O’zbekistonda davlat boshqaruv tizimi Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси


Download 241.5 Kb.
bet1/14
Sana07.05.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1439736
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
0-с


O’zbekistonda davlat boshqaruv tizimi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ,
Вазирлар Маҳкамаси-баъзи давлатларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳукуматнинг номи. Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати 1992 йилда қабул қилинган Конституцияга кўра Вазирлар Маҳкамаси деб номланиб, асосий қомусимизнинг XX боб, 98-моддадасида Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми ва конституциявий ваколатлари белгилаб берилган. Унда ЎР Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи хакимиятни амалга оширади. ЎР ВМ ЎР Бош Вазири, унингн ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси хукуматининг бошлиғи ВМ таркибига ўз лавозими бўйича киради. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, ЎР қонунлари, ОМ қарорлари, ЎРП фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
ВМ амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ ЎР сининг бутун худудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар тамонидан бажарилиши мажбурий бўлган қароролар ва фармойишлар чиқаради.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолият йўналишларини Ўз.Рес. Олий Мажлиси томонидан 1993 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуни асосида ташкил этади.
ЎР БВ ВМ фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, ВМ мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларин имзолайди, ЎРП нинг топшириғига биноан ҳалқаро мунособатларда ЎР ВМ номидан иш кўради, ЎР қонунларида,ЎРП фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
ВМ ўз фаолиятида ЎРП ва ОМ олдида жавобгардир.
ВМ фаолиятини такил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.
ЎР БВ номзоди ЎР ОМ ҚП сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутутлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия тамонидан таклиф этилади.
ЎР Президенти тақдим этилган БВ лавозимига номзодни кўриб чиққандан кейин 10 кун ичида уни ЎР ОМ палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади. БВ номзоди унинг учун тегишлича ЎР ОМ ҚП депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонини ярмидан кўпи тамонидан овозга эга бўлса тасдиқланган хисобланади. ЎР Вазирлар Маҳкамаси аъзолари БВ тақдимига биноан ЎР Президенти тамонидан тасдиқланади. ЎР БВ ва ОМ қонунчилик палатаси депутатлари ўртасида зиддиятлар доимий тус олса Қонунчилик палатаси деп умумий сонининг камида учдан бир қисми тамонидан ЎР Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича ЎР ОМ палаталари қўшма мажлиси муҳокамасига БВ га нисбатан ишончсизлик Вотуми тегишлича ЎР ОМ ҚП ва Сенати аъзоларининг умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қобул қилинган хисобланади. Бундай холатда БВ ва ЎР ВМ истеъфога чиқади. Янги БВ номзоди ЎРП тамонидан ЎР ОМ ҚПсидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслахатлашувлар ўтказилгандан кейин ЎР ОМ палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади. Олий мажлис тамониданБВ лавозими номзоди икки марта рад этилган тақдирда ЎР Президенти БВ вазифасини вақтинча бажарувчи тайинлайди ва ЎР ОМ ни тарқатиб юборади.
Хозирда ЎР да 14 та Вазирлик ва 9 та Давлат қўмиталари ва Хотин қизлар қўмитаси фаолият кўрсатмоқда



Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling