Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўҒрисида 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини, уни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва у


Download 354.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana14.11.2023
Hajmi354.4 Kb.
#1773527
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8-амалий иашғулот (1)

7-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини, уни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва у 
билан савдо қилишга мўлжалланган технологиялар, ускуналар, буюмлар ва 
воситаларни сертификатлаш 
Озиқ-овқат маҳсулоти, уни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва у билан савдо 
қилишга мўлжалланган технологиялар, ускуналар, буюмлар ва воситалар уларнинг 
нормалар ва қоидаларга мослигини тасдиқлаш мақсадида сертификатланиши лозим. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхати ҳамда сертификатлашдан 
ўтказиш тартиби қонунчиликка мувофиқ белгиланади. 
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-
683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 
03/21/683/0375-сон) 
8-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш 
ва текшириш 
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги ушбу Қонуннинг 
4-
моддасида 
кўрсатилган давлат назорати органлари томонидан уларнинг ваколатлари 
доирасида назорат қилинади ва текширилади. 
Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, 
етказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик ва 
жисмоний шахслар белгиланган нормалар ва қоидаларга риоя этилиши устидан ишлаб 
чиқариш назоратини таъминлайдилар. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш тартиби 
озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидаларга, 
норматив ҳамда технология ҳужжатлари талабларига мувофиқ юридик ва жисмоний 
шахслар бажарадиган ишлар ва хизматларнинг хусусиятларини ва шарт-шароитларини 
ҳисобга олган ҳолда белгиланади ҳамда тегишли давлат назорати органлари билан 
келишилади. 
Ишлаб чиқариш назоратини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар 
нормалар ва қоидаларнинг талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда ишларни амалга 


оширишни ва хизматлар кўрсатишни аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар 
тўхтатиб қўйишлари шарт. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари озиқ-
овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга доир нормалар ва қоидалар 
бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли. 
(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги 
ЎРҚ-559-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 
й., 03/19/559/3670-сон) 

Download 354.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling