O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
TYPHLOCOMMENTING TO TELECONTENT IN THE UZBEK MEDIA SPACE
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Uzmu-16-2022(3-bolim)
TYPHLOCOMMENTING TO TELECONTENT IN THE UZBEK MEDIA SPACE
Annotation This article discusses the need to create an inclusive environment for journalists with disabilities in our country, especially in the field of journalism. It analyzes the fact that television content is not specialized for the blind, and that this situation creates restrictions on adequate reception of the necessary television information by this category of people. In this regard, the author proposes the widely used practice of audio commentary as the most effective solution for adapting television content for a blind audience in the media world. Key words: Telecontent, the blind people, typhlocommentory, audio description, typhlo commentator in television, media, descriptive expression, special editions for blind people, typhlojournalism. Кириш. Бугунги медиа ислоҳотлар жараѐнида аҳолини ахборот билан таъминлашнинг турли кўриниш- лари ишлаб чиқилмоқда. Бунда истеъмолчи томонидан ахборотни қулай шаклда ва енгил қабул қилишига эришиш етакчи омиллардан бири саналади. Маълумот- ларни фақат матнларга таяниб эмас, балки уларга фото ва видео иловаларни бириктирган ҳолда тақдим этиш, ахборот қабул қилувчининг онгида янада аниқроқ тасаввур уйғотишига хизмат қилаѐтганлиги ҳам бор гап. Бу борада сўнги пайтларда турли график белгилардан ҳам унумли фойдаланилмоқда. Бироқ ахборот истеъмолчилари орасида аҳолининг алоҳида қатлами, яъни, кўриш имконияти чекланган инсонлар учун замонавий медиа майдонида махсус қулайликлар яратишга фаол интилиш афсуски кўзга ташланмайди. Айниқса, матбуот воситалари орасида телевидениени, телеконтентларни кўзи ожизларга мослаштириш бўйича бирорта ҳам амалий ҳаракат кузатилмаган. БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 13 декабрдаги 61/106 резолюцияси билан қабул қилинган ―Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида‖ ги конвен- циянинг 30-моддаси, B бандида ногиронлиги бўлган шахсларнинг айнан телевидение дастурларидан фойда- ланиш бўйича имкониятлар яратиш лозимлиги хусусида алоҳида таъкидлар мавжуд. мазкур конвенция 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳам Ратификация қилинганлигини инобатга олсак, эндиликда телеконтент- ларни кўриш имконияти чекланган инсонлар учун ҳам мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Бу ўринда дунѐ тажрибасида кенг қўлланилиб келаѐтган тифлошарҳ амалиѐти самарали натижа беради. ―Тифлошарҳ – бу кўриш имконияти чекланган инсонлар учун тушунарсиз бўлган объект, макон ѐки ҳаракатнинг лаконик оғзаки тавсифи‖[1]. Тифло шарҳ бирор ҳолат ѐки жараѐн ҳақидаги мақсадли маълумот бўлиб, унда кўриш қобилиятига эга бўлган инсонлар томонидан визуал маълумотлар кўзи ожизлар учун оғзаки тарзда ифодаланади. ―Бугунга қадар жаҳон мамлакат- ларида тифлошарҳ кинофильмлар ва телекўрсатувлар, театр томошалари, шаҳарлар ва диққатга сазовор жой- ларга аудио қўлланмалар кўринишидаги туризм, музейлар ва кўргазмалар, спорт мусобақалари каби соҳаларда кўриш имконияти чекланган инсонларга ахборот беришда тадбиқ этилган‖[2]. Визуал элементларни овозли тарзда шарҳлаш ғояси Америкалик журналист Грэгори Фрайзерга тегишли. ―У 1971 йилда кўзи ожиз дўсти билан фильм томоша қилиш учун кинотеатрга боради. Фильм давомида Грэгори дўстига экрандаги ҳолатларни оғзаки тарзда тасвирлаб туради. Бунда унинг касбий тажрибаси ҳамда сўз бойлиги юқори эканлиги қўл келади. Фильмда Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling