O’zbekistonda davlat boshqaruv tizimi Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси


Download 241.5 Kb.
bet13/14
Sana07.05.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1439736
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
0-с

Ислом маърифати . Ислом оламининг забардаст алломалари – ватандошларимиз имом Абу Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллиги, Баҳоуддин Нақшбанднинг 675 йилиги ( 1993 йил) Маҳмуд аз-Замахшарийнинг 920 йиллиги (1995 йиллиги) Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги ва Хожа Аҳрори Валийнинг 600 йиллиги кенг кўламда нишонланиши юртимизда иймон, дин-у диёнат қайтадан юксалаётганига ёрқин далил бўлди. Бу азиз ва мукаррам зотларнинг бебаҳо асарлари қайта чоп этилди, номлари абадийлаштирилди. 2000 йили Ислом оламининг улуғ ҳуқуқшуноси Бурҳониддин Марғилонийнинг 1200 йиллиги ва Беназир аллома Абу Мансур Мотурудийнинг 1130 йиллиги кенг нишонланди. Уларнинг меросини ўрганишга бағишлаб халқаро конференсия ўтказилди. 2003 йил Нақшбандий таълимотига асосчиси Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги кенг нишонланди. Унинг мақбараси ва умуман Ғиждувоншаҳри қайта тамирланди, янги бинолар, боғлар ,йўллар барпо этилди. Жамият аъзоларининг виждон эркинлигини таъминлаш, уларнинг ўз диний маросим ва урф одатларини адо этишлари учун барча зарур шарт-шароитлар вужудга эскиларини тиклаш-таъмирлаш бўйича улкан тадбирлар амалга оширилди ва бу жараён ҳозир ҳам амалга оширилди. Диний асарларнинашр этиш кескин суратда ошди. Жумладан, имом Бухорийнининг тўрт чилддан иборат, имом Термизийнинг бир жилдли ҳадиз китоблари, бошқа алломаларнинг қатор асарлари юз минглаб нусхаларда чоп этилди .Қуръони Карим саккиз марта, жами бир миллион нусхада нашр этилда. 2002-йили Қуръони Каримнинг изоҳли таржимаси шайх Абдулазиз Мансур томонидан тайёрланди ва оммавий нусхада нашр этилди. Бундан ташқари ,ҳадис ва шаръий илмларига доир кўпгина асарлар она тилимизга ўгирилди ва минглаб нусхаларда чоп этилди. Мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида камида биттадан Мадраса,Тошкент шаҳрида эса Тошкент Ислом Университети, Халқаро Ислом татқиқотлар маркази, Имом Бухорий номидаги Ислом масъади, эшон Бобохон номидаги аёллар мадрасаси, Абулқосим ва Кўкалдош мадрасалари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Респупликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 19 майдаги Қарори билан Тошкент шаҳрида ислом таълимоти ва фалсафасини, ўзбек халқининг диний, тарихий ва маданий меросини чуқур ўрганиш мақсадида Халқаро ислом татқиқот маркази ташкил этилди. Мазкур марказнинг асосий вазифаси диёримиз мусолмонларига миллий қадриятларимизни ва ҳақиқий ислом таълимотини етказиш, мавжуд исломий осориатиқалар тарихини ўрганиш, нодир қўёзма асарлари татқиқ этиш, улар билан кенг жамоатчиликни таништириш, дарслик ва қўлланмалар, луғатлар тайёрлаш ва нашр қилишдан иборатдир. Мамлакат телевиденияси орқали берилаётган “Маърифатнома “, “Зиё”кўрсатувлари халқнинг маънавияти юксалтиришда, диний маърифатни ўстиришда катта аҳамият касб этиб бормоқда. Ўзбекистон мусулмонларига мисилсиз эркинлик ва имкониятлар берилган. Улар бевосита ҳукумат ёрдамида ҳар йили муқаддас Ҳаж ва Умра амаллари адо этиш имкониятига эгадирлар. Ҳар йили мамлакатимизда ўртача 4мингга яқин фуқаролар Маккаи мунаввара ва Мадинаи мукаррамага сафар қиладилар.

Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling