O'zbekistonning mdhdagi o'rni va mavqeining oshib borishi. Мустақил Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати асослари ва жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши


Download 1.09 Mb.
bet3/7
Sana30.04.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1412790
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10 Normamatova Oygul Mamanova Fazilat

МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик

  • 1991йил декабрида Мустакил Давлатлар Ҳамдустлиги ташкилоти тузилган;
  • 1994 йил 2 мартда Ўзбекистон билан Россия ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида Декларация, иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш тўғрисида, ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзоланди;
  • Ўзбекистон ва Украина ўртасида 1992-2003 йилларда нефтни қайта ишлаш, коммуникация, фан-техника, саноат, савдо ҳамкорлик бўйича 80 дан ортиқ ҳужжат имзоланди;
  • 1999 йилда Ўзбекистон ва Украина давлат раҳбарлари имзоланган 1999-2008 йилларда ўзаро иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди;
  • 1996 йил 12 май куни Ашгабадда Ўзбекистон, Грузия Туркманистон ва Озарбайжон Президентларининг учрашуви бўлди. Учрашувда 4 мамлакат ўртасида темир йўл транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш ҳақида, транзит юк ташишни тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик бўйича битим имзоланди.
  • Cўнгги йилларда ҳам Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан алоқалари ривожланиб бромоқда.

Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар
Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар

Ўзбекистон-Россия муносабатлари

  • Ўзбекистон ташқи сиёсатида Россия билан муносабатлар алоҳида ўрин тутади. Икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш учун барча ҳуқуқий асослар яратилган.
  • Жумладан, 2004 йили Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, 2005 йилда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон – Россия муносабатларини юқори босқичга олиб чиқишда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.
  • Ўзбекистон ва Россия халқаро ҳаётнинг глобал муаммолари наркотрафик, терроризм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик каби иллатларга қарши курашиш масалаларида ҳамфикр эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Қолаверса, бу икки мамлакат БМТ, МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар ва интеграцион тизимлар доирасида фаол ҳамкорлик олиб боради. Мамлакатимиз ташқи савдосининг 30 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келиши унинг Ўзбекистоннинг етакчи иқтисодий ҳамкорларидан бири эканлигидан далолатдир.
  • 2008 йилга келиб мамлакатимизда Россия сармояси иштирокидаги қўшма корхоналар сони 780 дан ошиб кетган. Мазкур корхоналарнинг 252 таси сўнгги икки йилда ишга туширилди. Улар орасида «Электроизолит» (қурилиш материаллари), «Элимпекс» (тўқимачилик), «Балтимор-Челак» (консерва), «Вим-Билль-Дан-Тошкент» (сут маҳсулотлари) каби самарали фаолият кўрсатаётган кўплаб корхоналарни келтириш мумкин. Республикамизда Россиянинг 130 га яқин фирма ва компаниялари ўз ваколатхоналарини очган бўлса ҳамкор мамлакатда 350 га яқин қўшма корхона ўзбекистонлик сармоядорлар иштирокида фаолият юритмоқда. Маълумотларга кўра, мамлакатимиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри киритилган хориж сармояларининг 40 фоиздан ортиғи Россия Федерацияси улушига тўғри келади.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling