O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX
1/1 2022
- 16 -
тасвирлайди. “Қарши атрофида археология ва тарих учун
энг қимматли бўлган хароба шулликтепа қалъаси
харобаларидир. Аҳоли ҳозиргача ўз қурилишлари учун бу
ердан пишиқ ғишт олиб кетади, кўплаб уйлар,
Қаршининг машҳур ҳаммомлари мана шу ғиштлардан
қурилган. Ҳозир ҳам Бухоро бозори Шулликтепадан қазиб
топилган ажойиботлар билан тўла. Ажойиб кошинлар,
ҳайкалчалар, мис идишлар, тангалар ва қабртошлар фанга
кўплаб янгиликлар ва қизиқарли нарсаларни бера
оладиган
серғайрат
инсонни
кутмоқда.
Мозаик
кошинларга туширилган нақшлар, мис идишларга
берилган тасвирлар бк ерда яшаб ўтганларнинг юксак
маданиятидан ва ниҳоятда нозик дидидан далолат
беради[16].
Б.Д.Кочнев томонидан олиб борилган археологик
қазишма ишларининг асосий қисми қадимги Нахшаб-
Насаф
харобалари
бўлган
Шулликтепада
амалга
оширилди. Қазишмалар шаҳар арки,шаҳаристони ва
рабодининг бир неча жойларида олиб борилди. Бу
қазишмалар даврида эса Шулликтепа шаҳристонининг
Қарши бош канали ювиб кетган қисмларида очиб қолган
маданий қатламларни тозалаш натижасида ҳам шаҳар
тарихига оид жуда қимматли маълумотлар тўпланди.
Пастки маданий қатламларда III-IVасрларга асрларга
мансуб айрим меморий иншоотларнинг харобалари, сопол
идишларнинг парчалари учраб туради ва бу сополлар
ушбу ҳудудда шаҳристон шаклланмасдан илгари мавжуд
бўлган айрим кичикроқ қишлоқ харобаларига тегишли
бўлиши мумкун деган хулосага асос бўлади. Мана шу
кичик қишлоқлар кейинчалик Нахшаб- Насаф шаҳрининг,
аниқроқ Нахшаб- Насаф шаҳристонининг шаклланишида
бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилган бўлиши
эҳтимолдан ҳоли эмас[17].
-
Тадқиқот
методологияси
Do'stlaringiz bilan baham: |