O’zbekistonda davlat boshqaruv tizimi Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси


-йили Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги барча ҳур фикрли кишилар томонидан кенг нишонланди


Download 241.5 Kb.
bet11/14
Sana07.05.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1439736
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
0-с

1991-йили Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги барча ҳур фикрли
кишилар томонидан кенг нишонланди.
Бу тўйга юртимизда катта тайёргарлик кўрилди ва у халқнинг катта маданият байрамига айланди. Аввало буюк шоир асарларини кенг халқ оммасига етказиш учун муҳим ишлар амалга оширилди. Унинг йигирма жилдлик мукаммал асарлар тўплами нашр этила бошланди. Бундан ташқари, «Лисон-ут тайр», «Сабъаи сайёр», «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Ҳайрат ул-Аброр» сингари шоҳ асарлари алоҳида-алоҳида ҳолда бир неча минг нусхада босмадан чиқарилди. Бир неча илмий-оммабоп асарлар совға китоблар сифатида нашр қилинди. Юбилей олдидан Алишер Навоийнинг буюк сиймоси ифода этилган саҳна асарлари, кинофилмлар яратилди. Алишер Навоий номида Давлат мукофоти таъсис этилди. Пушкин номидаги Адабиёт институтига Алишер Навоий номи берилди. Шоир номи берилган Давлат адабиёт музейи янги экспонатлар билан бойитилди. Тошкентда улуғ бобомизнинг муҳташам ва пурвиқор ҳайкали қўйилдики, бугунги кунда у халқимиз муқаддас зиёратгоҳига айланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан 1994-йил Улуғбек йили деб эълон қилинди ва унинг 600 йиллиги мамлакат ва жаҳон миқёсида кенг нишонланди. Бу тадбирлар буюк аллома қолдирган илмий мероснинг умуминсоний қадриятга айланганлиги нишонасидир. Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Заҳириддин Бобур ва бошқа кўплаб аждодларимиз миллий маданиятимизни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган алломалар сифатида халқимизнинг миллий ифтихори бўлиб қолди. Самарқанд, Бухоро ва Хива бутун инсоният учун зиёратгоҳга айланди. Ўзбекистонда хар йили Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳий, Фитрат, Фурқат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир каби улуғ шоир ва маърифатпарварлар кунларини ўтказиш анъанага айланиб қолди. Масалан, 1992-йил май ойида мамлакатимиз пойтахтида бошланган Машрабхонлик кунлари унинг ватани Наманганда кенг нишонланди. Ушбу шаҳарда унинг номи билан аталувчи катта истироҳат боғи барпо этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига биноан 1998-йил 24-октабр куни Фарғонада Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йилҳги, 1999-йил 5-ноябрда Хоразмда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигига, 1999-йил 17-декабр куни Хоразмда Муҳаммад Ризо эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 190 йиллиги, 1999-йил 18-декабр куни Нукусда Ажиниёз Қосибой ўғли таваллудининг 175 йиллиги кенг нишонланди. Булардан ташқари, мустақиллик йилларида Чўлпон, Фитрат, Беҳбудий, Бердақ, Файзулла Хўжаев сингари маданият ва жамоат арбоблари юбилейларини ўтказиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар ҳам маънавий ҳаётдаги муҳим қадамлардир. УНЕСКО билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида яна бир муҳим қадам қўйилди. Ўзбекистон ҳукумати ва УНЕСКО ўртасида имзоланган битим фақат маданият, илм-фан ва маориф соҳалари муаммолари билан чекланиб қолмайди. У мавжуд экологик, хусусан, Орол денгизи қуриши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишнинг илмий ечимини топишни ҳам назарда тутиши билан қимматлидир. Битимга кўра, кўп ўтмай Тошкентда УНЕСКОнинг ваколатхонаси очилди. УНЕСКО ижроия қўмитасининг махсус қарорига биноан 1997-йилда Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йилиги, 1999-йил 6-ноябр куни Термизда «Алпомиш» достони яратилганлигининг 1000 йиллиги кенг нишонланди. 2001-йилда ҳазрат А.Навоийнинг 560 йиллиги яна ҳам кенгроқ нишонланди. Буюк мутафаккир номи билан аталадиган вилоят марказида 100 гектар майдонда боғ яратилди. Боғда бобокалонимизнинг пурвиқор ҳайкали ўрнатилди. 2001-йилда Хоразмда «Авесто»нинг 2700 йиллиги кенг нишонланди. Мўтабар маданий ёдгорлик ҳисобланган «Авесто» китоби дунёга келганидан буён биринчи марта ўзбек тилига таржима қилинди ва нашр этилди. 2002-йилда Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги, Шаҳрисабзнинг 2700 йиллиги УНЕСКО иштирокида кенг байрам қилинди. 2003-йилда Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги нишонланди. Маънавият ва маърифат маркази. 1994-йил 23-апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони эълон қилинди. Шу йили 8-июнда Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармоннинг бажарилишини таъминлашга қаратилган махсус қарор қабул қилди. Унда Марказнинг асосий вазифаси ва фаолият йўналиши қилиб ўзбек халқининг бой маънавий-маданий мероси, шарқона ва умуминсоний қадриятлар асосида мамлакат, миллат келажагини белгилайдиган илғор ғояларни юзага чиқариш, жамиятдаги соғлом кучлар, юксак истеъдод ва тафаккур соҳибларининг ақлий-ижодий салоҳиятини Ватан истиқболи сари йўналтмш, миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатликнинг аҳамиятини ошириш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш, минтақада яшаётган миллатларнинг маданий, маърифий, маънавий тараққиёт томирлари муштараклигини тарғиб қилиш ва ҳоказолар қилиб белгиланди. 1994-йил сентабрда «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази қошидаги «О1тин Мерос» Халқаро хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди. Мустақиллик бутун ҳаётимизни янгилаб, узлуксиз мудроқликдан уйғотиб, қарашларимизни ўзгартириб юборгани каби маънавиятга муносабатларимизни ҳам ислоҳ қилди. Маънавий ва маърифий турмушимиз муаммоларини ҳал этишда бош ислоҳотчи - Давлат яна кўмакка келди ва мамлакат Президенти «Биз маърифат ва маънавиятга тадбиркорлик ва тижорат соҳалари томонидан қилинаётган ҳомийликни қўллаб-қувватлаймиз, бундай ҳомийларга енгиллик бериш лозимлигини ҳам биламиз. Лекин ҳомийлик маблаглари чинакам бадиий асарларга, чинакам ижодий тадбирларга сарфланиши шарт. Халқимизнинг келажаги учун сувдай, ҳаводай зарур бўлган бундай соҳаларга биринчи ва энг катта ҳомий - давлатнинг ўзи», - деди. Бу моддий жиҳатдан бирмунча қийинчилик сезилаётган бир даврда маънавий ҳаётимизга давлат ғамхўрлигининг ёрқин кўринишидир. Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистонда миллий маданият ва маънавият равнақининг кенг миқёсли дастури мавжудлигини, унга бевосита давлатнинг ўзи ва шахсан Президент И.Каримов раҳнамолик қилаётганини кўрсатади. Давлат тили ва маънавий тикланиш. Маънавий покланиш ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши катта аҳамиятга эга бўлди. «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги Қонуни анча илгари - 1989-йил 21-октабрда қабул қилинган эди. Бу қонун халқимиз миллий онгининг ривожланишига, мамлакат мустақиллигининг мустаҳкамланишида, маданий мероснинг тикланиши ва жамиятнинг маънавий янгиланишида муҳим рол ўйнади. Давлат тили ҳақидаги Қонун қабул қилинганидан кейинги йиллар мобайнида мамлакатда катта ишлар қилинди. Ўзбек тилини давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, судларда, давлат нотариал идораларида қўллаш тўғрисидаги моддалар рўёбга чиқарилди. Халқ таълими, фан соҳаларида, оммавий ахборот воситаларида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Кўплаб тарихий номлар тикланди, атамалар миллий тил асосларига мувофиқ янгилана бошлади. 1993-йил 2-сентабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилди. 1995-йил май ойида Олий Мажлиснинг иккинчи сессиясида мазкур Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида Қонун қабул қилинди. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини узил-кесил жорий этишни 2005-йил 1-сентабргача босқичма-босқич амалга ошириб боришга қарор қилинди. Ҳаёт Давлат тили ҳақидаги Қонуннинг айрим моддаларини қайта кўриб чиқиш, таҳрир қилишни талаб қиларди. Хусусан, 4-модда давлат ҳокимияти ва бошқарувнинғ барча ходимларидан ўз хизмат вазифаларини бажариш учун етарли даражада Давлат тилини билишни тақозо этади. Амалиёт шуни кўрсатдики, бу талабни рус тилида ўқиган ва узоқ йиллар шу тилда касб-кор билан шуғулланган юзлаб ва минглаб кексайган малакали мутахассислар бажаришга қодир эмас эди. Уларга жамият равнақи йўлида хотиржам ишлаш ва ўз имкониятларидан лоақал пенсия ёшига етгунга қадар самарали фойдаланишлари учун имконият бериш мақсадга мувофиқ бўлиб қолди. Ҳамма жойда Давлат тили ва янги алифбога ўтишнинг асосли ўқув-услубий негизини яратишни тақозо этарди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995-йил 22-декабрдаги сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. «Наврўз»нинг тикланиши. Халқ турмуш тарзи ва маънавиятининг таркибий қисмини унинг азалий удумлари, одат маросим ва байрамлари ташкил қилади. Шу боис, мустақиллик йилларида амалга оширилган маънавий тикланиш ҳақида гапирганда халқнинг азалий қадриятларини тиклаш борасида олиб борилган ишларни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Мамлакат Президент И.А.Каримовнинг Фармони билан 1991-йилдан бошлаб ҳар йили 21-март - «Наврўз» байрами умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган бўлди. Бу кун дам олиш куни деб эълон қилинди. Дарҳақиқат, авлодларимиз Наврўзни жуда муқаддас билганлар, уни ғоят қадрлаганлар. Наврўз кунларида қадимда, ҳатто, урушлар ҳам тўхтатилган, эл-юрт осойишта ҳаёт кечирган. Наврўз гўзаллик ва яхшилик, меҳр-оқибат, мурувват байрами сифатида қадрлангаҳ. Шунинг учун ҳам, бу шодиёна кунларда инсон дилини оғритиш жуда қаттиқ гуноҳ ҳисобланган. Бир-бирларини муборак айём билан қутлаб, яхши тилаклар изҳор этганлар. Гина-кудуратлар унутилган, адоват ўрнига эзгулик туйғулар жўш урган. Ана шу эл ардоқлаган, авлоддан-авлодга ўтиб келган азалий анъана яна ҳаётдан мустаҳкам жой ола бошлади. Бу қадимий байрамни халқимиз ниҳоятда орзиқиб кутишининг яна бир боиси шундаки, Наврўз ризқ-рўзимиз болмиш деҳқон йилининг бошланиши ҳамдир. Наврўзнинг байрам қилиниши теран халқ анъаналари, ерга ва табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, деҳқон меҳнатини ҳурмат қилиш, яхши қўшничиликка, меҳр-мурувватга ва бошқаларнинг дардига малҳам бўлишга интилишлари тикланишнинг қудратли омили бўлмоқда. Ҳар бир жамоа, муассасада нишонланадиган бундай байрамлар, кишиларда халқимизнинг қадимий анъаналарига ҳурмат, меҳнатга муҳаббат ҳиссини тарбиялайди. Бундан ташқари, маънавий ҳаётдаги диний байрамлар, ҳайит кунларининг мамлакатда умумхалқ байрами сифатида нишонланиши учун кенг ёи очилгани ҳам маънавий покланишнинг муҳим кўринишидир.

Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling