O’zbekistonda davlat boshqaruv tizimi Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси


САВОЛ: МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ТИКЛАНИШИ ВА МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ


Download 241.5 Kb.
bet10/14
Sana07.05.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1439736
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
0-с

САВОЛ: МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ТИКЛАНИШИ ВА МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ.
Маънавий янгиланиш жараёни ва янги тафаккур. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги долзарб муаммолардан бири - янги тарихий шароитда жамиятга муносиб кишиларни тарбиялаш эди. Бу ўз навбатида бир неча ўн йиллар мобайнида синфий-партиявий мафкура томонидан тақиқланган ўзбек халқининг маънавий меросини тиклаш ва унинг янада камол топиши учун кенг имкониятлар очиш керак эди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон суверен давлат сифатида ижтимоий-сиёсий ҳаётда маънавий янгиланиш жараёнини амалга оширмасдан мустақилҳкни ҳар томонлама мустаҳкамлаш учун халқни сафарбар қилиб бўҳнаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Шунинг учун ҳам мамлакат раҳбарияти истиқлолнинг дастлабки пайтиданоқ бу борада зарур чоралар кўрди. Ўзбекистон раҳбарлигига сайланган И.Каримов ўзКП ХХ11 сездида (1990-йил июн) шундай деган эди: «Яқиндагина ўзбек адабиётининг классиги Бобурни баҳолашда тор синфий ёндашув рўй берди. Адиб ижодининг миллий ва умуминсоний аҳамияти камситилди. Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг 1986-йилда бўлган учинчи Пленумида Бобур шахси таҳқирланиб, у «маърифатли золим» деб тилга олинди. Халқимиз Марказий Қўмита ва жумҳурият ҳукуматининг Навоий, Улуғбек, Бобур, Машраб, Фурқат, Қодирий ва халқимизнинг бошқа буюк фарзандлари юбилейларини ўтказиш тўғрисидаги қарорини жуда руҳланиб кутиб олганлиги бежиз эмас. Уларнинг мероси Ўзбекистон халқлари умуминсоний қадриятларининг равнақи ва бойишига хизмат қилиб келган эди ва бундан буён ҳам хизмат қилади. Биз уларнинг бебаҳо меросини халққа, аввало ёшларга етказиш учун барча ишларни қиламиз». Ўзбекистон янги раҳбариятининг бундай позитсияси республикада маънавий покланиш, янгиланиш даврининг бошланганини билдирар эди. Шундан сўнг адиб Примқул Қодировнинг Бобур ва бобурийлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Йилдузли тунлар» романи эълон қилинди, Бобурнинг «Бобурнома»си янгитдан нашр қилинди. «Шарқ Йилдузи» журналида «Темур тузуклари»нинг тўла эълон қилиниши кенг жамоатчиликни беҳад қувонтирди. Булар, албатта, юртимиз тарихида ўчмас из қолдирган буюк аждодларимиз шахсига янгича муносабатлар қарор топаётганини кўрсатар эди. Эндиликда мамлакат истиқлолга эришгандан сўнг, асрлар давомида ота-боболаримиз яратган бу бойликларни эъзозлаш, авайлаб асраш, ўрганиш ва кўпайтириш имкониятига эга бўлинди.

Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling