O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
Uzmu-11-2023(1-bolim)
- Bu sahifa navigatsiya:
- -Тадқиқот методологияси (Research Methodology).
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 1/1 2022 - 9 - Осиёга доир тадқиқотлар тарихшунослиги, манбалар таҳлили алоҳида ўрин олган. Шунингдек, 2018 йилда йилда ёзилган “Марказий Осиёда Европа омили”[7] коллектив монографияда ушбу муаллиф томонидан ЕИнинг минтақадаги роли турли соҳалар (иқтисод, сиёсат, хавфсизлик) ва минтақа давлатлари бўйича алоҳида таҳлил юритилган. Мазкур иш Марказий Осиё кўп томонлама дипломатия тарихида минтақа тараққиётига ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик омилларини комлекс кўриб чиқишга асосланган методология умумлаштирувчилик характери билан реал манзарани тасаввур қилишга ёрдам беради. Мақолада кўтарилган муаммога доир асосий адабиётлардаги энг зарур деб билинган жиҳатлар шулардан иборат. -Тадқиқот методологияси (Research Methodology). Биз мазкур мақолада томонлар ўртасидаги ўзаро сиёсий алоқалар тарихини ўрганишда тарихшунослик таҳлили, тизимли таҳлил, кейс стади каби услублар ва фанлараро ёндашувни қўллаймиз. Хусусан, Ўзбекистоннинг мустақилликдан кейинги ташқи сиёсати ва дипломатияси мавзуларида илк тадқиқотларни амалга оширган олимлардан Г. Ҳидоятов, С. Шарапова, Д. Раҳимбаева, С. Сафоев, Қ. Жўраев, C. Жўраев, И. Мавлонов, А. Файзуллаев, Ф. Жўраев, А. Шарапов, С. Таджиев, С. Пўлатова кабиларнинг ишларини қамраб олган ҳолда, бу ишларда Ўзбекистон дипломатиясининг айрим қирраларини ҳамда замонавий дипломатиянинг “иқтисодий дипломатия”, “парламент дипломатияси”, “оммавий дипломатия”, “рақамли дипломатия” ва “халқ дипломатияси”, “юмшоқ куч” каби тушунчалар орқали Ўзбекистон нуқтаи назаридан у ёки бу даражада тадқиқ этилган. Биз мазкур тадқиқотлардан унумли фойдаланган ҳолда минтақалар ўртасидаги сиёсий ришталар моҳиятини яхлит тушунишимиз учун масалага фанлараро нуқтаи назардан ёндашмоқдамиз. Мисол учун, маданият ҳодисаси ва демократлаштириш жараёнлари пост-Совет Марказий Осиёда сиёсий ислоҳотларнинг амалга ошишида муҳим фактор эканлигини айнан қатор ижтимоий-гуманитар фанлар – тарих, сиёсатшунслик, маданиятшунослик бўйича қилинган илмий тадқиқотлар натижаларини хулосалашда жалб этдик. Шунингдек, Ўзбекистонда ташқи сиёсат ва дипломатик муносабатлар бўйича қатор илмий, оммабоп асарлар, таҳлилий мақолалар орасида “Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи” ҳамда Р. Фармонов ва Қ. Жўраев ҳаммуаллифлигидаги “Халқаро муносабатлар тарихи” китобларида ташқи сиёсат, дастлабки дипломат кадрлар, уларнинг фаолияти мисолида суҳбат, оғзаки тарих, шахсий кузатув каби услублар ҳам мавзуни амалий жиҳатдан тушунишда қўл келади, деган фикрни илгари сурамиз. Демак, юқорида қайд этилган услублар шуниси билан аҳамиятлики, улар орқали томонлараро сиёсий алоқалар тўғрисида дастлабки маълумотларнинг оммалашгани ва кенг аҳоли, жамоатчилик вакиллари орасида тасаввур мавжудлиги, қолаверса, давлатлараро муносабатлар ижтимоий ҳаётда ҳам ўзгаришларга таъсирга кўрсатишига ишонч ҳосил қиламиз. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling