P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б
Download 7.52 Mb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Risolai aziza
ХУДОНИ НЕЪМАТЛАРИҒА ФИКР
АЙЛАМОҚНИНГ БАЁНИ Кел, эй озода, воқиф бўл кўнгулға, Кўнгил йўлбошчидур қурбатли йўлға. Эй пок инсон/ кўнгил сирларига воқиф бўлгил. Зероки, кўнгиллар Аллоҳга яқин бўлмоқйўлига бошлайдилар. Хуллас, тариқат йўли- нинг улуғ йўлбошчиси кўнгилдир. Кўнгил қушини Аллоҳ сари учир- моққа интилгин. Тафаккурни қушин ҳеч қилма ғофил, Палағда бўлмағай то байзаи дил. Эй аҳли сулук бўлгувчи банда, фикр қушингни ҳеч бир вақг Аллоҳтаолодан қайгарма. Ҳамиша фикринг Аллоҳца бўлсин. Фик- ринг қудрати ҳасрат ва такаббурлик билан банд бўлмасин. Зеро, палағда тухумдан фойда йўқ. Шунга ўхшаб, кўнгилда такаббур- лик бўлса ҳам, фойда бўлмайди. Тафаккур мурғи доим бўлса дамсоз, Умид улдурки, андин учса шаҳбоз. Кўнгил фикри доим Аллоҳ таолога қаратилган бўлса, умиддир- ки, шундайин кўнгилдан турли кашуфоту тажаллийот ҳосил бўлур. Анингдек боз элиға айласанг кайд, Кўнгил қушларини қилса бўлур сайд. Ўшандай қарчиғайни боғласанг, яъни турли-туман кашуфот мақомларини топсанг, бошқаларнинг кўнгил қушларини тутса бўлади, яъни муридлар тарбия қилсанг бўлади. Кўнгил ҳар гоҳ салоҳиятда бўлса, Топар банда қаю ниятда бўлса. Жумладан, ҳар нарсанинг ҳосил бўлмоғи кўнгилдандир. Шу- нинг учун нима нарса ният қилган бўлса, банда шуни топса керак. Масалан, кўнгил доим Аллоҳни севмоқда бўлса, Аллоҳнинг ризо- 187 лигини топар. Ёвузлар амалини севса, гарчи сўфий сувратида бўлса- да, ёмонлар гуруҳидан бўлар. Ҳама аъзо раъиятдур - кўнгил шоҳ, Амонлиғ бўлғуси шоҳ адлидин роҳ. Кўнглинг бир шоҳ бўлса, бошқа ҳамма аъзоларинг ул шоҳнинг раъияти кабидир. Подшоҳнинг ўзи адолат йўлида юрса, албатга, осойишталик бўлиб, раъият ҳам кетидан борурлар. Шунга ўхшаб, кўнгил Аллоҳ ишқида бўлса, аъзоларда ҳам шу иш қ бўлса керак. Агар султон ўзи қилса ёмонлиғ, Қачон бўлғай раъиятда амонлиғ. Подшоҳ бўлмиш киши ўзи ўғрилик ва ҳаромлик қилса, ундай- ин шоҳнинг раъияти тинч бўлмас. Шунга ўхшаб, кўнгид бузуқ йўл қасдини қилса, аъзолар ҳам тузук йўлда бўлмаслар. Кўнгил жўш этмаса, кўз бўлмағай нам, Чиқарму сув қудуққа - тошмаса ҳам? Гуноҳ қилган вақгимизда кўнглимиз Худо ишқида қийналма- са, кўзимиздан ёш келмас. Ахир, дарё тошмаса, ерга сув чиқарми?! Эшитгансан ани - дилдур назаргоҳ, Назаргоҳдур кўнгил бир бўлса ҳар гоҳ. Сен улуғлардан асрори маърифат сўзипи эшитгансан. Энди кел, кўнгил ва аъзоларинг эшитган ўша сўзга омил бўл, яъни уларни бажарувчи, қилувчи бўл. Югурса - ул кўнгилким ҳар тарафга, Қачон лойиқ бўлур андоғ шарафга. Кўнглинг ҳар тарафларга чопса, Аллоҳ таолода бўлмаса, бун- дайин кўнгил Аллоҳга лойиқ бўлмас. Зеро, бир кўнгилга ҳам дунё, ҳам Аллоҳ муҳаббатини - бир йўла икки муҳаббатни сиғ- дириб бўлмас. Кўнгил дарсини дерлар хуш сабақдур, Тамоми маърифатдур - ишқи Ҳақцур. Улуғлар айтурларки, кўнгил дарси — сабоқларнинг хушроғи- дир. Бу сабоқ тамоман Аллоҳ таолони танимоқ ва унга ошиқ бўлмоқцан иборатдир. ҲИКОЯТ Кўнгил царсин савол эттим бир эрдин, Талаттуфцин деди: «Сўрма бу ердин. Мен — Оллоёр кўнгил дарсинн бир азиз зотцан сўрацим. Ул азиз илтифот билан цецики: “Эй Оллоёр, бу кўнгил хусусица 188 сўрама. Зероки, кўнгил Аллоҳнииг уйидир. У ердаги ҳолни мен қандай билурман?”. Била олманг бу шарбат тотмағунча, Ўзунгни яхшиларға қотмағунча. Ул азиз зот айтди: “Эй Оллоёр, бу кўнгил шарбатини тотиб кўрмасдан лаззатини билмассан. Шунинг каби яхшилар мажлисига қатишмай, яхшиларни билмасан”. Агар Ани унутса банда оне, - Тирик эрмас - агарчи бўлса жони. Биров Аллоҳтаолони бир он унутиб, кўнглидан чиқарса, бун- дай кимсанинг кўринишида жони бўлса-да, аслида ўликдир. Де- мак, бу байтдан маълум бўлдики, аҳли ҳол бўлмиш кимса ҳеч вақг Аллоҳни ёдцан чиқармай, чинакамига зикр қилиб юради. Кўнгил бурчинца ғафлат иллати пур, Давом улдур цавом этса тазаккур. Кўнглимиз бурчакларида ғафлат иллати кўпдир. Ул ғафлат ил- латининг дориси — доим устозга боғланиб, Аллоҳ таолони ёд қилмоқликдир. Чунки нафйи исбот билан мосиваллоҳ иллати чиқар. Ўшал дамни «надам» дер аҳли маъни, Оғиздин чиқса - ғафлат бирла яъни. Маъни аҳлидан бўлмиш азизлар дедиларки, агар биров “Лааи- лааҳа иллаллоҳ” десаю, унинг маъносини мулоҳаза қилмаса, унинг бу сўзни ёлғиз тил билан айтишида фойда йўқ. Балки уни тил билан айтгач, маъносини англаб, мосиваллоҳни қайтармоғи ке- рақцир. Кўнгил Анца ҳамиша қил ҳамиша, Қачон бўлғай мунингдек яхши пеша?! Биров Аллоҳни кўнгли ва аъзолари билан зикр қилишда давом зтса, ҳеч тўхтатмаса, киши учун бунцан ҳам яхши ҳунар бўлармикан?! БАНДАИ М ЎЪМ И Н ИШ ҚДА ҲАРИС БЎЛМ О ҚИ НИ БАЁНИ Кел, эй содиқ, ҳариси ишқи Ҳ ақ бўл, Кўнгил ёрони бирла ҳамсабақ бўл. Эй Аллоҳ таолога чини билан иймон келтирувчи дўст, кел, Аллоҳ таолонинг ишқига оч бўл. Яна кўнгил ҳолини англагувчи ёронлар билан бирга сабоқол. Улар билан доим мажлисларда бўлиб, шайх бўлмиш кишининг муҳаббатидан айрилма. 189 Агар кезсанг тариқи маърифатни, . Муяссар айласанг турлук сифатни. Аллоҳ таоло насиб қилиб — Аллоҳни танимоқ мақомларини ҳамда кўнглингга турли кашуфоту тажаллийотларни рўзий қилган бўлса — Мақомоти ҳақиқат айладинг тай, Кўнгидда бўлмаса жузъ хиллати Ҳайй. Яна аҳли Ҳақиқатнинг барча мақомларида гурган бўлсанг ва у ерда юришингда кўнглингда Аллоҳ таоло дўстлигидан бошқа нарсалар бўлмаса — Бурунғидан зиёда дур талаб бўл, Агар дарёлар ичсанг - хушклаб бўл. • Сен шунда бу қадар мартабаларга етдим, деб таккаббурлик қилма. Балки доим Аллоҳни истаб, яқин бўлмоқ ҳавасида бўл. Бунинг учун сен дарё лабида турган бўлсанг ҳамки, Аллоҳнинг ризолигини истаб, очу ташналаб тургин. Бу йўлни чунки ҳеч поёни йўқтур Агар етгим, десанг - имкони йўқгур. Зеро, бу тариқат йўли даражасининг ҳеч поёни йўқ. Агар насиб бўлиб — охирига етдим, дея қасд қилсанг-да, мумкин эмасдир. Шунинг учун ҳамиша Унинг талабида бўл. Дегил ҳар лаҳзада: «Аллоҳумма зидний», Деди Ҳақчунки: «Фатлубний тажидний». Шундай қилиб, ҳар қанча улуғ мартаба топсанг ҳам, такаббур- лик қилма. Ҳар лаҳзада Аллоҳга тазарруъ қилиб: “ Ё Раббим, орт- тиргил, фойдали қилгил. Такаббур аҳлидан қилмагил” дея дуода бўл. Чунки Аллоҳнинг Ўзи: “Мени изла — топарсан!” дея амр қилди. Талаб амрин эшитса банда Раббдин, Ўзин билган қачон қолғай талабдин?! Биров Аллоҳ таолодан истамоқ буйруғини эшитсаю, бу киши ўзини билса, Аллоҳ таолони истамоқцан қуруқ қолмаса керак. Балки нафси ҳаволаридан безиб, дунё зийнатларини ташлаб, узлат йўлини ихтиёр қилур. Ҳамйша Ҳақ таолони истар. Набийдин йўқ кишиким - қурби боло, Ани айди «Ҳабибим» Ҳақтаоло. Аллоҳ таолога ПайғамбариМиз алайҳиссаломдан яқин кимса йўқдир. Зеро, у зотни Аллоҳтаоло “Дўстим” д^ган. Анга ҳам айди Ҳақ: «Қур робби зидний...», Қўярму ўзгалар бу жаҳцу жудни?! 190 Ҳ ақтаоло Пайғамбаримизга ҳам сураи “Тоҳа”нинг 114-оятида буюрдики: “(Эй Муҳаммад), айтгил: “Ё Рабб, яқинлигимизни орттир”. Шундай экан, бошқалар қандай қилиб талабу жаҳцни қўйишлари мумкин?! Сучук жон шарбати то бўлса лабда - Керакким бандаси бўлса талабда. Демак, бандаларнинг танларида жонлари бор экан, албатта, Аллоҳни истамак ва яқин бўлмоққа ҳозирланмоқ керак. Белингни қуввати борда олиб бел Кўнгил боғин суғор - ўтмай туриб сел. Белингда қувватинг борида ижтиҳод кетмонини олиб, талаб қудуғини қази. Токи қизғин умринг бор — ундан сув чиқариб, кўнглинг боғини суғор. Яъни умринг ўтиб кетмасидан аввалроқ ғайрат қил. Аллоҳни иста. Шояд, камолот топиб, турли мушоҳа- дотга ғарқ бўлсанг. Етар йўл юргали ҳолоки ҳолинг, Юра кўр бир куни кетгай мажолинг. Алҳол юргали ҳолинг бор экан, зинҳор Аллоҳ йўлида ижтиҳод қил. Зероки, бир кун келиб, Азроил алайҳиссалом ҳолингдан ёзди- риб, жонингни олгач, охират уйига амалсиз кетмоққа бўлмагин; тағин. Юрарга қолмаса вақгийла дармон, Эмакла, қолмасин то ичда армон. Баногоҳ дунёда юрганингда Аллоҳ таоло сафарига боришга дар- монинг қолмаса, қувватинг борича эмакла, машаққат чек, токи тоатинг етгани қадар қувватинг бўлсин. Охират уйига борганингда кўнглингда ўкинч қолмасин. Эмаклар қуввати ҳам кетса қўлдин - Ўзунгни судра, ҳаргиз қолма йўлдин. Аллоҳ таоло йўлига машаққат билан бормоққа қўлингдан бор қувватинг кетса, ўзингни ул йўлга тоқат қадари судрагил. Бошқа аъзоларинг билан ижтиҳодингни тўла қилгил. Етушмаса судралишга ҳам мажолинг - Кўзунг тик йўлға - то битгунча ҳолинг. Барча аъзоларинг билан Аллоҳтаоло йўлига судралиш учун ҳам тоқатинг қолмаса, ўша йўлга ҳолинг битгунча кўзингни тик. Ҳолинг етгунча ул йўлга юр. Зероки, тоат тоқат қадардир. Кўзунг ҳам бўлса - бўлсун кўнгилда, Бу матлаб бирла жон чиқсун бу йўлда. 191 Аллоҳтаоло йўлига боришга кўзингнинг қуввати етмаса, кўнгил қуввати бирла Аллоҳ йўлида бўлгил. Аллоҳ таолони истамоқ билан жонинг танангдан чиқсин. Чунки охири ибодат қалбдир. Хуллас, бу байтларда ишора қилиндики, кирган йўлингда қаттиқ бўл, доим Аллоҳни истамоқца бўл. Нақадар беҳол бўлсанг-да, талаб йўли- ни қўйма. Агар мундоғ талабда чиқса жонинг - Уланса боқийға бу жисми фонинг. Умид улдур Худойим деса банда, Тилаган мақсудингни берса анда! Аллоҳ таолони юқорида айтилган йўеинда истамак билан жо- нинг ва мангулик уйига тану жонинг восил бўлса, умид борки, Аллоҳтаоло сени “Қулим” деб зикр қилса керак. Ва яна нимаики тилаган мақсудларинг бўлса, уни ҳам берса керак. Download 7.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling