P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б
Download 7.52 Mb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Risolai aziza
МЎЪМИН ДОИМ ХАВФУ РАЖОДА
БЎЛМОҒИНИНГ БАЁНИ Кел, эй тан, бўл ҳамиша илтижода, Давомул умр бўл хавфу ражода. Эй банда, ўзинпш хослардан билсанг, Аллоҳ таоло ҳазратига сиғингувчи бўл. Тоату ибодатларингга ишониб, адцаниб юрма. Ум- рингнинг боринй қўрқмоқ билан умид орасида ў 1 казгин. Кўтарма ҳеч ражову хавфдин рас, Яқийн билгил куфрдур ҳам амну, ҳам йас. Аллоҳнинг ҳос бандасдан бўлсанг, бошингни умид қилкш ва қўрқмоқдан кўтарма. Аниқ билгилкм. Аллоҳнинг азобидан амин бўлмоқ ва раҳматидан умидсиз бўлмоқ куфрдир. Зеро, бу ҳакда “Юсуф” сурасининг 87-оятида аниқ ёзилгандир. Сани олдингдадур пайдо икки йўл: Бири ўнг қўл сари борғон, бири сўл. Олдингда икки йўл бор, бири — ўш тарафга кетар, жанкат йўлидир. Яна бири сўлга кетар, тамуғдир. Бечора бандалар бу икки йўлнинг қай бирига чиқарларини билмаслар. Ш унинг'учук, эй банда, дунёдалик пайтингда ҳамиша хавф билан умид орасИда бўлгил. Киши билмас қиёмат даштида - оҳ Кетар банда икки йўлдин қаю роҳ?! Оҳки, қиёмат даштида кетар экан, киши ўша икки йўлкингқ- айси бирида эканини бклмас. Агар сонсиз ато қилса Худойинг - Биҳишти Адн эшигин сурса пой иш , Эй бандаи хос, Худойинг с-енга сонсиз атолар қилиб, яна жой- и н ш и Адн жаннатида қилган бўлса ҳамки. Қариш йўл қолса жакнат этгали 1 авф - Бурунғидан зиёда айлаш л хавф. 216 Ш у Адн йўли сўнгига келиб, жаннатни тавоф қилмоққа икки қарич қолган бўлса ҳам, Аллоҳцан қўрқишингни авзалгидан зиёда қил. Наъувзу биллаҳ - ул борғон йўлингдин, Агар қайтарса не келгай қўлингдин?! Аллоҳга сиғинурмиз. Фараз қилки, жаннат йўлига бир қарич қолганда, Аллоҳ таоло бу йўлдаи қайтариб, чап йўлга солса, қўлингдан нима ҳам келар, эй банда?! Чорасиз ~ ўкинч билан тамуғга кетарсан. Агар дўзах лабинда бўлса нойинг - Умид узмаки, Ғофирдир Худойинг! Фараз қилки, оёғинг дўзах лабига етди. Шунда ҳам сен Аллоҳ- нинг раҳматидан умидни узма. Чунки Худойинг гуноҳларни ёрла- қагувчидир. Хуллас, гуноҳларинг нақадар кўп ва катта бўлса-да, ҳамиша умидда бўл. Ажаб эрмас - агар қайтарса андин, Насиб этса биҳиигги жовидондин. Аллоҳ қодирдир. Ажаб эмаски, сени дўзах ёқасидан қайтариб, мангулик жаннатини насиб қилса. Гарчи бу иш биз ожизлар на- зарида маҳол кўринса-да, Аллоҳга осондир. Агар устингдаги етти табақни Кезиб дарс айласанг - етмиш сабақни, Сен азиз бўлиб, устингдаги етти қават кўкни кезиб, етмиш хил илм ўргансанг-да, ва яна: Малойиқцек агар паррандадурсан, Яқийн бил - бандаи бечорадурсан! Фаришталардек кўкларда учар бўлсанг-ца, бегумон билгилки, сен атиги бир бечора бақцасан. Шунцай экан сенга такаббурлик лойиқ эмасцир. Сани отингу зотинг бўлса банца - Нечук хавф айламас жон бўлса танца?! Сенинг ўзинг ҳам, зотинг ҳам банда бўлса, нечук Аллоҳцан қўрқмассан?! Танингца жонинг бор эса, хавфда бўлгил. Эрур қулни иши қўрқинчу зори - Қабул этмак Эгамни ихтиёри! ДеМак, банданинг иши Аллоҳцан қўрқмоқ, гуноҳларицан тавба қилиб, зориликда бўлмоқцир. Қабул қилм оқэса Аллоҳ таолоцан- цир, Унинг ихтиёрицацир. Агар афв этмаса - бечорадурсан, Кдю йўл деса анда борадурсан. 217 Қанчалар зорилик қилсанг-да, гуноҳларингни кечмаса, начо- ра?! Ҳукми Илоҳий қайси йўлни кўрсатган бўлса, шунга борурсан. 1 Зеро, Аллоҳнинг илми қадимийдир. Бу илм ҳар нарсани ўраб ол- _ гандир. Бандаларига турли ҳукмлар чиқаришнииг хотимаси Ўзи- нинг қўлидадир. Бандаларнинг бунга идроклари йўқдир. Албатта, бандалар қаҳридан қўрқиб ва раҳматидан умид қилиб, буюргани- ни қиладилар ва буюрмаганидан тийирадилар.Ш у ўринда нозим ўзининг “Бир қарич йўл қолса” деган сўзига м>вофиқ келадиган мана бу ҳикоятни келтиради. ҲИКОЯТИ РАСУЛИ АКҒАМ (С.А.Б.) Муҳаммадким, шоҳи дунёвудиидур, Сифоти Раҳматул лил ъоламийндур. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом дунё ва охиратнинг иодшоҳидир. Расулнинг бу сифати “Анбиё” сурасининг 107-оятида ёзиқлидир. Замину осмоннинг халқу хайли Яратилди, бас, ул эрнинг туфайли. Ва яна ер билан кўк ва у ерда бор махлуқлар Муҳаммад (с.а.в.) туфайли яратилди. Ўқурда бир кун Тангри китобин - Ўқуди анда дўзахни азобин. Муҳаммад (с.а.в.) бир куни Тангри таолонинг китобини ўқир экан, Тамуғни ва Тамуғ аҳлининг азобларинк кўрди. Ул оятлар “Муззаммил” сурасининг 12-, 13-оятларидир. Ул оят ваҳмидин кетти ўзидин, Йиқилди ерга ул дамда юзидин. Пайғамбар ўқиган оятининг ваҳмидан ҳушсиз бўлиб, ерга юз тубан йиқилди. Анча ётди. Саҳоба ҳар қаю бир ҳола бўлди, Замину осмон - дар нола бўлди. • Саҳобалар Пайғамбар (с.а.в.) қошида бир ҳол бўлиб турдилар. Еру осмон Пайғамбарининг йиқилгашши кўриб, “Ўцди” деб йиғ- ладилар. Замондан сўнг кўзини айлади боз, Саҳоба айдилар: «Эй мухгарам роз, Бир замон Пайғамбар ҳушига келиб. кўзияи о1тди. Қошидаги ёронлар айтдилар: “Эй сирларнинг яқин қарйндоши, нима у-'ун 218 бундай бўлдинг? Ш ояд, мазкур оятн ин г ваҳмидан ҳушсиз бўлдинг?!”. Сани халқ афзали қилди Худойинг, Муҳаййо бўлса жаннат ичра жойинг. “Эй Расулуллоҳ, нима учун ўша оят ваҳмидан йиғларсан? Ҳол- буки, сен халойиқларнинг афзалисан, жаннатда ўрнинг тайиндир. Ул оят сендек бахт эгалари ҳақида эмас, балки биздайин гу>юҳкор бандалар хусусидадир” — дея саҳобалар Пайғамбарни овутдилар. Сифотинг Раҳматул лил ъоламийндур, Худодан мунча қўрқинчинг надиндур?!» “Эй Расулуллоҳ, сифатинг Қуръонда Раҳматул лил ъоламийн, деб кедди. Шундай бўлгач, Аллоҳдан бу қадар қўрқишингга сабаб недур?” деб сўрдилар са.\обалар. Деди: «Гарчи Расули жузъу куллман - Нечук хавф айламай, зероки, қулман» . Расулимиз (с.а.в.) саҳобаларга айтди: “Эй ёронлар, гарчи мен барча халойиққа Пайгамбар бўлсам-да, Аллоҳ олдида атиги бир бандаман. Банда эса, у нақадар юксак мартабаларга эришса-да, Аллоҳцан қўрқар”. Агар юз минг башорат бўлса ёри - Керак қулдин ўшанча хавфи зори. “Агар АЛлоҳ таоло қайси бир бандасига юз минт жаннатдан суюнч хабарини берган бўлса-да, чин банданинг қўрқинчи аввал- гидан ҳам ортиқ бўлмоғи керак”. Кишининг исми зоти бўлса банда - Бўлурму фориғийат қул деганда?! “Бир кишининг ўзи ҳам, зоти ҳам банда бўла туриб, Аллоҳ- нинг хизматидан фориғ бўла олурми?! Асло, йўқ. Чунки банданинг иши доим тазарруъ ва тавбг дир”. Download 7.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling