O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

Тадқиқот 
методологияси. 
Тўқимачилик 
шаҳарчасида бунёд этилиши зарур бўлган ишлайдиган 
мутахассислар истиқомат қилишлари учун турар жой, 
магазин, маиший хизмат корхоналари, болалар боғчаси, 
мактаблар қурилиши бошланди. Жумладан, 1973 йилнинг 
февралида қурувчилар корхона ичидаги иссиқлик 
тармоқларини қуришга киришадилар. 1973 йил феврал 
ойининг охирида комбинатнинг биринчи мажмуаси ишга 
O‘ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/9]
ISSN 2181-7324 
 
TARIX 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences
 


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 
1/9 2022 
- 42 -
туширилиш жараёнида, кутилмаган воқеа содир бўлди, 
1973 йилнинг 20 феврал куни пайвандлаш пайтида ёнғин 
содир бўлиб, эҳтиётсизлик ёнғинга сабаб бўлди ва ёнғин 
40-45 минут давом этди. Янги қурилаётган комбинат 
объекти ёнғин натижасида катта зарар кўрди. Ҳукумат 
томонидан комбинат қурувчилари ва бунёдкорларига бу 
фалокатдан кейин қурилишни қайтадан бошлаш, ёнғин 
асоратларига барҳам бериш, объектни белгиланган 
муддатда фойдаланишга топшириш амалий вазифа қилиб 
қўйилди. Назир Ражабов бошлиқ қурилиш бригадаси жон-
жаҳди билан яна ишга киришди[6].
1973 йил 29 декабрь куни Бухоро ип-газлама 
комбинати тарихида соат 14 дан 30 минут ўтганда 
марказий таъмирлаш устахонасининг мажлислар хонасида 
150 мингта урчиқ хамда 1600 та тикув станогини ишга 
тушириш ҳақидаги актни давлат комиссияси имзолади. 
Давлат комиссияси аъзоларидан Ўзбекистонинг енгил 
саноат вазирининг ўринбосари А. С. Соқиев, қурилиш 
директори С.Б. Баратов 4 ГПН (4-сон Давлат 
лойиҳалаштириш институти)нинг бош лойиҳачиси О.Н. 
Погробинский ва бошқалар бор эди[7]. “Ўрта Осиёда 
улкан саноат қурилиши ҳисобланган бу корхона фақат иш 
ҳажми билангина эмас, балки технологик миқдори 
жиҳатдан ҳам юқори кўрсаткичларга албатта, эришиши ва 
ажойиб қурилиш Бухородаги тўқимачилик саноатининг 
ривожи учун муҳимлиги таъкидланган”[8]. 
1974 йил 1 январ ойи xодимларнинг иш ҳаққи 
жадвали: [9] 
ҳисса 
Иш ҳаққи рубль (сўм) 
қўшимча 
Директор 

250
50 
Директор ўринбосари 

190 
Бош муҳандис 

220
Бош механик 

190
Мастер (уста) 
180 
буғгалтер 
160
кассир 
65
Архившунос
65
фаррош 
60
Биринчи йигирув-тўқув фабрикаси ишга тушиши 
билан комбинатнинг биринчи корхонаси ва унга алоқадор 
бўлган биноларни фойдаланишга топшириш учун 25 
миллион 665 минг сўм капитал маблағ ажратилган, 
шундан 16 миллион 665 минг сўм бевосита қурилиш 
ишларига сарфланган.
Бутун 
умрини 
иш 
фаолиятини 
Бухорода 
тўқимачилик саноати ривожига бағишлаган Маҳмуд 
Бозорович Зокиров 1949 йил 2 мартда Когон туманида 
туғилган. 1971 йил 15 августда Бухоро шаҳрида ип-
газлама ишлаб чиқариш комбинати қурилиш дирекцияси 
томонидан Бухоро ип-газлама комбинати (“ХБК”)га 
таклиф этилиб, 1971-1973 йилларда “Ип-газлама” 
комбинати қурилиш дирекциясида ишлаган[10].
1973-1979 йилларда комбинат капитал қурилиш 
бўлимида бош муҳандис бўлиб ишлаган. 1980 йил 12 
ноябрда М.Б.Зокировга Республиканинг енгил саноат 
тизимида узоқ йиллар бенуқсон ишлагани ва янги 
тўқимачилик саноати корхонасини ишга туширишни 
тезлаштиришда фаол қатнашгани учун Ўзбекистон Олий 
Совети Президиуми номидан “Фахрий ёрлиқ” билан 
мукофотланган. 1986 йил 23 майда Ўзбекистон 
Республикаси енгил саноат вазирлигининг бирлашма, 
корхона ва ташкилот ишчилари, инженер-техник 
ходимларини “Ўн биринчи беш йиллик” 1981-1985 
йилларда топшириқларни бажаришдаги муваффақиятлари 
учун Орден ва медаллари билан мукофотлаш тўғрисидаги 
Фармонига биноан “Ҳурмат белгиси” ордени билан 
мукофотланган[11].
Таҳлил 
ва 
натижалар. 
Бухоро 
ип-газлама 
комбинатида 4 та ишлаб чиқариш ва 1 та механика заводи 
ва 2 та мулкий мажмуа фаолият юритган бўлиб, улар 1-
йигирув тўқув фабрика 1974 йил январида (1-ЙТФ), 1976 
йил ип-бўяш фабрикаси (ИБФ), 1980 йил ёзида 
битказилиб, 1981 йил ишлай бошлади 2- йигирув тўқув 
фабрика (2-ЙТФ), пардозлаш фабрикаси 1985 йил (ПФ), 
механика 
заводи, 
тижорат 
марказ 
омборхонаси, 
автокорхона ишга туширилди. l980 йилда комбинатнинг 
иккинчи йигирув-тўқув фабрикаси қурилиши ва ишга 
туширилиши учун маблағ Москвадан 32 млн сўм Бухоро 
комбинатига, 12 млн сўм Туркманистон, Қирғизистон, 
Тожикистон республикалари енгил саноат тармоғи 
қурилишига ажратилди. 
1970-1991 йилларда Бухоро тўқимачилик саноати 
корхонаси томонидан аҳолини уй-жой билан таъминлаш, 
водопровод, канализация қурилиши, маданий ва маиший 
иншоатларни барпо этиш, Бухоро вилоятини обод этишда 
ўз маблағлари билан иштирок этди.
Бухоро тўқимачилик комбинати 1980 йилларда 
Ўрта Осиёда етакчи ўринларга чиқмоқда эди. Белгиланган 
режаларнинг ортиғи билан бажарилиши ва экспорт 
салмоғининг ўсиши гигант корхонани янада кенгайтириш 
имкониятини тақазо қиларди. Туманларда қулай жой ва 
имконидан келиб чиқиб тўқимачилик саноатининг 
филиалларини ташкил қилди. 
Вобкент туманида 1980 йил октябр ойида тўқув 
фабрикаси аҳоли зич яшайдиган туман марказида 
қурилиши бошланган эди. Қурилиш ишларига Бухоро 
тўқимачилик комбинатини қурган 163-қурилиш трести 
раҳбарлик қилди. Қурилиш ишлари билан бир вақтда 
Вобкент тўқув фабрикасига малакали ишчи ходимларни 
тайёрлаш учун туман марказида Бухоро шаҳридаги 100-
сонли ҳунар-техника билим юртининг филиали ташкил 
этилди. Туман марказидаги ва қишлоқлардан ёш йигит-
қизлар тикувчилик ва дастгоҳларни созловчи усталар 
ҳамда электр устаси каби касблар бўйича ишчи ходимлар 
тайёрлаш ишларига киришилган.
Вобкент шаҳридаги тўқув фабрикаси филиали 
ходимлари учун турар-жой учун 200 ўринли ётоқхона, 280 
ўринли болалар боғчаси барпо этиш мақсадида Вобкент 
туманидан Вобкент шаҳридаги тўқув фабрикаси филиали 
ходимлари учун уй-жойлар учун ер ажратилган[12]. 1982 
йил январ Вобкент тўқув фабрикаси ишга туширилди.
Вобкент тўқув фабрикаси учун ип-калава 
вилоятдан ёки Ғиждувон ип-калава йигирув фабрикасидан 
олиб келинар эди. Аҳолини иш билан таъминлаш ва 
вақтни тежаш мақсадида Вобкентни ўзида ип-калава 
йигирув фабрикасини қуриш учун Бухоро халқ 
депутатлари кенгаши раиси Й. Нарзуллаев раҳбарлигида 
1983 йил 13 сентябрда лойиҳалаш учун жой танлаш 
тўғрисида келишиб олинади. Тўқув фабрикасининг 
жанубий томонида Вобкент ип-калава йигирув фабрикаси 
қурилишини режалаштирдилар[13]. Шунингдек фабрика 
ишчи ва хизматчилар учун 24 хонадонга мўлжалланган 
икки қаватли уй ҳамда 10 та хонадон учун коттеж уйлари 
қурилиши бошланди.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling