Метатеза. Оғзаки нутқда баъзан ёнма-ён келган ундош товушларнинг ўрни алмашиши мумкин. Бундай жараён метатеза дейилади: р-й: дарё-дайро: м-ғ: ёмғир-ёғмир, б-р: тебратмоқ-тербатмоқ: м-л: ямламоқ-ялмамоқ: ҳ-в: аҳвол-авҳол: п-р: тупроқ-турпоқ, р-г: ўрганмоқ-ўгранмоқ: ғ-р: тўғрамоқ-тўрғамоқ, н-м: айланмоқ-айналмоқ ва бошқалар.
Протеза. Сўз бошида битта унлининг орттирилиши протеза ҳодисаси саналади. Одатда, аксарият сонор р товушидан олдин ў ва ў унлилари орттирилади: рўмол-ўрамол, рўза-ўраза, райҳон-ўраҳон, рози-ўрози, раис-ўраис, ранг-ўранг, рўзғор-ўразғор каби.
Айрим ҳолатда сўз бошида сирғалувчи ва портловчи икки ундош қатор келганда и унлиси орттирилиши мумкин: шкаф-ишкаф, справка-исправка, стол-истол,стул-истул, штраф-иштараф, станция-истанса.
Эпентеза. Сўз бошида, ўртасида ва охирида икки ундош қатор келганда, улар орасида (и), баъзан (у) ва (а) унлиси орттирилади: фикр-фикир, ҳукм-ҳукум, доклад-дакалад, класс- киласс.
Эпитеза сўз охирида бир ўринда келган икки ундошдан сўнг (а) товушининг қўшилиш ҳодисаси: диск-диска, банк-банка, танк-танка, киос-киоска, отпуск-отпуска каби.
Прокопа. Бунда сўз бошида баъзан унли ёки ундош товуш тушиб қолади : йироқ-ироқ, йигна-игна, йиғач- ағач, йирик-ири, йуз-уз.
Синкопа ҳодисасига биноан сўз ўртасидаги ва охиридаги кенг унли тор унли каби талаффуз қилинади ва айрим ҳолатда тушиб қолади: валочка-валичка, трактор-трактир, автор-автир, директор-директир, генератор-генератир каби.
Апакопа сўз ўзагидаги охирги унли ёки ундошнинг тушиши ҳодисасидир: дўст-дўс, хурсанд-хурсан, газета-газит, смена-смен ва ҳоказо.
Синерезис ҳодисасига кўра сўз ўртасида бир жойда келган икки унлининг бири кучсизланади ва нутқда тушиб қолади. Иккинчи унли фонема эса чўзиқ талаффуз этилади: маориф- мо:риф, саодат-со:дат, қироат-қиро:т, жамоат-жамо:т. Бу ҳодиса асл ўзбекча сўзларга хос эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |