O’zbekistonda davlat boshqaruv tizimi Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси


Халқ демократик партияси (ХДП) - 1991-йил 1-ноябрда ташкил этилган. 2


Download 241.5 Kb.
bet6/14
Sana07.05.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1439736
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
0-с

1.Халқ демократик партияси (ХДП) - 1991-йил 1-ноябрда ташкил этилган.
2.«Адолат» сотсиал-демократик партияси (АСДП) - 1995-йил 18-февралда ташкил топган.
3.Миллий тикланиш демократик партияси (МТДП) - 1995-йил 3-июнда ташкил топган.
4.Либерал демократик партияси (ЛДП) - 2003-йил 15-ноябрда ташкил топган.
Иқтисодий ислоҳотларнинг беш тамойили. Президент янгиланаётган жамият мазмун-моҳиятини кўрсатиш билан бирга долзарб вазифа қилиб, энг аввало бозор иқтисодига ўтиш масаласини қўяди. Чунки, фақат иқтисодий бақувват давлатгина кучли бўлади ва у ҳар қандай ислоҳотларга қодир бўлишини чуқур тушунар эди. Шунинг учун ҳам И.Каримов «Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» рисоласида (1993) «Ўзбекистон ўзи учун танлаб олган йўл ижтимоий соҳага йўналтирилган, республиканинг манфаатларига, шарт-шароитлари ва хусусиятларига энг кўп даражада мос келадиган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилгандир. Айни мана шундай йўл Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаши, миллий анъаналари ва маданиятининг қайта тикланиши, инсонни шахс сифатида маънавий ахлоқий камол топишини таъминлаши мумкин», деб қатъий кўрсатиб берган эди. И.Каримов мазкур асарида мамлакатнинг дастлабки йиллардаги ривожланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилиб, Ўзбекистон давлат қурилиши ва иқтисодиётини ислоҳ қилиш дастурининг ўзаги сифатида қуйидаги бешта асосий тамойилни ўртага ташлади:
Биринчидан, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, у бирор мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас. Бунинг маъноси шуки, иқтисодиёт сиёсатдан устун туриши керак. Ҳам ички, ҳам ташқи иқтисодий муносабатларни мафкурадан ҳоли қилиш лозим.
Иккинчидан, ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчи бўлиши лозим. У ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши, ўзгартишлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан ўтказиши шарт.
Учинчидан, қонунларга риоя этиш устувор бўлиши лозим. Бунинг маъноси шуки, демократик йўл билан қабул қилинган янги Конститутсия ва қонунларни ҳеч истисносиз ҳамма ҳурмат қилиши ва уларга оғишмай риоя этиши лозим.
Тўртинчидан, аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат ўтказиш. Бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан олдиндан таъсирчан чоралар кўрилиши лозим. Бу бозор иқтисодиёти йўлидаги энг долзарб вазифа бўлиб келди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
Бешинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш обектив иқтисодий қонунлар талабларини ҳисобга олган ҳолда, яқин ўтмишимиздаги «инқилобий сакраш»ларсиз, яъни эволютсион йўл билан пухта ўйлаб, босқичма-босқич амалга ошириҳши керак. Ана шу муҳим бешта тамойил Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш ва тараққиёт йўлига асос қилиб олинди, янги жамиятга ўтиш даврининг негизини ташкил этди.



Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling