O’zbekistonda davlat boshqaruv tizimi Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси


Download 241.5 Kb.
bet2/14
Sana07.05.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1439736
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
0-с

СУД ҲОКИМИЯТИ – учинчи ҳокимият органи тармоғи бўлиб, у қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Суд тизими 5 йил муддатга сайланади. Судларни ташкил қилиш, фаолият юритиш тартиби парламент қонунлари билан белгилаб қўйилган. Ўзбекистонда Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар, хўжалик судларига бўлинади. Президент Ислом Каримов Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2005 йил 28 январдаги қўшма йиғилишида ҳокимиятнинг ана шу тармоғи – суд тизимини тубдан ислоҳ қилиш йўлларини кўрсатиб ўтган эди. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштириш учун прокуратура органларининг суд жараёнларига аралашувини чеклаш, шахсни ушлаб туриш, ҳибсга олиш ҳуқуқларини суд тизимига ўтказишни белгилаб берди. Суд жазоловчи органдан оддий одамларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айланиб, мустақил фаолият юритишини таъминлаш таъкидлаб ўтилди.
Суд-ҳуқуқ соҳасини эркинлаштириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Фуқароларни шафқатсиз жазолаш билан эмас, балки инсонпарварлик руҳида тарбиялаш асосида ҳуқуқий давлат йўлидан бориш зарурлигини кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2005 йилнинг 1 августида имзоланган «Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги» ҳамда 2005 йилнинг 8 августида имзоланган «Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш тўғрисида»ги фармони, суд-ҳуқуқ соҳасини либераллаштириш сари қўйилган катта қадам бўлди. БМТнинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича қабул қилинган «Одамлар айниқса аёллар ва болалар савдосини тўхтатиш, олдини олиш ва унинг учун жазо тўғрисида»ги Баённомада одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали чораларини кўриш белгилаб берилган эди.
Одам савдосига қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш ҳамда мазкур Баённоманинг қоидаларини миллий қонунчиликка сингдириш мақсадида 2008 йилнинг 17 апрелида «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Бу қонунда «Одам савдоси» ва «Одамлардан фойдаланиш» тушунчалари белгиланган, одам савдосига қарши курашиш тизимнинг ташкил этилиши тартиби, ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, шунингдек одам савдоси қурбонларининг ҳимояси ва ижтимоий-ҳуқуқий реабилитацияси масалалари ёритилган.
2008 йилнинг 7 январида Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. 2008 йилнинг 1 майида Ўзбекистон Республикаси Президентининг икки фармони қабул қилинди:
1. «Ўзбекистон Республикасида Адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
2. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган «Тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармонлари суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш жараёнининг мантиқий давоми бўлди.
Ҳақиқатан ҳам Президентимиз маърузасида таъкидлаб ўтилганидек, мамлакатимизда 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб, ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида, шунингдек фуқароларни қамоққа олишда санкция бериш ҳуқуқини прокуратурадан судларга ўтказиш тўғрисида 2007 йилда қабул қилинган парламент қонунлари бутун дунёда қизиқиш ва эътибор уйғотди. Мазкур чора тадбирларнинг жорий этилиши билан Ўзбекистонда дунёдаги энг инсонпарвар, либерал жиноий жазо тизимларидан бири яратилди.
Демак, 2010 йилга келиб, Президентимиз ва парламентимиз саъй-ҳаракатлари билан учинчи ҳокимият – Суд тизими соҳасида қуйидаги ислоҳотлар ўтказилди:
1) жиноий жазога санкция бериш прокуратура органларидан суд тизимига ўтказилди. Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашга катта эътибор берилди;
2) адвокатлар (оқловчиларнинг) мавқеи ва роли оширилди; адвокатура институти ислоҳ қилинди;
3) жиноий жазо тизими либераллаштирилиб, ўлим жазоси жиноий кодексдан (2008 йилнинг 1 январидан) олиб ташланди ва унинг ўрнига узоқ муддатли, умрбод қамоқ жазосини белгилаш тартиби ўрнатилди; прокуратура фаолияти такомиллаштирилди;
4) суд мустақиллиги таъминланди.
5) фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича судлар ташкил қилинди;
6) судлар фаолияти моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминланмоқда;
7) суд кадрларини танлаш ва тайинлаш механизми мустаҳкамланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси кучли демократик, ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Фуқаролик жамияти демократик ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисмидир.



Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling