O’zbekistonda davlat boshqaruv tizimi Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси


Дин ва давлат ўртасидаги муносабатлар


Download 241.5 Kb.
bet12/14
Sana07.05.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1439736
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
0-с

Дин ва давлат ўртасидаги муносабатлар. Сир эмас, Шўро тузуми шароитида «афюндир» Диндорнинг маънавий ҳуқуқи чекланди. Бундай бир томонламалик ижтимоий ҳаётимизнинг барча cоҳаларида ўз таъсирини кўрсатди Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнгги тарихий ўзгаришлар бундай қарашлар асоссиз эканлигини кўрсатди. Конститусияга кўра, Ўзбекистон - дунёвий давлат, бинобарин, мамлакатимизда дин давлатдан ажратилган . Мамлакатимиз раҳбари яти бу масалада оқилона ёндашиб, дин давлатдан ажратилган бўлса-да жамиятдан ажратилмаганини, хусусан, Ўзбекистон сингари қадимий ва барқарор диний анъаналарга эга мамлакатда буборада ғоят назокат ва эҳтитоткорлик билан иш юритиш лозимлигини ўз вақтида тўгри англаб этди. Кў п миллатли мамлакатимизда ҳеч қайси дин вакилларининг диний нафсониятларини камситмаган ҳолда, айни вақтда диний ҳиссётларни авж ҳам олдирмасдан, ўгир - вазмин узоқни кўзланган сиёсат амалга оширилмоқда. Давлатимизнинг динга бўлган сиёсатининг моҳияти Призидентнинг қуйидаги фикрларида аниқ – равшан белгилаб берилган: «Дин одамзотни ҳеч қачон ёмон йўлга бошламайди. Бу дунёнинг ўткинчи эканини такидлаб, одам боласини ҳушёр бўлишга, яхши бўлишга, яхши из қолдиришга ундаб туради. Биз динга бундан кейин ҳам барча шарт- шароитларни яратиб берамиз, диний расм-русумларга, байрамларга, диний тарбия ва таълимга доимо жиддий эътибор берилади. Айни замонда биз дин пешволарига, ўзимизга ўхшаган мусулмон биродарларимизга бир нарсани такрор ва такрор уқтирмоқчимиз: дин ўз йўли билан. Диний партиялар тузиб, ҳокимият талашиб юришлар худога ҳам ёқмайди. Ислом дини инсонларни камтарликка, камсуқумликка ундайди… Ҳамма аҳил инсонларни камтарликка, камсуқумликка ундайди… Ҳамма аҳил, ҳамма покиза бўлиб яшасин, кимнинг фазилати қанча эканини Яратганнинг ўзи ажрим қилиб беради.» Қачонки киши ўзлигини анламаса, ўз виждони билан юзма-юз юрмаса, иймон ва этиқод олдида ҳисоб бермаса, қўшниси, маҳалласи, жамият, Ватан олдидаги масъулияти ҳис этмаса, бундай одам инсонлик шарафига муносиб бўмайди. Мамлакатда Инсон дини омилидан унумли фойдаланиш, унинг бой маънавий ва маданий дадрият сифатидаги имкониятларни кенгайтириш чоралари кўрилди. 1992 йил 27 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Рўза ҳайит кунини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида” фармони эълон қилинди. Мусулмон ҳаётидаги қутлуғ саналар - Қурбон ва Рамазон ҳайитлари кунларини деб эълон қилиниши ҳам айнан халқимиз кўнглидаги иш бўлди.

Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling