O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli


-қисм: Органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтлардан намуна тайёрлаш


Download 3.67 Mb.
bet164/219
Sana07.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1694510
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   219
Bog'liq
O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi is

1-қисм: Органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтлардан намуна тайёрлаш
Намуна тайёрлаш ГОСТ 12801-98 6.2 банди талаблари асосида, цилиндрик
8.1 жадвал

Минерал доналарининг энг катта

Қоиплар ўлчами

Намуна юзаси см2



d



d1





H



h1





h2





h3

h4





δ



δ1





δ2





δ3

δ4





Оддий

5
10,15,20
40

50,5
71,4
101

-
-
-

130
160
180

80
100
110

50
60
70

-
-
-

-
-
-

10
12
12

-
-
-

-
-
-

-
-
-

-
-
-

20
40
80




Йенгиллаштирилган

5
10,15,20
40

50,5
71,4
101

26,5
47,4
77

130
160
180

80
100
110

50
60
70

65
80
90

35
40
50

-
-
-

10
10
10

6
6
6

12
12
12

25
25
25

20
40
80

ўлчамдаги қолипларда тайёрланиб амалга оширилади.

Қоплип тури грунт таркибидаги энг катта заррача ўлчамига боғлиқ равишда ГОСТ 12801-98 келтирилган ушбу жадвал асосида танланади.






8.1.-расм. Намуна тайёрлаш учун ички диаметри 50.5, 71.4, 101.0 мм га тенг бўлган қолиплар
Органик боғловчи билан мустаҳкамланган грунт бир текиста қиздирилган қолипга солинади ва устидан қопипнинг устки тиқини ўрнатилиб прессга қўйилади.
Намуналарни зичлаш қуйидаги юкланишлар билан амалга оширилади:
- актив қўшимчалар билан ва уларсиз, органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтлар учун 5-10 секундда 30,0±0,5 МПа юкланишга эришилиб, бу юкланишни 3,0±0,1 мин давомида ушлаб туриб зичланади
- органик боғловчилар билан биргаликда минерал боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтлар учун 15,0±0,2 МПа юкланишга эришилиб, бу юкланишни 3,0±0,1 мин давомида ушлаб туриб зичланади. Шундан сўнг намуналар қолипдан олиниб ўлчамлари 0.1 мм аниқликда ўлчаниб текширилади. Ўлчамлар қуйидаги жадвал талабларига мос келиши зарур.
8.2 жадвал
Намуналар ўлчамларига талаблар ва уларнинг таҳминий оғирлиги бўйича талаблар келтирилган( ГОСТ 12801-98)

Намунанинг ўлчами, мм

Намуна учун қоришманинг тахлилий миқдори

диаметр

баландлик

50,5
71,4
101,0

50,5 ± 1,0
71,4 ± 1,5
101,0 ± 2,0

220-240
640-670
1900-2000

Агар намуна ўлчами юқорида келтирилган жадвал талабларига жавоб бермаса қуйидаги формула асосида намуна ўгирлигини ўзгартириш орқали унинг ўлчамлари талаб даражасига келтирилади:
G = g0 * ( h / h 0 )
G - намунанинг оғирлиги
g0 - дастлабки синовда олинган намуна оғирлиги
h - намунанинг талаб қилинган баландлиги
h0 - дастлабки синовда олинган намунанинг баландлиги
Намуналарни сақлаш
Суюқ ва қовушқоқ органик боғловчи материаллардан, шунингдек актив қўшимчалар билан ва уларсиз мустаҳкамланган грунтлардан тайёрланган намуналар очиқ, хона шароитида сақланади. Таркибида 4 % дан ортиқ минерал боғловчи бўлган мустаҳкамланган грунтлардан тайёрланган намуналар эса маълум намликни таъминловчи махсус идиш ёки эксикаторда 20±5 °С ҳароратда сақланади.
Мустаҳкамлангангрунтлардан тайёрланган намуналар уларнинг туридан келиб чиқиб тайёрланганидан қуйида келтирилган муддатлар ўтганидан сўнг синалади:
органик боғловчилар билан биргаликда актив қўшимчалар билан мустаҳкамланган грунтлардан тайёрланган намуналар - 7 сутка
органик боғловчилар билан биргаликда цемент билан мустаҳкамланган грунтлардан тайёрланган намуналар - 28 сутка
органик боғловчилар билан биргаликда секин қотувчи минерал боғловчилар (масалан: кул, шлак-ишқорли боғловчилар) билан мустаҳкамланган грунтлардан тайёрланган намуналар - 90 сутка
2 -қисм Органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтларни сиқилишга мустаҳкамлигини аниқлаш
8.2.-расм. Сиқилишга бўлган мустаҳкамликни аниқлаш учун гидравлик пресс
Сиқилишга бўлган мустаҳкамлик 20 °С , 50 °С ҳароратларда намуналарга гидравлик прессда бузувчи куч бериш орқали аниқланади. Бунда пресс плитасининг кўтарилиш тезлиги 3,0±0,3 мм/мин бўлиши зарур.
Намуналарни гидравлик прессда синаш давомида бузувчи юкланиш қиймати П ёзиб олиниб қуйидаги формула асосида сиқилишга бўлган мустаҳкамлик чегараси аниқланади:
Рсқ = ( П / Ф ) * 0.01
П - бузувчу юкланиш қиймати, Н
Ф - намунанинг юкланишни қабул қилувчи юзаси, см2
0.01 - МПа га ўтиш коеффитсиенти
Ўтказилган синов натижалари техник шартларда белгиланган (ГОСТ 30491-2012 Смеси органоминеральные и грунты, укрепленные органическими вяжущими, для дорожного и аэродромного строительства. Технические условия, 4- жадвал) талабларга солиштирилади.

Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling