O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli


Асаканинг шиша толали маҳсулотларига талаб юқори


Download 3.67 Mb.
bet68/219
Sana07.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1694510
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   219
Bog'liq
O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi is

Асаканинг шиша толали маҳсулотларига талаб юқори
Асака туманидаги “Fiber glass composite” масъулияти чекланган жамиятида саноат ва қурилишда фойдаланиладиган юқори сифатли шиша толали маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ортмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йиллар учун тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Шиша толали маҳсулотлар илгари мамлакатимизга асосан четдан келтирилар эди, – дейди корхона раҳбари Муроджон Бўронов. – Корхонамизга хориждан 1 миллиард 224 миллион сўм миқдоридаги илғор технологик дастгоҳлар олиб келиниб, ишга туширилди. Дастлаб канализация қувурларини ўрашга мўлжалланган шиша толали материал ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Зангламайдиган, намликда ҳам чиримайдиган сифатли, қолаверса, анча арзон бундай материалга талаб ортмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон металлургия комбинати, “Қувасойцемент” акциядорлик жамияти сингари 20 дан зиёд йирик корхона ва қурилиш ташкилотлари билан шартномалар имзолаганмиз. Жорий йилдан маҳсулот турини янада кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда корхонада кунига 2 тонна хомашё қайта ишланиб, тайёр маҳсулотга айлантирилмоқда. Корхона тўла қувват билан ишлагач, бу кўрсаткич икки баробар ортади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, корхона маҳсулотлари халқаро сифат стандартларига тўла жавоб беради. Айниқса, арзон ва пишиқлиги билан хориждан келтирилаётган ана шундай маҳсулотлардан қолишмайди.
Жорий йил якунига қадар корхонада янги линияни ишга тушириш режалаштирилган. Бу ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш баробарида маҳсулотни экспорт қилиш имконини ҳам беради. Айни пайтда Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига маҳсулот экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди. Муҳими, бу ерда илғор иш услубларини қўллаш, ички имкониятлардан самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш корхона фаолияти ва муваффақиятида муҳим омил бўлаётир



Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling