O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli
Пластмассалар, уларнинг умумий хусусиятлари ва классификацияси
Download 3.67 Mb.
|
O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi is
Пластмассалар, уларнинг умумий хусусиятлари ва классификацияси
Пластик массалар юқоримолекуляр бирикмалар полимерлар асосида олинади. Макромолекулалар орасидаги боғланиш турига боғлиқ холда чизиқли, тармоқланган ва тўрсимон структурали полимер материалларига бўлинади. Чизиқли ва тармоқли структурали материалларга термопластикли (термопласт), бириктирилган структуралига – термореактивли (реактопласт) лар киради. термопластлар қиздирилганда эрийди, совутилганда олдинги холатига қайтади. Реактопласт ўзини юқори ишчи температураси билан фарқланиб, қиздирилганда структураси бузилиб кетади, совутилгада олдинги холига қайтмайди. Пластмассанинг механикавий пишиқлиги уни тўлдирувчисининг турига боғлиқ. Пластмассаларнинг антифрикцион ва фрикцион хоссалари. Бир турдаги пластмассалар – фторопласт, полиамид, текстолит, ёғоч қатламли пластик (ДСП) ларда ишқаланиш коэффициенти паст ва емирилишга чидамлилиги юқори; асбопласт, фенолли пресскомпозит (асботолали тўлдирувчили) да ишқаланиш коэффициенти юқори. Хамма пластмассалар – диэлектрик. Пластмассаларга коррозия таъсир этмайди, кўпгина пластмассалар (фторопластлар, полиэтилен, полипропилен, винопласт, эпоксид, полиэфир ва фенолформальдегид смолали шишапластиклар) агрессив мухитга чидамлидир. Шиша-пластик, шиша-текстолит, гетинакслар ўзининг титраш энергиясини ютиш қобилияти билан ажралиб туради. Иссиқликўтказувчанлик ва температура ўтказувчанлиги металларга нисбатан жуда паст, иссиқлик сиғими эса юқори. Баъзи шартларни ҳисобга олиб, конструкцион пластмассаларни уч гурухга булиш мумкин: - паст мустахкамли, уларда чузилишдаги бузувчи кучланиш (σр) 500-600 кг с/см2 дан ортмайди; - ўрта мустахкамли: σрқ600–1000 кг с/см2; - ўрта мустахкамли: σр>1000 кг с/см2. Пластмассадан тайёрланган деталлар факат -60 дан 200 С температура оралиғида яхши ишлайди. Фақат баъзи бир алохида маркали пластмассалар 350 С гача ишлаши мумкин. Пластмассаларнинг НВ қаттиқлиги паст бўлиб, 30 дан 600 МПа гача бўлади. Пластмасса деталларининг конструкциясининг технологиялигига талаблар Пластмасса деталлари асосан қўйиш, зичлаш йўли билан олинади. Шунинг учун, уларни конфигурацияси шаклқолипдан осон олинадиган бўлиши керак. Деталларни ички ва ташқи ён томонларида ўйиқлар ёки буртиклар қилинмаслик керак. Улар қолипни бўлакларга бўлиб қўллашга, конструкциясини мураккаблашишига олиб келмаслиги керак. Деталлар деворларининг минимал қиялиги қийматларини, девор баландлигига нисбатан қўйидагича олиш мумкин: Девор баландлиги, мм 10 10-50 50-100 100-200 200 Қиялик 1:10 1:20 1:50 1:100 1:200 Деталнинг ички деворлари қиялигини ташқи деворникидан ортиқроқ қилиш мақсадга мувофиқдир. Чунки детал қотиш жараёнида тортилишдан ички юзани сиқиб қолиб, уни ажратиб олишни қийинлаштиради. Агар конструкциядан имкон бўлса, ички юзани конуссимон, пирамидасимон ва шу каби конструктив шаклларида тайёрлаш керак. Конструктив қиялик қанча катта бўлса, детални ажратиб олиш шунча осон бўлади, яна пластмассани қотишидан хосил бўладиган ички кучланиш кам бўлади. Тешикларни лойихалашда қўйидагиларга эътибор берилади. Қолдиқни ажратувчи теккислигига нисбатан тешик ўқини перпендикуляр ёки оғдириб қўйилмайди. Бунда қолипдан детални олишдан олдин, стерженни олишга тўғри келади. Бу қолип – шакл конструкциясини қийинлаштиради. Тешик узунлиги (тешиб ўтилган ёки ўтмаганда хам) уни 3-5 диаметрдан ортмаслиги керак. Стерженнинг бикрлигини ортириш учун мумкин қадар уни узунлиги бўйича йўғонроқ, керакли диаметрни, узунлигини эса қисқароқ олиш керак Махкамланадиган жойлар деворини каттароқ олиш керак, қолипда чўзилиш бўлса деворлар ёрилиши мумкин Деталларнинг бикрлигини ортириш учун қўйиладиган қобирғаларини конструкциялашда қўйидагиларга эътибор берилади. Қобирға қалинлиги девор қалинлигини 0,6-0,8га тенг бўлиши керак, баландлиги эса қобирға диаметрини 3-5тасидан ортиқ олинмаслиги керак (5-расм). Пластмасса деталларни конструкциясида технологик факторлардан ташқари механик хоссаларига хам эътибор бериш керак: юмшоқлиги, бикрлигини ва мустахкамлигини камлиги, реактопластларда эса мўртлик хам мавжуд. Юқорида кўрганимиздан деталларни бикрлигини ортириш учун, уларга қобирғалар қилинади, деворларга эса бикрлик қобирғаси қилиш мумкин, ёки детални шу қисмини бошқа юзага тиралувчи қилиб тайёрлаш мумкин Download 3.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling