Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўҒрисида 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Download 354.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana14.11.2023
Hajmi354.4 Kb.
#1773527
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8-амалий иашғулот (1)

энергетик ичимликлар — таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин ва 
(ёки) инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги 
бошқа компонентлар мавжуд бўлган ичимликлар. 
(2-модда 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
2019 
йил 

январдаги 
ЎРҚ-514-
сонли 
Қонунига 
асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон — 2019 йил 11 апрелдан кучга 
киради) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
3-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги 
қонунчилик 
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ушбу 
Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. 
Қорақалпоғистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва 
хавфсизлиги Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам ҳуқуқий 
жиҳатдан тартибга солинади. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда назарда 
тутилганидан бошқача қоидалар белгилаб қўйилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари 
қўлланилади. 
(3-модда 
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 
03/21/683/0375-сон) 
4-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш 
соҳасидаги давлат бошқаруви 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги 
давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва 
жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни 
ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, 
метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонунчилик билан белгиланадиган 
бошқа органлар (бундан кейин матнда давлат назорати органлари деб юритилади) 
томонидан амалга оширилади. 
(4-моддасининг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-
685-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 
03/21/685/0373-сон) 
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги 
давлат бошқаруви қуйидагиларни ўз ичига олади: 
давлат томонидан нормалаш
озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда уни тайёрлашга мўлжалланган ва фойдаланганда 
озиқ-овқатга тегиб турадиган ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш; 
озиқ-овқат маҳсулотини сертификатлаш; 
давлат назорати ва текшируви
озиқ-овқат маҳсулотининг сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини 
режалаштириш. 

Download 354.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling