинади. Ишдаги ҳар бир ҳужжат мазкур жиноят ишини юритаётган органнинг гербли муҳри билан тасдиқланган ва юборилаётган хорижий давлатнинг расмий тилига ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бошқа тилга таржима қилинган бўлиши керак. 598-модда. Жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўровни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижро этиш Хорижий давлат ваколатли органининг хорижий давлат ҳудудида жиноят содир этган ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган Ўзбекистон Республикасининг фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўрови Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилади. Бундай ҳолларда жиноят ишини юритиш ушбу Кодексда белгиланган тартибда олиб борилади. Жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилган орган қарорнинг кўчирма нусхасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қабул қилинган қарор ҳақида хорижий давлатнинг сўровни юборган ваколатли органини ёзма равишда хабардор қилади. Мазкур органнинг илтимосига кўра жиноят иши бўйича узил-кесил қарорнинг кўчирма нусхаси ҳам юборилиши мумкин. 65-боб. ШАХСНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ ЁКИ ҲУКМНИ ИЖРО ЭТИШ УЧУН УШЛАБ БЕРИШ LexUZ шарҳи Қаранг: «Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланилишига қарши курашиш тўғрисида»ги Конвенциянинг 8-моддаси (1950 йил 21 март, Лейк Саксес, Нью-Йорк), «Денгиз кемачилиги хавфсизлигига таҳдид солувчи ғайриқонуний актларга қарши кураш тўғрисида»ги Конвенциянинг 11-моддаси (1988 йил 10 март, Рим), Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартноманинг 64 — 75-моддалари (Тошкент, 1997 йил 20 февраль), Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартнома IV бўлимининг I қисми (Олма-ота, 1997 йил 2 июнь), Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартноманинг 47 — 57-моддалари (Тошкент, 1997 йил 18 июнь), Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида «Экстрадиция тўғрисида»ги Шартнома (Пекин, 1999 йил 8 ноябрь), «Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Халқаро Конвенциянинг 11-моддаси (1999 йил 9 декабрь, Нью-Йорк), Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида «Ушлаб бериш тўғрисида»ги Шартнома (2000 йил 2 май, Деҳли), Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида «Ушлаб бериш тўғрисида»ги Битим (Теҳрон, 2000 йил 11 июнь), Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида «Ушлаб бериш тўғрисида»ги Шартнома (Душанбе, 2000 йил 15 июнь), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши» Конвенциясининг 16-моддаси, «Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Шанхай Конвенциясининг 2-моддаси (2001 йил 15 июнь, Шанхай), Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси ўртасида «Фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартнома IV бўлимининг I қисми (Тошкент, 2002 йил 18 январь), Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида «Тутиб топшириш тўғрисида» Шартнома, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Коррупцияга қарши» Конвенциясининг 44-моддаси, Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида «Тутиб топшириш тўғрисида»ги Шартнома (София, 2003 йил 24 ноябрь), Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг «Терроризмга қарши» Конвенциясининг 11-моддаси (2009 йил 16 июнь, Екатеринбург). Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling