P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

НАФСИ ШУМНИ БАЁНИ
Кел, эй кас, бўлма акнун тобиъи нафс,
Сўлур ақшом сабо бу гардани ғафс. 
*
Кел, эй сўфий аталмиш инсон, бас қил,. нафсинг кетидан юргув- 
чи бўлма. Ўтган ишларга пушаймон бўлиб, тавба қилгил. Эндиликда 
қиладиганларингда нафсингга эрк берма. Нафсингга эрк бермоғинг
203


билан бўйнинши йўгон қилурсан. /\ммо бўйин йўгошгаги боқий эмас- 
дир. Тез фурсатда озарсан, бўйнинг ҳам ориқ бўлур. Шундай экан, 
нафсинггақарши жиҳод қил. “Ғафс” — йўғон маъноскда.
Ҳама тоатларнинг хўбию софи,
Яқийн билгил - эрур нафснинг хилофи.
Барча тоатлару ибодатларнинг гўзали ва софи, гумонсиз бил- 
ки, нафсингга қарши чиқишингдир.Чунки нафсингга ихтиёр 
берсанг, эгриликларга тортар.
Қўяр кажликка доим нафси бад юз,
Қачон ўт туз ёнар - ёлборсанг ўттуз?
Бузуқ, эгри нафсингга ихтиёр берсалг, қийшиқ йўлга бошлар. 
Ёниб турган оловга ён, деб ўттиз марта айтсанг ҳам, тўғри ёнмай- 
ин, ҳавонинг юришига қараб ёнади. Шунга ўхшаб, бузуқ нафс 
ҳам бузуқ йўлга бошлар.
Эрур нафсинг думоғи турфа еллик,
Қачон эллик қилур - ёлборсанг эллик?
Чунки нафсинг бошида кўзга кўринмао ел бордир. Бу ел сени 
яширин туриб. йўлдан оздирур. Ел ўгнинг ёнишини ажойиб эг- 
риликларга тортгани каби, кофкр нафснинг ҳаг.оси, яъни ели 
ҳам кўринмас ҳийлалар билан оҳанрабо сингари эгриликларга 
тортар. Шунинг учун нафси коф иринпа эрк бермагин; уни бўш 
қўйсанг, элляк марта ёлборсанг-да, ўзингга эл бўлмас, ёвуз бўлур. 
Риёзат қалъасига кириб, бу нафс билан урушгин. Ахири голиб 
келиб — баҳодир руҳинг бояги елли бошини кесиб, тахтга ўти- 
риб, ўз жойини эгаллар. Сўнгра фанофиллоҳ бўлиб, боқий фил- 
лоҳца қолур.
Ўзинг паст айласанг - нафсинг забардаст:
Бошинг чайнаб солур чун уштури маст.
Ўзингни тубан, нафсингни юқори тутсэиг, ахири бир кун ке- 
либ, бу баланд нафеинг маст туя каби бошингни чайнаб, хароб 
қилур. Яъни эркини қўлига берган нафсинг ўш нгни иймондан 
чиқариб, абадий тамуғлик қилур. Шундай экан, бундайиг кофир 
нафсингга қаршилик қил
Бурунға боди киор эсмай бурундин 
Бурундуқ сол аига қўймлн бурундит:
Буюрувчи нафсингга ихгиёрингнк бер^бқўйп 
са
1
йбурниг 
гга такаббуртик ели эсиб югрмасдап бурунроқ ўи'г* кпфсингнг-» 
бурнига бурундуқ солгил. Хуллас, паф;.йнг кучсь К;н>‘'б тхг?г»иф 
руҳингдан усту! ■
келмасдан олдкг тклаж' чарж ю ж (гсши. 
ни жиловлаб қўйгил.


Риёзат бандиға беркит аёғин,
Кўтарма бошидин тақво таёғин.
Шундай экан, ўша нафси кофирнинг оёғини машаққат ва хи- 
лофлик ипи билан кишанла. Асло тилаган нарсаларини. берма. Ул 
шумнинг бошидан риёзат таёғини олма. Ҳамиша ул таёқ билан 
қийнагил.
Йиқилиб қолмағудек бер емишни,
Зиёда айла кам-кам қаттиғ ишни.
Ул нафси амморани очлиқдан ожиз бўлиб йиқилур ҳолида еми- 
шини бериб тургил. Тўқ қилмагил. Аммо риёзатни кам-камлик 
билан оширгил. Риёзатни ўртача қилгил. Чунки оғир риёзат ҳаром- 
дир.
Қўюб андозаи ҳолича юкни - 
Ибодат йўлиға кўндур бу лукни.
Нафсга риёзат чектирмак тиласанг, андозали қилгин, ҳаддан 
ортиқ очликда тутмагил. Нафсни тоат ва ибодат йўлига сола бор- 
гин.
Бу меҳнат бирла ул аммораи дун - 
На бўлғай мутмаинна бўлса бир кун?!
Нафсингни ўртача риёзатлар билан қийинликларга солиб, ибо- 
датга кўндира борсанг, бир кун келиб нафсинг ҳузур олса керак. 
Шунда “Фажр” сурасининг 28-оятида зикр қилинган Аллоҳнинг 
тахтида бўлиб, боқий биллаҳ мақомига эришсанг, ажаб эмас. 
Семиз кўп қилма бу туллак итингни,
Қутуриб - ёрмағай токи бе гингни.
Шундай экан, бу қопағон итингни семиз қилма. Тилаган нар- 
саларини берма. Тағин бу нафсинг бир куни семириб, юзингни 
ёрмасин. Яъни қутлуғ руҳингдан ғолиб келиб, нобуд қилмасин. 
Тамуғ азобида қолмагайсан. “Ит семирса эгасини қопар” мақоли 
бунга мисолдир.
Йилонки, асрадинг неча йил они - 
Улуғ бўлған сари ўсди зиёни.
Нафс илонини уйингда кўп йиллар асрадинг. Ул илон катта 
бўлган сайин зарари кўпайди. Яъни нафсга эрк бериб, кўп йил- 
лар ўз ҳолича юритганинг сари ўзингни Худойингдан йиооқ 
қилур.
Ўтубдур қўл билан бўйин тутардин,
Хатардур куч қилиб боссанг - югардин.
Нафсинг ўз ихтиёрида бўлиб ўсди. Энди унинг бўйнидан ушлаб 
туриб бўлмайди. Хатар ҳаддига келиб, бошингни ютар ҳолатга ке-
205


либди. Шундай қилиб, нафсингга эрк бермоқлик билан куфр ба- 
лосига эришибсан.
Етибдур қўйгали кўксинг юзина,

Кима дерсан - ўзинг қилдинг ўзинга!'7
Ўша ёвуз нафсингга кўп эрк бермоғинг билан катта бўлиб — 
йўғонлашиб, ана энди кўксини юзингга қўядиган бўлиб ети- 
шибди. Руҳи шарифинг мағлуб бўлиб, иймон тахтини ўрнидан 
қўпоришгача келибди. Бас, нафсингнинг бу даражага етгани ўзин- 
гдан бўлди, бошқадан эмас.
Улоқиб - ҳали ҳам тутма ўзинг суст, •
Белингга боғла ҳиммат фўгасин руст.
Эй кўнгил, ҳозирталаблик бобида ўзингни ўзинг кам тутма. 
Балки белингга ҳиммат камарини маҳкам боғлаб, ҳамиша бу бу- 
юрчоқ нафсингга машаққатлар етказгин.
Таваккул сайфини сидқ клгина ол.

Кйл ични холис - андин сўнг қилич сол.
Ўзингни кам тутмайин таваккул қиличини қўлингга ол-ца, ул 
кофир билан урушгил. Ана шунда таваккул қиличинг қўл келади. 
Аммо аввал қалбингни риёву кибру ҳасаддан т  яна нимаики 
ёмон хулқдан борки, барчасидан холи қилгин.
Таажжуб билма фазли бебаҳодин - 
Халос этса мунингдек аждаҳодин.
Худонинг раҳматидан таажжубда бўлмз. Бир кун келиб — бун- 
дайин аждаҳо нафсдан сени халос қилар. Чунки Аллоҳнинг раҳ- 
мати кўпдир. Ҳар бир ажаб уйғотадиган ишнинг манбаи Худо- 
дир.
Ғараз - мундоғ адувни қилма фарбеҳ 
Агар келса қўлингдин қагьи сар - беҳ.
Хулласи калом, бундай душман, яьки нафсни семиртирма. Ти- 
лаган нарсаларини бера солма. Агар эр йигят эрсанг, ул кофир 
нафсингнинг бошини кес.
Семурса нафс агар ичмак-емакдин - 
Юз онча эт олур яхши демакдин.
Нафс ичмак-емакнинг зиёдасидан семирса, ўзи ит эди, яна 
яхши деб, буюрганини қила берсанг, юз чэндон ит бўлур. Киши- 
нинг бу қадар нафс йўлига кирганйни кўрган бидъат аҳли х>’р- 
санд бўлиб, бу нафс эгасини мақгарлар. Мажлисларинингтўрига 
ўлтиртирурлар.
Яна юқори ўтмақдин берур ба;;р 
Бу нафси жоҳила дунёи бадқаҳр.
206


Бу нафси аммора эса мажлисларда юқори чиқмоқцан фойда 
олиб, бидъат феълини тобора орттирур. Еб-ичмоқ ҳавасида бўлур. 
Бидъат мажлисларининг тўрида.ўтириб, барча бидъат аҳлининг 
мақговида бўлур. Бас. шундай экан, сен бу нафси жоҳюгаинг чир- 
кин дунё тилакларини берма. Бўғзидан ушлаб қаҳр қил.
Ўтибман деб ўгарда бўлмағил шод,
Ўтунг дейдур - ўтунг олғай бу жаллод.
Мажлисларинингтўрида ўгириб, халойиққа бош бўлибман, деб 
хурсанд бўлма. Халойиқнинг сени улуғлашлари ўзингга зиёндир. 
Аммо нафсинг таъзимларнинг бундан ҳам ортиқ бўлмоғини истар. 
Ахири ўша лаъин нафсинг иззат тўрларига ўтар. Аммо шу ўгишда 
иймоннинг ўтини ҳам ўртаб ўгар.
Киши билса ризо шаҳцини завқин - 
Билур бирцан мажолис тахту фавқин.
Агар киши шукроналари билан Хуцойи таоло ризолигини олиб, 
бу ризолик тотининг завқини билса, унда бу киши учун мажлис- 
ларнинг тўрию оёғи баробардир. Аксинса, юқори ўгиришни иста- 
мас, аммо пастда ўгираманми, цеб хўрланмас ҳам. Ш унинг учун 
бу киши ҳамиша Аллоҳнинг ризолигини истар. Нафси буйруқла- 
рига қарши турар. Кишиларнинг сохта ва ўткинчи улуғлашларига 
алцанмас. Куръонни кўп тиловат қилур.
Турар ўз ҳолица - бисёру камца,
Юрушин бузмағай ҳеч шоцу ғамца.
Чинцан Аллоҳни тиловчи киши ҳамиша бирцай ҳолатца бўла- 
ци. Халқнинг мақговларига учмайци. Ҳамиша бир юришца бўлур. 
Роҳату машаққатларца ўзини бузмай, нафси амморасига қарши 
турар.
Киши кўрса Хуцодин жузъу куллни - 
Билур ул хайрият иззату зуллни.
Кишининг бошига ҳар нарса ҳукм бўлса, унинг яхшисию ёмони, 
каттаю кичиги — барини Аллоҳ таолоцан цеб билур. “Оли Имрон” 
сурасининг 26-оятига иймон келтириб, халқнинг яхшилик ва ёмон- 
лик қилишларига эътибор бермас. Ўз йўлица бўлур.
Эрур ҳолоки - тавба боби мафтуҳ,
Ёмон нафсингни қилғил тобиъи руҳ.
Шунцай экан, биҳамциллаҳ, тавба эшиги очиқ эканица тез- 
роқ гуноҳларингга тавба қил. Буйруқбоз нафсингни жиловлаб
жонингга тобе қил.
Агар нафсинг сани етмиш бошингцин - 
На бўлғай фойда етмиш ёшингдин!?
207


Бу нафси амморанг ўз бошингга етган бўлса, сенинг бу дунёда 
етмиш йил яшаб, қартайганингдан нима фойда бор?!
Агар нафсинг муродини изламаксан - 
Агар саксанга умринг етса - саксак!
Агар сен нафсинг тилаьслари йўлида ҳориб, елиб юрар экансан, 
билгилки, ёшинг саксонда бўлса ҳам, ўзингни ит дейишдан бош- 
қага ярамассан.
Азал кундин агарчи хавфи йўқсан - 
Агар тўқсонга кирсанг- кўигли тўқсан.
Сен нафсинг йўлида юриб, охиратни ўйламай юрсанг, ёшинг 
тўқсонда бўлса ҳам, сенинг қарилигингдан фойда йўқ. Чунки қари- 
ганда дониш бўлиш ўрнига охиратдан кўнглиьт тўқ бўлиб, наф- 
синг учун ўзингни ўзинг охират азобига ҳозирлаб кўймоқцасан. 
Азалдин қилса кимни кўнглини реш - 
Дегай ўн беш ёшин кўп, балки - ўи беш!
Ҳар кимнинг кўнглида азал кундан қўрқув жароҳати бўлса, 
ўзи ўн беш ёшга келиб иоодат қилишни бошласа-да, эллик ёш 
умр кўрган киши каби бўлади. Байт сўнгпдаги “ўн беш” — бешта 
ўн, яъни эллик дегани.

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling