O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/6 2022 
- 273 - 
тасвирлаши мақсадга мувофиқ. шунингдек, шарҳ 
жараѐнида у имкон қадар мураккаб сўзлар ва атамалар 
қўллашдан тийилиши ҳамда тўлиқ жумлалар тузиши 
лозим. Ўрни келганда тифлошарҳловчи учун белгиланган 
мезонлар хусусида ҳам тўхталиб ўтсак: тифлошарҳловчи 
биринчи галда нутқида нуқсони бўлмаган, адабий тилда 
равон сўзлай оладиган, сўз бойлиги ва дунѐқараши кенг 
мутахассис 
бўлиши 
даркор. 
Қолаверса, 
тасвир 
жараѐнларини диққат билан кузатиб, шарҳни ўз вақтида 
етказиш учун кучли реакцияга эга бўлиш ҳам муҳим 
жиҳатлардан бири саналади. Мазкур жиҳатларни бир 
нуқтада акс эттириш учун тифлошарҳловчи ҳамиша шарҳ 
жараѐнида кўзи ожиз томошабинни ҳис этиши лозим. 
Бусиз барча урунишлар натижасиз якунланиши мумкин. 
Тифлошарҳлашнинг энг муҳим ва мураккаб нуқталаридан 
яна бири бу қачон тасвирлашни белгилаб олишдир. Агар 
кўрсатувда тележурналист нутқи ҳам мавжуд бўлса, у 
ҳолда тифлошарҳловчи журналист нутқи орасидаги 
паузаларда гапиришига тўғри келади. Бу нуқтада 
иккисининг ўртасида мантиқий боғлиқликни ушлай 
билиш лозим. Бу кўпроқ тифлошарҳловчи маҳоратига 
боғлиқ. Шу билан бирга, ҳар иккала нутқ бир-бири билан 
аралашиб кетмаслигига ҳам эътибор бериш лозим. Кўзи 
ожиз томошабин тифлошарҳ билан бир қаторда 
журналист нутқини ҳам тинглай олиши зарур. шу 
сабабдан тифлошарҳловчи ифодасига фақатгина пауза 
вақтида имконият бор. Агар пауза 2 сониядан кўп 
бўлмаса, бу нуқтада тифлошарҳ шарт эмас, агар шу 
оралиқда тасвирда муҳим нарса акс этса, у ҳолда пауза 
қанчалик қисқа бўлмасин, шарҳ келтирилиши лозим. 
Чунки, шарҳловчининг асосий вазифаси кўзи ожиз 
томошабиннинг экранда нима содир бўлаѐтганини 
кузатишини таъминлашдан иборат. Аввалдан ѐзиб 
олинган теледастурларда такрор ва такрор уринишлар 
натижасида бу вазифаларни уддалаш мумкин. Бироқ 
тўғридан-тўғри эфирларда бу жараѐн бир неча баробар 
мураккаблашади.
Масаланинг яна бир муҳим жиҳати бу, 
тифлошарҳли 
дастурларни 
қандай 
қилиб 
эфирга 
узатишдир. Бу ўринда берилаѐтган дастурни оддий 
томошабинлар ҳам кузатаѐтганлигини ҳам унутмаслик 
керак. Дастурдаги тифлошарҳ уларнинг томоша қилиш 
жараѐнларига ҳалақит бермаслиги лозим. Шулардан келиб 
чиқиб, баъзи тавсияларни келтириб ўтамиз. Маълумки, 
бугунги кунда ясси экранли замонавий телевизорлар, 
шунингдек, теледастурларни рақамли форматда тақдим 
этишга мўлжалланган қурилмалар интерфейсида айрим 
телеконтентларни турли тилларда томоша қилиш 
имконини берувчи функция мавжуд. Бу асосан 
кинофильмларда ўз аксини топган. Фақат бу ўринда ушбу 
функция 
мазкур 
фильмнинг 
бир 
неча 
тилда 
овозлаштирилган варианти мавжуд бўлсагина амал 
қилади. Ҳудди шу амалиѐтни тифлошарҳли кўрсатувларга 
ҳам жорий қилиш мумкин. Бунда телевизор пултидаги 
бир тугмани босиш орқали кўрсатувдаги овозли шарҳни 
ѐқиш ѐки ўчириб қўйиш функциясини йўлга қўйиш 
даркор. Бунинг учун кўрсатувлар аввалида дастурда 
тифлошарҳ мавжудлиги борасида томошабинни огоҳлан-
тириш лозим. Албатта, телеконтентларни тифлошарҳ 
билан эфирга узатиш осонликча ҳал этилувчи масала 
эмас. Натижага эришиш учун бир неча босқичлардан 
ўтиш талаб этилади. Биз ушбу тадқиқотимизда хулоса 
ўрнида масала ечимига доир айрим мулоҳазаларни 
келтириб ўтамиз: 
Даставвал тифлошарҳли телеконтентларга эҳтиѐж 
даражасини ўрганиш лозим. Бунинг учун биринчи 
навбатда телеахборотларга мурожаат қилувчи кўзи ожиз 
томошабинлар неча фоизни ташкил этиши ўрганилади. 
Ундан сўнг айни тоифа томошабинларни телеэкранларда 
намойиш этилувчи қай турдаги кўрсатувлар кўпроқ 
қизиқтиришига аниқлик киритилади. Белгилаб олинган 
кўрсатувларга тифлошарҳ бириктириш имкониятлари 
мавжуд ѐки мавжуд эмаслиги таҳлил қилинади. Саралаб 
олинган кўрсатувлар орасида мазмун ва жанр жиҳатидан 
бир-биридан фарқланувчи бир неча телеконтентларга 
овозли шарҳ тайѐрланади. Тайѐр бўлган контентлар турли 
воситалар орқали синов тариқасида кўзи ожиз 
томошабинларга тарқатилади. ижобий ѐки салбий 
эканлигидан қатъи назар уларнинг контентлар борасидаги 
фикрлари, хулосалари ва таклифлари тўпланади. Барчаси 
ўрганилиб, тифлошарҳ жараѐнида нималарга эътибор 
қаратиш лозим ѐки аксинча нималардан чекиниш 
кераклиги бўйича якуний тўхтамга келинади. Ортирилган 
тажрибалар асосида кўрсатувлар учун тифлошарҳлар 
тайѐрланади ва катта экранларга тақдим этилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling