Мойли ўсимлик уруғи оқсиллари - Мойли ўсимлик таркибидаги оқсилларни миқдори 14-37% ташкил этади. Кунгабоқар пистасида оқсилларни миқдори 15%, мағзида 16-19%, ер ёнғоқда 20-37%, чигит мағзида 34-37% ташкил этади.
- Мойли ўсимлик уруғи таркибида 10-30% альбумин ва 90%ни глобулин ташкил этади.
- Глобулинларни молекуляр оғирлиги 15 кД 300 кД ва ундан ортиқ бўлади. Жуда оз миқдорда 600 кД оқсил бўлади. Хаммаси аминокислота таркиби билан фарқланади.
Картофель ва мева-сабзоватлар таркибидаги оқсиллар - Азотли моддаларни картофельда 2%, сабзовотларда 1-2% ва меваларда 0,4-1,0 % бўлгани учун бу турдаги махсулотлар оқсил манбаи сифатида катта ахамиятга эга эмас. Лекин картофель бундан истисно, чунки бу махсулотни инсон 1 кунда 330 г истеъмол қилиши оқсилга бўлган талабни 8% ташкил этади.
- Картофель оқсили биологик тўлақонли оқсил хисобланади, чунки таркибида хамма ўрни қопланмайдиган аминокислоталар мавжуд. Тухум оқсилига нисбатан биологик қиймати 85%, эталон оқсилга нисбатан 70%. Таркибидаги мухим аминокислоталарга метионин, цистеин ва лейцин киради.
- Картофель оқсилини 70% кўпини глобулин, 30%дан камини альбумин ташкил этади.
Гўшт ва сут оқсиллари - Гўшт , сут ва улар асосида олинган махсулотлар организм учун керакли оқсилларга бой бўлиб, яхши ўзлаштирилади.
- Мускул тўқима оқсиллари тўлақонли бўлиб мол, қўй гўшти оқсилига яқин. Бирлаштирувчи тўкима оқсили ва пайлар тўлақонли эмас.
- Гўшт махсулотлари таркибида оқсилларни миқдори 11дан 22% гача бўлади. Асосий мускул оқсилларига миозин ва актин киради. Миозин мускул оқсилларини 55% ташкил этади. Молекуляр массаси 460 кД.
Аминокислота скори - Аминокислота скор бу махсулот таркибидаги ўрни
- қопланмайдиган аминокислотларни эталон сифатида қабул қилинган
- ўрни қопланмайдиган аминокислоталарга нисбатан улуши
- хисобланади.
- Уни хисоблашда қуйидаги формула ишлатилади:
-
- 1 г. оқсилдаги а.к. миқдори, мг.
- Аминокислота скори = ---------------------------------------------- 100%
- 1 г. эталондаги а.к. миқдори
Do'stlaringiz bilan baham: |