Озиқ-овқат кимёси


Инсон озиқланишида оқсилларни ахамияти


Download 35.23 Kb.
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi35.23 Kb.
#1559956
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ООК -1M

Инсон озиқланишида оқсилларни ахамияти

  • Оқсиллар, яъни протеинлар юқори молекулали азот тутувчи бирикмалар бўлиб молекуласи аминокислоталардан ташкил топган.
  • Табиатда микроорганизмлардан тортиб то инсонгача 1,2 миллионга яқин турли организмларни таркибида оқсилларни турлари 1 млрдан 100 млрдни ташкил этади.
  • Уларни молекуляр массаси 5 мингдан 1 млн. Дальтонгача бўлади..
  • Оқсиллар инсон озиқланишида мухим ўринни эгаллайди. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти ва федерал агросаноат уюшмаси тавсиясига кўра инсонни 1 кунда оқсилга бўлган талаби 60-100 г ни ташкил этади. Ёки озиқ-овқат махсулотини умумий каллориясини 12-15% ташкил этиши керак.Умумий энергияни 6-8% хайвон ва ўсимлик оқсилига тўғри келиши керак. Инсонни 1 кг вазнига 1 грамм, болаларни ёшига қараб 1граммдан 4 граммгача талаб қилинади.
  • Катта ёшли эркаклар учун 73-120 грамм, аёллар учун 60-90 грамм, жумладан хайвон оқсили 43-65 г эркаклар учун ва 43-49 грамм аёллар учун.
  • Оғир инфекцион ва жаррохлик касалини, нафас олиш, хазм қилиш органлари касалланган инсонлар учун оқсилга бўлган талаб 1 кунда 110-120 г, қанд диабети билан касалланганлар учун 135-140 г, буйрак хасталиклар учун эса 20-40 г ташкил этади.
  • Хозирги кунда хар бир инсон кунига меёрдаги 70 г хайвон оқсилини ўрнига 60 г истеъмол қиляпти. Ер юзида оқсилга бўлган танқислик 10-25 млн.тоннани ташкил этади. Ер юзидаги 6 млрд. ахолини ярмиси оқсил танқислигини бошидан кечиряпти.
  • Озуқавий оқсилларни чорвачиликни ривожлантириш асосида кўпайтириш ўсимликларга нисбатан истиқболи кам. Чунки 1 кг хайвон оқсилини (гўшт, сут тухум) олиш учун 5-8 кг ем оқсилини сарфлашга тўғри келади.

Оқсил танқислиги оқибатлари.

  • Оқсил танқислиги хар хил касалликларни келтириб чиқаради. Бундай касалликлардан бири квашиоркор касаллигидир. Инсонларда квашиоркор қисман ёки тўлик оч қолганда ёки тўлақонсиз оқсил махсулотлари истеъмол қилганда ривожланади. Касаллик ошқазон ичак функциясини бўзилиши билан кўзатилади. Чунки ошқазон бези керакли миқдорда ферментларни синтез қилиши секинлашади ва хўжайра шилимшиқ қатлами янгиланмайди.
  • Организмда азот баланси, сув-туз баланси бўзилади ва организмни ривожланиши тўхтайди.

Download 35.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling