O’zbekistonrespublikasiaxborottexnologiyalarivakommunikatsiyalarinirivojlantirish
Download 190.5 Kb.
|
1 2
Bog'liq2-amaliy ish —
E = E1 + E2 = E01 cos (t – kz - 1) + E02 cos (t + kz - 2). (2.3)
Агар E01 = E02 = E0 ва 1 = 2 = бўлса, у холда қуйидаги ифода ўринли E = E0 coskz . cos(t + ). (2.4) (2.4) орқали ифодаланган майдон вақтнинг ҳар бир лахзасида ва фазонинг исталган нуқтасида гармоник тақсимот ўзгармаслигича қолиши билан тавсифланади ва бу жараён турғун тўлқин деб аталади. Қутбланиш деганда - фазонинг кузатилаётган нуқтасида E ёки H векторларининг узунлиги ва йўналишининг ўзгариши тушунилади. Қутбланиш тушунчаси қутбланиш текислиги тушунчаси билан боғлиқдир. E векторининг тарқалиш йўналиши бўйлаб хосил қиладиган текислиги қутбланиш текислиги деб аталади. 2.1-расм. Қутбланиш текислиги Қутбланиш турларини (2.3) ва (2.4) формулалар орқали ифодаланган майдонлар мисолида кўриб чиқиш қулайдир. Чизиқли қутбланган тўлқин деб фазонинг исталган нуқтасида вақт ўтиши билан E ёки H векторларининг тебраниш йўналиши ўзгармас бўлиб қолишига айтилади. 2.2-расм. Чизиқли қутбланиш Айлана бўйича қутбланган тўлқин деб фазонинг исталган нуқтасида E ёки H векторларининг бир текис айланишига айтилади, яъни вектор бир T давр мобайнида ўз учи билан айлана ҳосил қилади. 2.3-расм. Айланали қутбланиш Эллипссимон қутбланган тўлқин деб фазонинг исталган нуқтасида E ёки H векторларининг ўзгарувчан амплитуда билан айланишига айтилади, яъни вектор бир T давр мобайнида ўз учи билан эллипс ҳосил қилади. Эллипссимон қутбланишда ортогонал ташкил этувчи векторларнинг фазалар фарқи = 0, , /2, -/2 қийматлардан ташқари исталган қийматларни қабул қилиши мумкин. Эллипснинг ўлчамлари ва ўқлари йўналишлари катталикка боғлиқдир. 2.4-расм. Эллипссимон қутбланиш Бундан ташқари, векторнинг айланиш йўналиши айланали қутбланишнинг икки кўринишини аниқлайди: чапга айланувчи (инглизча қисқартмаси - LZ), ўнгга айланувчи (инглизча қисқартмаси - RZ). Айланиш йўналиши соат миллари йўналиши бўйича, узатувчи антеннадан қабул қилувчига ҳаракатланаётган майдонни кузатиш орқали аниқланади. Эллипссимон қутбланиш (ЭҚ) атайин юзага келтирилмайди, чунки ЭҚ да сигнал қабул қилиш қуввати айланасимон қутбланишдаги (АҚ) сигнал қабул қилиш қувватидан кам. Шуни эсда тутиш керакки, АҚ ли антенна (нурлатгич) майдоннинг шу турли қутбланишини нурлатгич ўқи йўналишидагина хосил қилади. Бошқа йўналишларда бу майдон эллипссимон қутбланиш сифатида қабул қилинади. Яна шуни эсда тутиш керакки, бир турдаги қутбланишга эга бўлган антенна идеал холатда бошқа турдаги қутбланиш сигналини қабул қилмаслиги лозим, реал шароитда эса майдон сусайган холда қабул қилади. АҚ ли тўлқинлар радиотехника ва алоқада кенг қўлланилади. АҚ ли тўлқинларни вужудга келтиришда шуни назарда тутиш керакки, бундай тўлқин E (H) векторнинг фазода ортогонал бўлган, бир хил амплитудали ва тебраниш фазаларининг фарқи 900 ни ташкил қилган икки чизиқли қутбланган тўлқинларнинг қўшилиши натижасидир. Ўз навбатида, чизиқли қутбланган тўлқинни икки айланали қутбланган тўлқинлар суперпозицияси сифатида ифодалаш мумкин, яъни ҳаракатланиш йўналишлари қарама-қарши бўлган ва бир хил амплитудали E (H) вектори қийматига эга бўлган икки айланасимон қутбланган тўлқинлар чизиқли қутбланган тўлқинни юзага келтиради. Download 190.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling