ахборот бериб боришлари керак бўлади.
Ҳокимларнинг фунцияларни мувофиқлаштириш
Амалдаги қонун ҳужжатларида ҳокимликларнинг
300 га яқин вазифа ва функциялари назарда тутилган. Шундан 175 таси, мазмун-моҳиятига
кўра, ҳокимларнинг асосий вазифалари тоифасига кирмайди ва турли идораларнинг функцияларини такрорлайди. Бу эса, иш сифати ва ижро
интизомига салбий таъсир кўрсатиши табиий.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга
оширишда биз, илгаригидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, эркин ва холис оммавий ахборот воситалари фаол ўрин эгаллайди.
Жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни
мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ва таъсирчан омил ҳисобланади. Бу борада чинакам профессионал замонавий журналистикани шакллантириш, хусусан, нодавлат оммавий ахборот
воситаларини, ахборот ва таҳлилий Интернет сайтларни молиявий қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш, бунинг учун алоҳида давлат фондини тузиш мақсадга мувофиқ.
Давлат бошқарувида самарадорликни ошириш мақсадида давлат хизматига малакали
мутахассисларни жалб этишга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини шакллантириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |