O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
Uzmu-11-2023(1-bolim)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид адабиётларнинг
Калит сўзлар: Марказий Осиё давлатлари, Европа Иттифоқи, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон,
Туркманистон, Ўзбекистон, сиёсий алоқалар, тарихшунослик, ёндашувлар, минтақавий ва глобал омиллар Кириш. Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи (ЕИ) ўзаро сиёсий алоқаларига доир қарийб 30 йиллик бир давр ичида кўплаб илмий изланишлар олиб борилган. Бу мавзудаги илмий ишларни йўналиш ва мазмунидан, ҳатто амалга оширилган минтақасидан келиб чиқиб турли гуруҳларга ажратиш мумкин., бу масалада бажарилган илмий ишларнинг улуши кўпроқ Ғарб мамлакатларига тўғри келади. Улар орасида айниқса европалик минтақашунос ва тарихчиларнинг изланишлари ўзининг кўламига кўра алоҳида ажралиб туради. Шунингдек, МДҲ давлатларида, хусусан, Марказий Осиё республикаларида ҳам бу соҳада бир қатор мутахассислар етишиб чиққан. Айнан мавзуга доир очиқ расмий нашрлар дастлаб халқаро ташкилотлар лойиҳа натижасидан иборат ҳисобот материали шаклида оммалаштирилган эди. Ғарб мамлакатлари илмий доираларида ЕИ ва Марказий Осиё алоқалари масаласига бағишланган бир қатор тадқиқотлар амалга оширилган. Бу соҳада бир қатор ғарблик экспертлар етишиб чиққан. Улар минтақани умумий жиҳатдан ўрганади ва геосиёсий нуқтаи назаридан ёндашиб, бу масалада Ғарб давлатлари позициясини аниқ намоён қилади. Ғарблик марказий осиёшунос мутахассислар ЕИ глобал сиёсати ва Марказий Осиё билан ўзаро алоқалар бўйича таҳлиллар қилган бўлиб, улар орасида П. Жонас, Н. Мелвин, М. Эмерсон, Й. Бонстра, С. Пейрози, М. Эрика, Б. Ярабик, Д. Киммейж, М. Денисон, М. Халл, М. Фумагалли кабиларнинг ЕИ ва Марказий Осиё давлатлари ўзаро муносабатларининг бугунги ҳолати бўйича ижобий ва салбий фикрлар билдирилган [1]. Мавзуга оид адабиётларнинг Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling