2019 — 2022 ЙИЛЛАРДА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган:
2019 — 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;
маҳсулот ишлаб чиқаришни 2,7 бараварга кўпайтиришни назарда тутувчи, электротехника саноати маҳсулотларининг асосий турларини ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
маҳсулотлар экспортини 4,3 бараварга кўпайтиришни назарда тутувчи, электротехника саноати маҳсулотларининг асосий турларини экспорт қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
мисни қайта ишлашни 5 бараварга кўпайтиришни назарда тутувчи, мисни чуқур қайта ишлаган ҳолда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
15 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштиришни назарда тутувчи, 2019 — 2022 йилларда ўзлаштириладиган янги маҳсулот турлари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларга мақсадли кўрсаткичларни бажариш юзасидан масъулият юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги электротехника саноати ташкилотлари томонидан ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичларини бажариш учун уларни хом ашё билан таъминлаш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси М.М. Юнусов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 октябрь,
899-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги 899-сон қарорига
1-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |