O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
Uzmu-11-2023(1-bolim)
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 1/1 2022 - 6 - Худойдод Ҳусайний, Туркистон, Ўтрор, Сайрам, Саброн амир Бердибек ихтиёрида бўлган[10]. Мустақиллик йилларида темурийлар сулоласининг йирик вакиларидан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур тарихини ўрганиш борасида ҳам катта ютуқларга эришилди. Бу борада катта меҳнат қилган олимлардан бири С.Жалиловдир. Унинг ўз бир қатор асарларида Фарғона водийсининг Мирзо Умаршайх ва Мирзо Бобур давридаги тарихи ёритилган[11]. Муаллиф Темурийлар салнатидаги сиёсий инқирознинг келиб чиқиш сабабларини фарғона водийси мисолида кўрмсатиб беришга ҳаракат қилган ва бунга эриша олган. Темурийлар давлатининг инқирозини келиб чиқишида ҳукмдорларга бўйсунишни истамай, ҳатто уларни ўзларига бўйсундириб олган амирлар ва бекларнинг катта ўрни борлиги асослаб берилган. Т. Файзиевнинг “Темурийлар шажараси” асари сулола вакилларининг тарихига бағишланган бўлиб, уларнинг тарихини ёзиш жараёнида муаллиф баъзи шаҳзодалар ўз амирлари таъсирига тушиб қолганлиги, баъзилари эса уларнинг қўлида қўғирчоққа айланганлигига ҳам эътибор қаратган[12]. Султон Аҳмад Танбалнинг таъсирида бўлган Мирзо Жаҳонгир[12], Амир Узун Ҳасаннинг Фарғонада ҳокимиятни эгаллаб олганлиги[12], Амир Хусравшоҳнинг Мирзо Султон Маҳмуднинг бир неча ўғиллари даврида ҳокимиятни амалда ўзи бошқарганлиги ва кейинчалик уларни қатл этганлиги[12] каби маълумотларнинг келтирилиши, бу амирларнинг таъсири давлат ҳаётида жуда ўсиб кетганлигини кўрсатар эди. Амир Темур ва темурийлар даври тарихининг тадқиқотчиларидан бири Ш. Ўлжаева томонидан нашр этилган “Амир Темур давлат бошқаруви” ва “Амир Темур дипломатияси” монографияларида Темурийлар салтанатининг бошқарув тизими ва дипломатияси ёритилган[13]. Ушбу асарларда салтанатнинг бошқарув тизимида ва дипломатиясида амирлар ва беклар қай даражада иштирок этганлиги ҳақида қизиқарли маълумотлар учрайди. Ҳ. Дадабоевнинг “Амир Темур даврдошлари” (мўъжаз энциклопедия) асарида фаолияти 1405-1409 йилларда Мовароуннаҳрдаги тарихий воқеаларга дахлдор бўлган тарихий шахслар, жумладан амирлар ва беклар ҳақида жуда кўплаб маълумотлар мавжуд. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling