O’zbekistonda davlat boshqaruv tizimi Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси
ЎЗБЕКИСТОНДА ЎЗ ЎЗИНИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ВА УЛАРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИЛИШИ
Download 241.5 Kb.
|
0-с
ЎЗБЕКИСТОНДА ЎЗ ЎЗИНИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ВА УЛАРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИЛИШИ
Шарқда демократия тушунчаси ҳамжиҳатлик ғояси, жамоатчилик фикрининг устуворлиги заминида шаклланади. “Бизнинг мамлакатимизда, демократик жараёнлар халқимизнинг қонунни ҳурмат қилиши, қонунга итоат этиши каби фазилатдарга мос равишда ривожланиши зарур. Ахлоқий, маънавий қадриятлар сиёсий мунособатларда ҳам устунлик касб этиши даркор”- деган эди И. Каримов. Бундай қадриятлар республикамиз шароитида аввало аҳоли зич яшайдиган маҳаллаларда шаклланади. Шунинг учун мустақиллик йилларида ижтимоий-сиёсий хаётда, демократик жараёнларни чуқурлаштиришда маҳаллалар ролини оширишга катта эътибор берилди. ЎР Конституцияси 105 –модда. Шахарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги махаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар 2,5 йил муддатга раисни (оқсақолни) ва унинг маслахатчиларини сайлайди. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги (биринчи марта 1993 й. сентябрда) қонуннинг янги тахрири 9-моддасига асосан, фуқаролар йиғини-фуқаролар ўзини ўзи бошқаришнинг юқори органи бўлиб, аҳоли манфаатларини ифодалаш ва унинг номидан тегишли ҳудудда амал қилувчи қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эгадир. Фуқоролар йиғини унда иштирок этиш хуқуқига эга делегатларнинг учдан икки қисми қатнашганда қонуний кучга киради. Қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва у хакимга юборилади. ЎР Президентининг мамлакат “Маҳалла” ҳайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги 1992 йил 12 сентябрдаги фармонлари катта сиёсий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлди. Айни пайтда маълумотларга кўра мамлакатда 6955 йиғин раиси ва 60 мингдан ортиқ маслахатчилар сайланган. Кўппартиявийлик қонун устувор бўлган ва ривожланган демократик жамиятлар фаолиятининг таркибий қисми ва муҳим пойдевор кўрсаткич ҳисобланади. Унинг энг муҳим ва ўзига хос белгиси - бу жамиятда ҳурфикрлилик, хилма-хил фикрлаш асосида ташкил топган турли сиёсий партияларнинг фаолият кўрсатишидир. Кўппартиявийлик ва эркин фикрлаш бўлмаган жамиятда ривожланиш ҳам, тараққиёт ҳам бўлмайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия мавжуд: Download 241.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling