II. Электротехника маҳсулотлари ва маиший электромаҳсулотлар экспорт ҳажмини ошириш
2.1.
|
Ишлаб чиқариш ва бошқа харажатларни оптималлаштириш йўли билан экспортбоп маҳсулотлар нархларининг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулотлар таннархини пасайтиришга эришиш:
2019 йил — 6,1%, 2020 йил — 6,2%, 2021 йил — 6,3%.
|
Саноат ташкилотларига асосий турдаги маҳаллий хом ашё ва материалларни (мис, полиэтилен, полипропилен, саноат мойлари ва бошқалар) жаҳон нархлари бўйича узлуксиз равишда етказиб бериш чораларини кўриш.
|
доимий
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
|
2.2.
|
Юқори қўшилган қийматга эга бўлган тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини ошириш, маҳсулот турларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида:
2019 йил — 250,0 млн доллар;
2020 йил — 287,5 млн доллар *;
2021 йил — 373,8 млн доллар *;
2022 йил — 500,0 млн доллар *
|
1. Турли халқаро ахборот ресурсларида ва кўргазмаларда миллий брендларни илгари суриш, электротехника саноати ташкилотлари салоҳиятини намойиш этиш.
2. Маҳаллий электротехника саноатининг йирик ташкилотларини халқаро савдоларда бирлашиб иштирок этишини таъминлаш орқали тендерларда ғолиб бўлиш имкониятларини ошириш.
|
2019 — 2022 йй.
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,
ташкилот
раҳбарлари, Инвеститциялар
ва ташқи савдо вазирлиги
|
2.3.
|
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг электротехника маҳсулотлари ва маиший электромаҳсулотларни экспорт қилиш кўламини кенгайтириш, уларнинг экспорт бозорларида ўз ўрнини ва улушини ошириш.
|
1. Турли халқаро ахборот ресурсларда ва кўргазмаларда миллий брендларни илгари суриш, электротехника саноати ташкилотлари салоҳиятини намойиш этиш, бунда:
ташқи бозорларда маҳсулотлар экспорт инфратузилмаси тизимини яратиш ва такомиллаштириш учун:
- Тожикистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасида савдо уйлари ва шоу-румлар очиш;
- «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг ваколатхоналарини очиш;
Туркияда — маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, уюшма корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга салоҳиятли харидорларни топиш;
Хитойда — Хитой компаниялари томонидан Ўзбекистон Республикасига инвестиция жалб қилиш имкониятларини ўрганиш.
2. Чет эллик шериклар ва салоҳиятли мижозлар билан семинарлар, расмий учрашувлар ташкил этиш.
3. Республика ичида ва хорижда ташкил этиладиган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда фаол иштирок этиш, жумладан «Cabex» (Россия), «AQUA TНERM» (Россия, Озарбайжон, Қозоғистон), «Астана Экспо» (Қозоғистон), «Элком Украина» (Украина) ва бошқалар.
|
2019 — 2022 йй.
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,
Инвеститциялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор ташкилотлар
|
2.4.
|
Экспорт қилувчи ташкилотларни монопол истеъмолчи ва ҳудудларга боғлиқлик даражасини пасайтириш.
|
Ҳудудлар ва истеъмолчилар сегментациясини амалга оширган холда янги ташқи бозорларга чиқиш.
|
2019 — 2022 йй.
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,
Инвеститциялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор ташкилотлар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |