O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

Хулоса ва таклифлар. Хуллас, сўз санъати 
ўзгариб, муттасил янгиланиб турар экан, унинг асосий 
воситаси ҳисобланган бадиий образ ҳақида ҳам аниқ 
таъриф ва қатъий хулосага келиш мумкин эмас. Ёндашув 
усулига боғлиқ ҳолда бадиий образ хусусияти ва 
таснифларига оид зиддиятли жиҳатлар доим кўзга 
ташланаверади, яъни бадиий образ индивидуаллашган 
умумлашма тарзида юзага келар экан, у ҳақда умумий 
ҳукм чиқариш санъатни қолиплаштиришга олиб келади. 
Шу маънода бадиий адабиѐтдаги бола образлари ўз 
табиатидан келиб чиққан ҳолда тасвирланса ҳам, ўзининг 
бир қанча индивидуал хусусиятларига эга бўлади. Бадиий 
тасвир объекти сифатида бола образи адабиѐтни анча кеч 
қизиқтира бошлаган. Фалсафада болаларга эътиборнинг 
кучайиши, катталардаги ақл-идрокка мутлоқ қадрият 
сифатида қарашга шубҳанинг пайдо бўлиши бола образи 
яратилишига рағбатлантирувчи омил бўлди. ХХ асрга 
келиб, болалик инсон ҳаѐтининг мустақил даври сифатида 
қабул қилина бошлади. Психологиянинг оламни идрок 
этишда муҳим ўрин эгаллаган болалик категориялари 
алоҳида персонажлар характерини яратишда асос бўлиб 
хизмат қилди. Унга кўра бола образининг чегараси янги 
шахс шаклланган давр бўлиб, бу давр давомида шахс 
сифатида 
шаклланиб, 
унинг 
дунѐдаги 
ўз 
ўрни 
белгиланади. Инсон ҳаѐтидаги бу босқич ривожланиш-
нинг ўзига хос алоҳида қонуниятларига бўйсунади.
Ёш даврлари психологиясига асосланган ҳолда 
бадиий адабиѐтда болаларнинг ѐши асосан 4-5 ѐшдан 21-
22 ѐшлар оралиғида қилиб белгиланганини кузатиш 
мумкин. Жумладан, биз юқорида санаб ўтган ва тадқиқот 
объекти 
сифатида 
белгиланган 
қиссалардаги 
қаҳрамонларнинг айнан шу ѐш оралиғидаги ҳаѐтлари 
тасвирланади. Ёш психологиясидан фарқли равишда бола 
образлари болалик даврини тез фурсатда яшаб ўтадилар. 
Ёш даврлари таснифларидан қатъий назар бадиий 
адабиѐтдаги образлар умумий ҳолатда ―бола‖ номи билан 
аталади. Бадиий образ сифатида болалик руҳий поклик, 
эзгулик, самимийлик рамзи бўлиб ассоциацияланади 
ҳамда бадиий асарнинг умумий концепцияси учун асос 
ҳисобланади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling