P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

БАНДА АҲДДА ТУРМОҚИНИ БАЁНИ
Кел, эй содиқ, ки қилдинг сидқ лофин - 
Ўланча қилмағил ваъда хилофин.
Эй — Аллоҳни рост ва Пайғамбарки ҳақ деб билгувчи содиқ 
банда, энди сен ростлик даъвосини қилсанг, ўлар кунгача ваъ- 
дангга хилоф қилмасдан тур. Чунки ваъдада тўғри турмоқ яхши 
ахлоқнинг юқори мартабасидир. Буни ахлоқ?! Худованд ҳам дерлар. 
Чунки Аллоҳнинг ваъдага хилоф қилмаслиги шубҳага ўрин қол- 
дирмайди. “Оли Имрон” сурасининг 9-ояти бунга кафилдир. Яна 
Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки, “Бирор киши айтган ваъда- 
сида турмаса, албатта, унинг кўнглида иймон қатьий эмасдир”. 
(Демишларки, бир куни бир араб Пайғамбар (с.а.в.) га деб эдики: 
“Ё Расулуллоҳ(с.а.в.), мен олдингизга келурман” деб ваъда қилди. 
Пайғамбар алайҳиссалом арабни кутиб кирқ кун уйидан чиқмади- 
лар. Бир куни араб келиб, салом берди. Пайғамбар (с.а.в.) алик 
олмадилар. Араб бунинг сабабини сўрагаи эди, Пайғамбар (о.а.в.) 
айтдиларки: “Сен мунофиқсан. Мунофиқнинг с.тломики олмоқжоиз 
эмасдир”. Демак, маълум бўлдики, заъдага хилофлик қилиш - 
мунофиқликдир).


Хилоф этган - забунлардин забундмр,
Бу дунёву у дунё сарнигукдир.
Берган ваъдасига хилофлик қилган киши забунларнинг забу- 
нидир. Дунё ва охирагда юзлари тубан — уятли бандалаодир. 
Халойиқ олдида кўтоҳ забондур,
Худо даргоҳида андин ёмондур!
Ваъдасида турмаган кимсанинг дунёдаги забунлиги — халқ ора- 
сида тили қисқалигидир. Охиратдаги забуклиги эса — мунофиқлйк 
машаққати билан қабрдан туришидир.
Хилоф этсанг агар айғон сўзингдин - 
Кўгар эркаклик отини ўзингдин.
Ваъдангга хилофлик қилар бўлсанг, эр отини ўзингдан кўта- 
риб, хотинчалиш номини олгил. Чунки ваъдада тйк турмоқлик, 
албатта, эрлар ишидир.
Дадак қийғочи дасторингдин ортуқ,
Сани йўқ бўлғонинг - борингдин ортуқ.
Сен ваъдангда туришни билмас экансан, бошингдаш катга сал- 
лангдан чўри қизникг рўмоли яхши. Энг яхшиси — борикгдан 
йўғинг яхши.
Чиқармағил оғиздин қилмас ишни,
Килурман дема қўлдин келмас ишни.
Қилмас ишинг хусусида бировга ваъда берма. Кўлингдан кел- 
мас ишга ҳам сўз берма. Чунки ваъда бергач, унинг устидан чи- 
қиш — эрлик аломатидир.
Оғиздин чиқса сўз - қайтармағил қош,
Агарчи кетса ҳам ул сўз учун бош!
Оғзингдан сўз чиқдими — бас, эй афсус, деб қош чимирма. 
Гарчи бунинг учун бошинг кетса ҳам. Чунки ҳақиқат аҳлининг 
ҳоли шудир.
Керак эрман деганни ваъдаси туз,
Агар туз бўлмаса андин кўнгил уз.
Зеро, ҳақиқат аҳтш берган ваъдасида турарлар. Лекин киши ваъ- 
дада турмас бўлса, унда бу кишидан кўнгил узиб, асло сўзини 
инобатга олма.
Яқийн билгилки тузликдин асони - 
Эранлар олдилар ўнг қўлға они.
Мана, таёқцан ибрат ол. Таёқ тўғри бўлгани учун — тўғри сўз 
мардлар уни ўнг қўлига олдилар.
Хусусан, туз керак эл эътимоди - 
Бўлурми эгри ҳеч масжид ъимоди.
209


Хусусан, элбошилар тўғри сўзли бўлсинлар, чунки уларнинг 
обрўлари шундандир. Ким кўрдики, халқнинг қутлуғ ери — 
масжиднинг устуни қийш иқ бўлган?
Сўзин бузғон киши бузмасму иймон?
Ўлумса бирла қилмағил аҳду паймон.
Сўзин бузғон киш ини яхши эрлар - 
Қусиб, қайта онй ичганча дерлар.
Яхиги инсонлар сўзида гурмаган кимсани қусган қусуғини қайта 
ичмак билан тенг қилурлар. Қусуқ ичмаклик макруҳ бўлганидек, 
аҳли булағо қошида сўзда турмаслик ҳам макруҳдир.
Қаю тоййиб киш и ичгай қайидин - 
Тириксан қолмағил аҳдинг пайидш!.
И нсон табиатига қусуқ ичиш тўғри келмайди. Ш унинг учун 
қусуқ ичган кишини ҳеч ким кўргак эмас. Шунга ўхшаш, киши 
берган ваьдасидан қайта олмайди. Демак, ўлгунча — берган ваъ- 
дангда тур, уни бажариш йўлида бўл.
Мабодо узсанг ақволинг ъуқудин,
Тўкулуб - қолмагай йиғган нухудинг.
Мабодо, еўзларинг ва ваъдангни бузсанг, қараш к, йиғиб қўйган 
нўхат доналаринг тўкилиб, сочилиб кетган бўлмасин. Яъни ваъ- 
дангни бузиб, қилган ибодатларингни хароб қила кўрмагин.
ХАЛИЛУЛЛОҲ ЎҒЛИ ҲАЗҒАТИ 
И СМ ОИЛНИШ ' БАЁНИ
Халил ўғлики — Исмоилдир, эй саъд,
Ани ёд этти Тангрим “Содиқул ваъд”.
Иброҳим Халилуллоҳнинг ўғли Исмоил (а)
1
айҳимассалом)дир. 
Эй яхши инсон, уни Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Содиқул 
ваъд” ~ ваъдасига содиқ, деб зикр қилди. Бу зикр “Марям” сура- 
сининг54-оятида битиклидир.
Анинг содиқлигин, эй одамюод,
Қилибдур бир ривоятда Рабғўзий ёд.
Исмоилнинг рост ваъдали экагоши бтларга Рабғўзий деган кентлик 
Бурҳон ўғли Носируддин “Қисасул анбиё” да ҳикоя қ® шб — ёд қидци. 
Борур эрди ўшал шоҳ бир тарафгэ,
Йўлиқди мўьмине ул бош арафга.
Рабғўзий ҳикояда айтмишки, кунлардан бир кун Исмоил 
алайҳиссалом Маккадан Фаластин ерига борлш учун чиққанда, 
Абдурраҳмон исмли бир кишига йўлиқди. Бу кимея Исмоилга:
210


“Ё Расулуллоҳ, агар сиз м ени йўлдош ликка олсангиз эди, мен 
сиз билан борар эдим ” деди. Исмоил алайҳиссалом кўндилар. 
Деди: “Турсанг бу ерда, эй некунор,
Уйумда, яъни баъзи ишларим бор.
Абдурраҳмон: “Ё Расулуллоҳ, сиз бу ерда бироз турсангиз хўб 
бўлар эди. Уйимда баъзи ишларим бор. Уларни қилиб келсам, сўнг 
бирга борур эдик” — деди.
Бориб келсам, қўшулсам сизга баъд”,
“Турай” деб ваъда берди содиқул ваъд.
Ул Абдурраҳмон: “Уйга бориб келгач, сизга ҳамроҳ бўлсам қан- 
дай яхши иш бўлур эди!” - деди. Исмоил алайҳиссалом: “Яхши, 
кутаман” — деб ваъда қидци.
“Келурман” деб қошиндан кетган кас 
Унугги ваъдасини — бўдци келмас.
“Келурман” деб Исмоил қошидан кетган Абдурраҳмон — ваъда- 
сини унутиб, қайтиб келмади.'
“Қилибман ваъда” цеб ул соҳиби роз 
У ерца олти йил ўтирци қиш-ёз.
Сирлар соҳиби Исмоил алайҳиссалом ваъца берган ерица Абцур- 
раҳмонни олти йил кутци.
Ўшал ваъца унугқоннинг гузорй 
Етишци етти йилдан сўнгра бори.
Ваъдасини унутган Абдурраҳмоннинг ўгадиган йўли етги йил 
ўтгач, Исмоил кутиб турган жойга дуч кедци. Абцурраҳмоннинг 
етги йил илгари берган ваъцаси хотирига келци.
Ўшал ваъца учун турганини билди,
Уёт боди билан тутдек йиқилци.
Абдурраҳмон Исмоил алайҳиссаломнинг мазкур ваъда учун тур- 
ганини билиб, уят ели билан тутдек тўкилиб йиқилди.
Оғиздин дафтари аъзорин очди,
Дурри аш кин оёқ остига сочди.
Абцурраҳмон Исмоилга узрлар дафтарини очиб, оёқлари остига 
кўз ёшлари дурларини сочди.
Забиҳуллоҳ анга лугф этци чандон,
Эди чун ғунча гулдек — боғи хандон.
Забиҳуллоҳ, яъни Исмоил алайҳиссалом Абцурраҳмонни чан- 
дон лутфлару очиқ юз билан: “Хуш келдинг. Сафо келдинг. Айт- 
ган сўзингда турдинг” — дея тавозуьлар қилди.
Сучук тилни анга лутф эгги чун бол 
Ана ваъда, ана афву ана ҳол.
211


Исмоил алайҳиссалом Абдурраҳмонга болдек ширин тил билан 
сўзлаб насиҳат қилди: “Эй азизи ман, англагилки, чин ваъдалик 
эрларнинг ҳоли шудир, Афв қилгувчиларнинг ҳоли шудир. Ушбу- 
дир аҳли ҳолнинг ҳоли”.
Кишининг ваъдасиким — бўлмаса рост,
Муҳаббат аҳдин андин қилма хост.
Бировнингўзи берган ваъдасига вафоси бўлмаса, Аллоҳтаоло- 
ни севмоқ аҳцини ундан кутмагил. Чунки Аллоҳчи чиндан севув- 
чй инсон, албатта, Аллоҳтаоло хулқи билан хулқланса керак. 
Ишонма айғаниға, эй хирэдманд,
Агар чандики, ул ёд этса савганд.
Ваъдасини бузган кишининг сўзига ишонма. Агар бундай киши 
Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қасам ичса ҳам, унинг сўзини 
эъгиборга ола кўрма. Зсро, мунофиқнинг “Биллаҳ” дейишида 
эътибор йўқцир.
Сўзин бузған киши бузмасму иймон?
Ул кимса бирла қилма аҳци паймон.
Сўзини бузган киши, албатта, иймонини ҳам бузса керак. Сен 
шундайин қасамбузар кимса билан аҳци паймон қилишмагин. 
Агар тузлик била барио бўлурсан,
Алифдак жон ичинда жон бўлл рсан.
Айтган сўзинг ва қилган ваъдангда қатъий бўлсанг, “ж он” сўзи 
ўртасидаги “алиф”дек бўлурсаи. Ушбу сўзда “алиф” ҳарфи “жим” 
ҳарфига қанчайин яқин бўлса — ваъдангда собит бўлсанг — Ал- 
лоҳга ўшандай яқин бўлурсан.

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling