O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Tarix
O‘ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI XABARLARI, 2022, [1/9] ISSN 2181-7324 TARIX https://science.nuu.uz/ Social sciences O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz TARIX 1/9 2022 - 32 - Тарихчи ва тилшунослар орасида тил лаҳжалари бўйича илгари сурилган илмий қарашларда баҳсли мунозаралар мавжуд. Яъни, ўзбек мулоқот маданиятида фойдаланилаётган тилнинг тузилишида қайси лаҳжанинг таъсири кўпроқ бўлган. Масалан, лингвистлар ўзбек тилининг қарлуқ-чигил лаҳжасининг пайдо бўлишида чигил қабиласининг тили устувор бўлган, деб қарайдилар ва ушбу қабила тили умумэлат тилини умумлаштирувчи вазифани бажарган, деган хулосага келадилар[5]. Ушбу фикрга қарши ўлароқ, тарихчилар чигил ва қарлуқлар этногенетик жиҳатдан жуда яқин боғланган этнослар эканлиги, ўзбек халқининг алоҳида элат бўлиб шаклланаётган кезларда қарлуқ ва чигил қабиласининг тилида деярли фарқ бўлмаганлиги ва ҳар иккиси аслида бир тил эканлигини таъкидлайдилар[6]. Бизнингча, ушбу ҳолат бир томондан билдирилган фикрлар минтақа халқлари тарихига даҳлдор бўлса-да, масалага якуний хулосаларни бера олмайди. Миллий мулоқот маданиятининг шаклланишида нафақат ушбу ўлкада яшаётган халқлар, балки қадимдан ўлкага турли тарихий даврларда кириб келган халқларининг этногенези ва этник тарихида кузатилган этнослараро муносабатларнинг таъсири катта бўлган. Ўзбекистон ҳудудининг Буюк Ипак йўлида жойлашганлиги, савдо- сотиқ муносабатлари билан бир вақтда маданий алоқаларнинг ҳам ривожланиши анъанавий этикет маданиятида турли ўзгаришларни бўлишига сабаб бўлган. Шунингдек, турли тарихий даврларда минтақага бўлган босқинчилик юришлари ёки халқларни кўчиши оқибатларида ҳам мулоқот этикетларида турли кўринишлари шаклланган. Узоқ вақт халқларнинг бир- бири билан савдо-сотиқ муносабатлари ҳам мулоқот жараёнига ҳам таъсир этмасдан қолмаган. Бундай таъсирлар натижасида ўзбекларда мулоқот маданияти кенгайиб, ривожланиб, маълум қолипга туша бошлаган [7]. Этнолингвистик алоқаларни ривожланишида маҳаллий сўғд ва туркий аҳоли ўртасидаги муносабатларга ҳам алоҳида тўхталиш керак. Турғун муқим турклар сартлар билан биргаликда ўзбек халқининг этник таркибини мутлоқ асоси, яъни тўртдан уч қисмини ташкил этади[8]. Ўрта Осиёда кечган этник жараёнлар аҳолининг сўзлашиш маданиятида умумий тилни шаклланишини ҳам таъминлаган. Бу ҳақда Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит турк” асарида уйғурларни “тамғач” деб атаб, уларни “тат”, “тот” деб номлайди. Ушбу атамаларни уйғур, баъзан тожик маъносида учрашини таъкидлаган[9]. Бизнингча, улар эски туркий тилда гаплашувчи туркийлашган сўғдийлар бўлса керак. Шу ўринда, академик А. Асқаровнинг “Сартлар тил жиҳатдан туркийлашган сўғдийлар бўлиб, дастлаб ҳар икки тил (ўзбек ва тожик)да сўзлашган бўлса, кейинчалик (XVII аср охири) асосан, эски ўзбек тилида сўзлашувчи Мовароуннаҳр ва унга туташ ҳудудларнинг ўтроқ аҳолиси этник қатламига айланди. “... туркий тилли тоифа – турғун турклар бўлиб, улар Мовароуннаҳр ва Хоразм ҳудудларида қадимдан, сартлар билан аралашиб, шаҳарларда ҳунармандчилик ҳамда савдо-сотиқ, қишлоқларда суғорма деҳқончилик хўжалиги, боғдорчилик ва полиз экинлари билан шуғулланиб келаётган Туркистоннинг ўтроқ аҳолиси эди”, деб таъкидлаган[10]. Дала тадқиқотлари мобайнида Бухоро вилояти Олот туманида худди шундай “тот” иборасига дуч келинди. Ўрганишларга кўра, Чандир ва Човдир қишлоқлари аҳолиси туман маркази ҳамда унинг атрофида яшовчи Эски Олот, Чагас ҳамда Оқ Пўлат аҳолисига нисбатан “тотлар” иборасини қўллайди. Яъни, Олот туркманлари шевасида гаплашмайдиган, тожикчани билмайдиган ва ўзбек адабий тилига яқин шевада гаплашувчи аҳолига нисбатан ишлатилади. Ўз навбатида, ҳозирги кунда мазкур ҳудуд аҳолиси “тот” иборасини яхши маънода қабул қилмайди[11]. Шу маънода, халқларнинг ўзаро қоришуви ҳам этнологияда янги маданият турини келтириб чиқариши мумкин. Ҳозирги кундаги миллий маданиятда хилма- хиллик ва ҳатто вилоятлар ўртасидагида ўзаро фарқлар учраши ушбу омиллар асосида рўй берган бўлса керак. Кўриниб турибдики, ўзбек халқи этнолингвистикасида ечими топилмаган муаммолар мавжудки, ушбу ҳолат келажакда мазкур йўналишда илмий тадқиқотлар олиб боришни талаб этади. Иккинчиси, ўзбекларнинг моддий ва маънавий олами, оилавий муносабатлар, жамоавий турмуш-тарзи, маросим ҳамда анъаналарда кузатиладиган анъанавий мулоқот этикетларини ўрганиш орқали аниқланади. Масаланинг айнан иккинчи ёндашув орқали ўрганиш ўзбек мулоқот маданиятининг қадимий тарихини аниқлаш имкони беради. Мулоқот маданиятининг тарихий асосларини манбавий тадқиқ этишда тарихий, панднома ва бадиий мазмундаги манбаларнинг аҳамияти каттадир. Қадимги суғд ва турк манбаларида ҳам ўзбек мулоқот маданиятининг серқирра тарихга эга эканлигига доир маълумотлар кўзга ташланади. Сўғд ёзуви орқали бизгача эрамиз бошларидан то X–XI асрларга оид кўплаб ноёб ёдгорликлар етиб келган[12]. Улар орасида кўплаб нумизматик материаллар, металл, сопол, ёғоч, чарм, қоғоз ва бошқа буюмларга битилган матнлар, шахсий мактублар, диний ва ахлоқий-фалсафий қарашларнинг парчалари, хўжалик, ҳуқуқий ҳамда дипломатик ҳужжатлар мавжуд. Муғ тоғидан топилган ушбу ёзма манбалар қадимги даврда халқимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва савдода тенгликка амал қилиш, мажбуриятларни бажариш ва лафзига содиқ қолиш каби ҳолатлар “никоҳ” ва “тегирмон ижараси” каби шартномалар орқали бизгача етиб келган. Жумладан, ушбу манбанинг 4-сонли ҳужжатида эр-хотиннинг ўзаро мажбуриятлари келтирилган. Унда эр ва хотиннинг биргаликдаги турмушида ҳамжиҳатлик, ҳурмат-иззат ҳамда хайрихоҳлик ҳақидаги тўй олдидан қилинадиган яхши тилакларнинг расмий ҳужжат тили орқали баён этилишидир[13]. Шу билан биргаликда никоҳ жараёнида келин номидан вакил отанинг иш кўриши, эр-хотин муносабатларида агар эр томонидан шартномадаги талаблар бузилса, тўланадиган жарима миқдорлари[14]нинг тартиб билан келтирилиши, ўзбек халқининг қадимий маданиятида аёл ва эркак ҳуқуқлари ҳамда уларнинг оилавий муносабатларини тартиблаш ақидалари мавжудлигини кўрсатади. Ушбу муносабатлар ривожланган ҳолда ҳозирги оила ва оиладаги эр-хотин муносабатларига ҳуқуқий асос бўлган. VIII асрда ўлкамизга ислом динининг кенг ёйилиши билан унгача бўлган ахлоқ меъёрлари ўз ўрнини янги эътиқод қоидалари билан алмашди. Аммо, оилавий ва жамоавий муносабатларда қадрланиб келинган исломгача бўлган мулоқот анъаналари синкретлашган ҳолда сақланиб қолди. Исломнинг муқаддас китоби бўлган “Қуръони Карим”да илгари сурилган ахлоқий нормалар жамоавий, қўну-қўшничилик, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси ҳамда узоқ асрлардан буён шаклланиб келаётган урф-одат маросимларда ўзига хос умумий этикет қоидаларини вужудга келишига сабаб бўлган. Ислом дини билан боғлиқ манбаларда инсонлар бир-бирига доимо хушчақчақлик ва самимийлик билан муомала қилишлари кераклигини таъкидланади[16]. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling