O'zbekistonning mdhdagi o'rni va mavqeining oshib borishi. Мустақил Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати асослари ва жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши


Марказий Осиё мамлакатлари билан қардошлик алоқалари


Download 1.09 Mb.
bet5/7
Sana30.04.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1412790
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10 Normamatova Oygul Mamanova Fazilat

Марказий Осиё мамлакатлари билан қардошлик алоқалари

  • Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 1991 йил 13-15-август кунлари Тошкент шаҳрида учрашдилар. Ундаги энг муҳим ҳужжат - Ўрта Осиё ва Қозоғистон Республикалараро маслаҳат Кенгашини тузиш тўғрисида битим имзоланди;
  • 1991 йил 13 декабрда Ашгабадда Марказий Осиё давлат бошлиқларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Тажан-Серахс йўл қурилиши бўйича битим имзоланди. Уни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон Президентлари имзоладилар;
  • 1993 йилнинг 4 январида И.Каримов ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкент учрашуви ташкил этилди. Учрашувда Марказий Осиё Ҳамдўстлигига асос солинди. Беш давлат раҳбарлари ҳамдўстлик ҳақидаги битимга имзо чекишди;
  • 1993 йил 26 мартда Қизил Ўрдада Марказий Осиё давлат бошлиқларининг Россия давлат делегацияси иштирокида биринчи анжумани бўлиб ўтди. 1993 йил 28 июлда Алматида Қозғистон ва Ўзбекистон ўртасида 1994-2000 йилларда иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида битим имзоланди;
  • 1998 йил 5-6 январда Ашгабадда Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бешала давлатнинг миллий манфаатларига, минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка мос келадиган дўстона, тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали муносабатларни чуқурлаштиришга содиқ эканлиги тасдиқланди.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДАГИ ИШТИРОКИ

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов халқаро ташкилотлар – БМТ, ОБСЕ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, СЕАП ва бошқа ташкилотларнинг минбарларидан сўзлаган нутқларида минтақавий ва миллий кўламлардаги халқаро терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини бир неча бор таъкидлаган.
  • 1999 йил ноябр ойида ОБСЕнинг Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган Саммитида Президент И.А.Каримов БМТ тузилмаларида терроризмга қарши кураш халқаро марказини тузиш таклифини киритган. 2002 йилнинг октябр ойида БМТ, ОБСЕ ва Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳрида чақирган халқаро конференцияда 70 та мамлакат ва 40 та халқаро ташкилотлардан келган экспертлар халқаро терроризмга қарши туриш стратегиясига умумий ёндашувлар хусусида таклифларни тайёрладилар.
  • Миллий хавфсизликни таъминлашда 2000 йилнинг декабр ойида қабул қилинган “Терроризмга қарши кураш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни катта аҳамият касб этади.
  • АҚШда 2001 йил 11 сентябрда содир бўлган фожиавий воқеалардан кейин, 2001 йилнинг 28 сентябирида БМТнинг хавфсизлик кенгаши 1373 (2001)-сонли резолюцияни қабул қилди, бунда Ўзбекистон ташаббус билан чиқди.
  • Ўзбекистон БМТ хавфсизлик кенгаши ҳузуридаги терроризмга қарши кураш қўмитаси ишида МДҲдаги антитеррор маркази ишида қатнашиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида тегишли ишларни адо этмоқда, антитеррор кучлар халқаро уюшмаси куч-ғайратларига ҳамқадам бўлмоқда.


Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling