Бу ерда:
m0 – намунанинг мажут массами (гр.);
h - намунанинг каркали баландлиги (диаметрига тенг бўлади) (мм);
h0- намунанинг мавжуд баландлиги.
Бажарди:
Қабул қилди:
Лаборатория иши № 11
Мавзу: Асфальтбетоннинг ҳақиқий зичлигини, ҳажмий оғирлиги ва сув шимувчанлигини аниқлаш
Асфальтбетон қоришмасининг ҳақиқий зичлиги ҳисоб ва пикнометр усуллари билан аниқланади
Техник шартлар - ГОСТ 9128-2013
Синаш усуллари - ГОСТ 12801-98
Ҳисоб усулидан асфальтбетон таркибини ҳисоблашда фойдаланилади.
Пикнометр (тажриба) усулидан асфальтбетон таркибини лойиҳалашдаги каби йўл қопламасидан ўйиб олинган ёки қориштиргичдан олинган асфальтбетон қоришмасининг мустаҳкамлигини аниқлашда фойдаланилади.
Ҳисоб усули билан асфальтбетон қоришмасининг ҳақиқий зичлигини аниқлаш қоришма таркибига кирувчи минерал тўлдирувчиларнинг ва боғловчи материалларнинг тахминий белгиланган ҳақиқий зичликлари ҳамда қоришма таркибидаги миқдорларига асосланган ҳолда аниқланади.
Ҳақиқий зичлик 10 кг/м3 аниқликкача қуйидагича аниқланади:
ρаб = qм+qв / ((qм/ρ0) + (qв/ρв))
бу ерда:
qм - минерал тўлдирувчиларнинг қоришма таркибидаги миқдори, % (100% ҳиобида қабул қилинади);
qв – боғловчи материалнинг қоришма таркибидаги миқдори, % (100% минерал тўлдирувчилардан ташқари);
р0 – минерал тўлдирувчиларнинг ҳақиқий зичлиги, г/см3;
рв – боғловчи материалнинг ҳақиқий зичлиги, г/см3.
Минерал тўлдирувчиларнинг ҳақиқий зичлиги ҳисоблаш йўли билан ҳамда чақиқтош, қум ва минерал кукунларнинг тахминий белгиланган зичликлари ҳамда қоришма таркибидаги миқдорларига асосланган ҳолда аниқланади.
Минерал тўлдирувчиларнинг ҳақиқий зичликги 10 кг/м3 аниқликда қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |