O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Tarix
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таҳлил ва натижалар.
Тадқиқот методологияси. Мақолада тарихий-
тизимли ва функционал тизимли таҳлил, анализ, синтез ҳамда этнографик кузатиш, интервью каби усуллардан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар. Баъзи этнографик гуруҳлар борки, географик жойлашишига кўра, асрлар давомида шундай таъсирларга кам учраганлиги сабабли тил лаҳжаларида ўзига хосликни сақлаб қолган[1]. Дала тадқиқотлари давомида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Қарнабота қишлоғи аҳолиси этнографияси қиёсий ўрганилганда, фақатгина ушбу қишлоқ аҳолисининг лаҳжасида “ман”, “сан”, “вотти” деб гапириш анъаналари Тошкент шевасига айнан яқинлиги ўрганилди [2]. Элатнинг шаклланиш давридаги этник жараёнда қатнашаётган маълум бир қабила ёки ўтроқ аҳолининг лаҳжаси устуворлик қилиб, пировардида ушбу лаҳжа янгитдан шаклланган элатнинг умумий тили бўлиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Илк ўрта асрларда Марказий Осиё минтақаларида ўғуз, қипчоқ, қарлуқ ва уйғур туркий тил гуруҳлари мавжуд бўлган. Ўғуз тили гуруҳи ўғуз ва салжуқ қабилалари орасида вужудга келган, қипчоқ тил гуруҳи Дашти Қипчоқ қабилалари орасида ташкил топган, қарлуқ тил гуруҳи эса қарлуқ ҳамда уларга қардош халаж, чигил-яғмо ва бошқа қабилалар ичида, уйғур тили мазкур этноснинг этник муҳитида ҳосил бўлган бўлиши керак [3]. Этнолог У.Абдуллаевнинг таъкидлашича, Фарғона водийсида ҳам этнослараро тил муносабатлари антик даврларданоқ бошланган ва ушбу жараён қуйидаги иккита йўналишда ривожланиб борган: биринчи йўналишда тиллараро қоришув (метизация ҳолати) туркий тилнинг турли лаҳжаларида сўзлашувчи уруғ ва қабилалар ичида юз берган бўлса, иккинчисида эса туркий тилли халқлар билан туркий бўлмаган этносларнинг тиллари ўртасида (гибридизациялашув ҳолати) содир бўлган [4]. Тарихда содир бўлган бундай этномаданий жараёнлар натижасида ўзбеклар анъанавий мулоқот маданиятида турли шеваларда сўзлашув маданияти кузатилади. Бугунги кунда ушбу шевалар аҳолининг яшаш ҳудудидан келиб чиқиб, “Бухоро шеваси”, “Тошкент шеваси”, “Андижон шеваси”, “Наманган шеваси” тарзида қайд қилинади. Ўз навбатида, ушбу шевалар яна ҳудудий кичик гуруҳларга бўлинади. Масалан, “Бухоро шеваси” – “Бухоро шаҳри”, “Ғиждувон”, “Қоракўл”, “Фарғона шеваси” – “Марғилон” ва “Бағдод” каби шеваларини мисол қилиб олишимиз мумкин. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling