Бажарди:
Қабул қилди:
Лаборатория иши № 10
Мавзу: Асфальтбетон қоришмасидан назорат намуналарини тайёрлаш
Техник шартлар - ГОСТ 9128-2013
Синаш усуллари - ГОСТ 12801-98
Ишнинг мақсади:
Намуналар таркиб танлаш жараёнида ёки ётқизилган қопламалар сифатини текшириш мақсадида тайёрланади.
Таркиб танлаш жараёнида тайёрланган намуналарнинг физик механик хусусияти аниқланиб уларни ГОСТ талабига солиштир ган ҳолда танланаётган таркибга аниқлик киритилади. Ётқизилган қоплама сифатини баҳолаш жараёнида тайёрланган намуналарнинг аниқланган физик-механик хусусиятлари қопламадан олинган кернларнинг хақиқий хусусиятларига солиштириб қопламанинг сифатига баҳо берилади.
Зарурий жихозлар: 1. Гидравлик пресс, 2.электр плитка, 3. намуна тайёрланадиган қолиплар, 4. техник тарози, 5. қуритиш жавони, 6. қоришма тайёрлаш учун идиш, 7. штанген циркул, 8. термометр.
9.1.-расм. лаборатория ишини бажаришда керакли жихозлар
Чақиқтош, қум ва минерал кукунлар қуритилган бўлиши ҳамда битум қиздириб сувсизлантирилган бўлиши лозим.
Лойиҳаланган таркибда ва миқдорда олинган минерал тўлдирувчи (материал)лар идишга солиб иситилади ва талаб қилинган миқдордаги битум маълум ҳароратгача иситиш манбаида қиздирилган ҳолда қўшилади.
Минерал тўлдирувчилар қоришмаси битум билан аралаштирилади, бир хил рангдаги қора масса ҳосил бўлгандан кейин ушбу қоришмадан намуналар тайёрланади. Намунанинг ўлчами ва миқдори гост 12801 га биноан бўлиши керак (4-таблица).
9.2- жадвал.
О линадиган намуналарнинг ўлчами ва миқдори
Қоришма тайёрлангандан кейин 30 минут ўтгач намуналар тайёрлана бошланади. Қолип ва унинг вкладишлари 90-100 C гача иситилади ва ёғланади. Кейин гидравлик пресснинг махсус таглигига пастки вкладиш ўрнатилади ва устига қолип ўрнатилиб, қолипга олдиндан тайёрланган қоришма 650 г қоришма солинади.
9.2.-расм Қолипга қоришма солиш жараёни.
Қолипга қоришма солинади, сўнгра устки вкладиш кийдирилади. Пресснинг устки плитаси устки вкладишга теккунча туширилади, электро двигател ёқилади ва сиқувчи куч 40 МПага етказилади сўнгра 3 минут шу куч остида ушлаб турилади.
Кейин гидравлик пресс ўчирилиб қолип намуна чиқарувчи ускуна устига қўйилади ва пресс ёрдамида намуналар қолипдан чиқариб олинади ҳамда намунанинг баландлиги 0,1 мм. аниқликкача штанген циркул ёрдамида ўлчанади.
Намунанинг баландлиги диаметрига тенг бўлиши лозим. Агар намунанинг баландлиги кичик бўлса, бу намуна қоришмасининг керакли ҳажмда бўлмаганлигини англатади.
Бундай ҳолда намунага қўшимча қоришма қўшиб қайта зичланади.Намунага қўшиладиган қўшимча қоришманинг массаси қуйидаги формула орқали аниқланади:
,
Do'stlaringiz bilan baham: |