O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Uzmu-16-2022(3-bolim)
O„ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI XABARLARI, 2022, [1/6] ISSN 2181-7324 FILOLOGIYA https://science.nuu.uz/ Social sciences O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz FILOLOGIYA 1/6 2022 - 272 - тасвирланган табиат манзаралари, қаҳрамонларнинг либослари ранглари ва юз ифодалари ҳақидаги шарҳлар журналистнинг кўзи ожиз дўстида катта таассурот қолдиради. Шундан сўнг, Грэгори Фрайзерда кўзи ожизлар учун кинофильмларга овозли шарҳлар тайѐрлаш ғояси туғилади ва буни кенг оммага тарғиб қилади‖[3]. Журналист мазкур жараѐнни фанга ―Audio description‖ яъни аудио тавсиф атамаси билан киритган. 1974 йилга келиб унинг ―Кўзи ожизлар учун аудио тавсиф қўллан- маси‖ нашр этилди. Йиллар давомида бу қўлланма дунѐ- нинг кўплаб мамлакатларида шарҳлаш мактабларида ўқитиш дастури сифатида фойдаланилди. Мазкур ғояни янада кенгроқ тарқалишида қўшма штатлардаги Washington Ear радиостанциясининг ҳиссаси алоҳида аҳамиятга эга. Ўтган асрнинг 80-йилларида ушбу радиостанция жамоаси Америка матбуотидаги газета ва журналлардан сара мақолаларни кўзи ожиз тингловчилар учун ўқиб эшиттириши билан машҳур эди. 1981 йилда радиостанция театр уюшмаси билан биргаликда кўриш имконияти чекланган томошабинларга инклюзив шароит яратиш мақсадида шаҳар театр томошалари учун аудио тавсиф тайѐрлаш дастурини ишга туширди. Бир йил ўтгач, улар йирик телекомпаниялардан бири билан ҳамкорликда телевизион дастурларни ҳам аудио тавсифлар бирик- тирган ҳолда эфирга узатиш устида иш бошлади[4]. Шу тариқа телелавҳалар учун ҳам овозли изоҳлар йўлга қўйилди. Ғарб мамлакатлари билан бир даврда тифлошарҳ Россия федерациясида ҳам оммалашди. Росияда илк тифлошарҳли фильм 1978 йилда, ―Бурэвестник‖ кинотеатрида намойиш қилинган. Тифлокоментинг, яъни тифлошарҳ атамаси 2002 йилда Россиялик кўзи ожиз олим, педогогика фанлари номзоди Сергей Николайевич Ваншин томонидан таклиф қилинган. Бугунга қадар Буюк Британия, Германия, Испания, Франция ва бошқа кўплаб мамлакатларда кўриш имконияти чекланган инсонларга визуал маълумотларни овозли шарҳлаш бўйича тифлошарҳловчилар учун махсус қоидаларга асосланган йўриқномалар яратилган. Мазкур йўриқномаларда тифлошарҳнинг таркибий қисмлари, яъни контент танлаш, уни қай тарзда шарҳлаш, бу борада асосан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича кўрсатмалар мавжуд[5]. Ушбу кўрсатмалар тавсиявий характерга эга бўлиб, айни йўналишда ҳозиргача барча учун бирдек саналувчи ягона стандарт қоидалар ишлаб чиқилмаган. Шу маънода, мавжуд қоидалар эскириши, ўзгариши, ислоҳ қилиниши ѐки бутунлай рад этилиши ҳам мумкин. Бироқ, улар ўртасида умумий ўхшашликлар бор. ―Таркибни танлаш нуқтаи назаридан, барча кўрсатмалар тўртта таркибий қисм, яъни ҳаракатлар, ижро этувчи белгилар ва улар содир бўлган вақт ҳамда жой тасвирланиши кераклигини таъкидлайди‖[6]. Жаҳон тажрибасида тифлошарҳ амалиѐти асосан бадиий фильм ва театр томошаларида қўлланилади. Шу боиз мазкур амалиѐтга доир қоидалар ҳамда тифлошарҳловчига қўйиладиган талаб ва меъѐрларнинг аксари ушбу йўналишлардаги визуал жараѐнлар асосида ишлаб чиқилган. Бироқ бу каби контентлар таҳлили алоҳида тадқиқот вазифаси ҳисобланганлиги учун биз бу нуқтада асосий урғуни телекўрсатувларга қаратишни мақсад қилдик. Шу ўринда телеэкранларда эфирга узатилувчи барча дастурлар кўзи ожиз томошабинларга мослаштирилиши керакми деган ҳақли савол туғилади. Мазкур саволга жавобан тифлошарҳга эҳтиѐж юқори бўлган телеконтентларни саралаб олиш лозим деган фикрни илгари сурган бўлардик. Биринчидан тифлошарҳ тайѐрлаш мураккаб ва узоқ вақт талаб қилинувчи жараѐн бўлганлиги туфайли ҳар бир кўрсатувни овозли шаклда шарҳлаш имконсиз. Иккинчидан телеконтентлар орасида шундай дастурлар ҳам борки, уларда тифлошарҳга эҳтиѐж сезилмайди. Чунончи, спорт мусобақалари, айниқса футбол ўйинлари намойишига бағишланган кўрсатувлардаги одатий шарҳлар кўзи ожиз томошабинлар онгида ҳам етарлича тасаввур шакллантира олади. Бу ўринда тифлошарҳ ортиқча ҳисобланади. Қолаверса, дунѐ тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, ривожланган мамлакатларнинг телекомпанияларида ҳам сараланган теледастурларгина тифлошарҳ билан эфирга узатилади. Бу каби контентлар маълум бир фоизни ташкил этади холос. Хориж тажрибаси нутаи назаридан манабу рақамлар эътиборга моликдир. Буюк Британияда аудио тавсифли телекўрсатувлар ҳажми қонунчилик бўйича 10% миқдорида белгиланган, яъни медиа контентнинг шу миқдордаги қисми кўзи ожизлар учун танишиш имкониятига эга бўлиши лозим. Телекомпанияларнинг ўз мажбуриятларига кўра эса, телекўрсатувларнинг 20% аудио тавсиф билан таъминланганлигига эришишдир. Германия ва Австрияда эса, ҳозирда ҳар ўнинчи филм учун аудио тавсиф тақдим қилинади. Халқаро ҳуқуқ жиҳатидан муҳим томони шундаки, юқорида таъкидланган БМТнинг ―Ногиронлар ҳуқуқлари тўғриси- да‖ ги конвенцияси уларнинг кино ва телевидениедан фойдаланиш ҳуқуқини мустаҳкамлайди, Европа Иттифоқининг телевидение директиваси эса фойдаланиш имкониятини кенгайтириш тўғрисида медиа ташкилотлар томонидан ҳисобот берилишини назарда тутади. Бунга кўра, кўзи ожизлар учун медиа маҳсулотни адаптация қилиш – мослаштириш, қатъий белгилаб қўйилгандир. Мазкур мамлакатларда ОАВдан фойдаланиш пулик эканини ҳисобга олган ҳолда инобатга олинганки, радиотариф бўйича бу ерда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фойдаланувчилар тўловдан озод этилган. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, тифлошарҳ амалиѐтида контентни тўғри танлай билиш энг муҳим вазифа саналади. Танланган контентдаги тасвирларнинг оғзаки шарҳи кўзи ожиз томошабин учун кўпроқ ахборот бера олиши, кўрсатув мазмунини янада тўлиқроқ англашига хизмат қилиши муҳим аҳамиятга эга. тасвирий ифода қанча кўп бўлса, тифлошарҳга эҳтиѐж шунча юқори бўлади. Бироқ бу тасвирлар кўзи ожиз томошабин учун нечоғлик зарурий ахборот бўла олади, тифлошарҳлашнинг муҳим ва нозик жиҳати анашунда. Шу боис Контент танланганда, тасвир у қадар муҳим аҳамиятга эга бўлмаган дастурларни танлаш тавсия этилмайди. Бази таҳлилларда телеконтентлар орасида информацион йўналишдаги кўрсатувларга тифлошарҳ зарур эмас деган қарашлар мавжуд[7]. Ушбу таҳлилларда томошабинни кун янгиликларидан воқиф этувчи телелавҳаларда журналист шарҳидаги ифодалар етарли эканлиги таъкидланади. Фикримизча, бу бироз баҳсли мулоҳаза. Негаки, барча янгилик лавҳаларида тасвирланган ҳолатлар ҳам тўлиқлигича журналист нутқидаги ифодаларда акс этмаслиги мумкин. Жумладан, бирор диққатга сазовор объектлар, тарихий обидалар хусусидаги ѐки табиий офатлар, техноген ходисалар каби фавқулотда ҳолатлар борасидаги лавҳаларда тифлошарҳга эҳтиѐж сезилади. Контент танлаб олингач, тифлошарҳ амалиѐтининг уч муҳим нуқтасини белгилаб олиш зарур. Улардан биринчиси нимани тасвирлаш: Бунда муҳим нарсалар ва иккиламчи нарсаларни ажрата билиш лозим. Бу айниқса қисқа лавҳалар учун жуда муҳим. Юқорида таъкидлаганимиздек, тасвирдаги ҳолат кўзи ожиз томошабинга зарурий маълумот эканлигига иқрор бўлинса, унга албатта тифлошарҳ келтирилиши лозим. Агар бунинг акси бўлса, ортиқча тафсилотлар билан томошабинни чалғитмаган мақул. Иккинчиси қандай тасвирлаш: бу нуқтада барча жараѐн тифлошарҳловчи маҳоратига боғлиқ бўлиб қолади. Шарҳловчи ҳолатларни адабий тилда, аммо қисқа ва содда жумлалар орқали |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling