O’zbekistonda davlat boshqaruv tizimi Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси


ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ. МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ МАРКАЗЛАР ФАОЛИЯТИ


Download 241.5 Kb.
bet8/14
Sana07.05.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1439736
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
0-с

ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ. МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ МАРКАЗЛАР ФАОЛИЯТИ
Хозирги кунда Узбекистон полиэтник, яъни куп миллатли ва элатли давлат булиб, унинг худудида 136 миллат ва элатлар истикомат килади (бу кўсаткич 1959 йил 113 та). 30 миллиондан ортик ахолиси бўлган республикамизда 1 млн 400 минг тожик, 1 млн дан ортик қозоқ, 250 минг кыргыз ва 150 минг туркманлар истикомат килади.
Ўз-н Конституциясининг муқаддима қисмида “Ўз-н халқи.... фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида ўзининг мухтор вакиллари сиймосида ЎР сининг махкур Конституциясини қабул қилади” деб ёзиб қўйилган. Конст-янинг 8-моддасида “Ўзбекистон халқини миллатиндан қаттий назар, ЎР сининг фуқаролари ташкил этади”,- дейилади. Мазкур моддада қайд этилган қоида жаҳондаги бирон бир Конституцияда учрамайди.18 моддасида ЎР сида барча фуқаролар бир хил хуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати тили дини ижт келиб чиқишидан каттий назар қонун олдида тенгдирлар.
Миллий ғоямизни асосий тамойилларидан бири ҳам Миллатлараро тотувлик.
Маълумки 1989 йил октябрда Олий Кенгаш сессиясида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши республикада истиқомат қилувчи русийзабон ахоли тамонидан бирхил қабул қилинмади. Уларни хисобга олиб шошмашошарликка йўл қўйилмади, унга хаёт тақозоси билан ўзгартиришлар киритиб борди. Заруриятга қараб иш юритиш,турли маъмурий-идоравий муносабатларда рус тили ва бошқа миллатлар тиллларидан фойдаланила бошлади. Шунинг учун бу масала 1995 йил 21 декабрда Олий Мажлис IV сессиясида “ЎР сининг давлат тили хақида”ги ЎР қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш туғрисида қонун қабул қилиниб унинг 4-моддасида ”ЎР сида давлат тилини ўрганиш учун барча фуқароларга шарт –шароит ҳамда унинг \удудида яшовчи миллатлар ва элатларнинг тилларига иззат ҳурмат билан мунособатда бўлиш таъминланади, бу талларни ривожлантириш учун шарт шароитлар яратилади”,- деб ёзиб қўйилди. Бу қоида миллатлараро дўстлик мунособаларини яхшилашга хизмат қила бошлади.
Мамалакатда миллий-маданий марказларни ташкил қилиш асосида туб аҳоли бўлмаган халқлар миллий анъаналари ривожига кенг йўл очиб берди. 1989 йилда Маданият Вазирлиги қошида мамлакат миллатлараро Маданият Маркази ташкил этилди. Унинг таркибида 12 та жумладан Қозоқ, Корейс, Арман, Озарбайжон, Тожик маданият марказлари фаолият кўрсата бошлади. 1995 йилга келиб уларнинг сони 80 тадан ошди. Бундай ривожланиш қўз навбатида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни талаб этарди. Шу мақсадда1992 йил январда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси карори билан Узбекистон Республикаси «Байналмилал маданият» Маркази ташкил қилинди. Миллий-маданий Марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга кўмаклашиш унинг асосий вазифаси қилиб белгиланди. Марказ фаолиятидаги мухим йўналиш умумхалқ байрамларига тайёргарлик кўриш ва уни таўтказишда фаол иштирок этиш бўлди. Наврўз байрамидабарча миллат вакиларининг иштироки. Русларнинг миллий байрами “Масленница рождество”, татарларнинг “Сабантўй” ва бошқа миллий байрамларида фаол иштирок эта бошлади.
Ўзбекистонда ўтказиладиган”Туркистно умумий уйимиз” мавзуидаги кечалар, учрашувлар халқлар уртасидаги дўстлик ва ахилликни кучайтиришда катта рол ўйнамоқда. Айни пайтда ёшлар олий ўқув юртларида ва мактабларда 8 тилда таълим олмоқдалар. Кўплаб тилларда газета ва журналлар чоп этилмоқда. Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар олиб борилмоқда. Шундай қилиб, Ўзбекистонда миллатлараро тотувликнитаъминлашга қаратилган кенг миқюсли тадбирлар бугунги кунда республикада хукм сураётган ижтимоий ва сиёсий борқарорликни мухим омилибўлмоқда.



Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling