P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


САФАРДАГИ ЙЎЛДОШЛАРГА МЕҲРИБОНЛИК


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

САФАРДАГИ ЙЎЛДОШЛАРГА МЕҲРИБОНЛИК 
БАЁНИ
Кел, эй озим, агар бўлсанг сафарда —
Рафиқе топ тариқи пур хатарда.
Эй сафарга отланган инсон, сафар қилмоқни ният қилган 
бўлсанг, аввал сенга йўлдош керакдир. Сафар йўллари хатарлар- 
га тўла бўлади. Ш унинг учун йўлдошсиз сафар қилмоқ - гарчи 
бу сафаринг дунёвий ёхуд охиравий бўлса ҳам мушкилдир. Шу- 
нинг учун “Аввал — йўлдош, сўнгра — йўл” деганлар донолар. 
Аммо йўлдош бўлмиш киши йўл одобини билгувчи бўлсин. 
Нечукким, мағзини жонда тутар пўст,
Муҳаббат йўлида андоғ керак дўст.
213


Пўст мағизга қандайин яқин бўлса, сафар йўлдошинг ҳам му- 
ҳаббатда сенга яқин бўлсин. Сафар йўлдошининг хослик шарти 
шудир.
Керакдур эр кўнгиллик яхши ҳамроҳ,
Рифоқатга ярамас ҳар қаю доғ.
Сафарда эр кўнгиллик яхши ҳамроҳ керак. Бу ишда каиизак 
сифат ҳезалак^киши йўлдошликка ярамайди. “Доғ” — Канизак. 
Ўзини қул, ёрин сулгони билса,

Ўзини тан, рафиқин жони билса
Йўлдош бўлмиш киши ўзини қора қул билиб, дўстиии султон 
билсин. Яна ўзини тан билса, йўлпошини жон билсин Хуллас, 
йўлдошлар бир-бирини қадрлаб, ҳурмат билан йўл юргайлар. 
Оёғига агар тегса тикане —
Қадалганча кўзига кўрса анк.
Яхши йўлдош шеригининг оёғига тикан кирса, уни ўзига қадал- 
гандай кўриб, ранжида бўлур. Чин йўлдош мана шудир.
Сувиқ ел тегса йўлдоши кў*ига —
Агар қўлдин келур — олса ўзига.
Ҳа, ҳақиқий йўлдош шундайки, ҳамроҳикинг юзига совуқ ел 
тегса, иложи бўлса-ю, елни ўзига олса.
Анга келиб теккан тийри балоға,
Қилиб жокин сипар, тутса ароға.
Чин ҳамроҳ шериги устига келган ба/ю ўқини кўкси билан 
тўсиб, бу бало билан дўсти орасида қалқон бўлур.
Ямон йўлдош эрур чун мори афъий —
Зарардин ўзга йўқцур заррайе нафъи.
Ёмон йўлдошнинг зарари илон заҳри кабидир. Демак., ёмон 
йўлдошнинг зиёндан бошқа фойдаси йўқцир.
Тутиб доим йилонкинг қуйруқини,
Нечук дил жамъ этарсан буйруқини?
Илон думини қўл билан тутиб келиша олармикансан? Ахир, 
унданжирканиб, ташлаб юборасан-ку!? Шунга ўхшаб, ёмон йўлдоиь 
нинг буйруғига мувофақат қилиб бўлмаса керак.
Ёмон бўлмай ва лекин бўлса номард.
Қуруғ суврат эрур — қилғил кўнгил сард, 
Йўлдошинг ёмон бўлмай, лекин номард бўлса, сен барибир 
кўнглинш и ундан уз. Негаки, унинг яхшилиги қуруқ сувратида- 
дир, аммо иши ва сўзида қатьийлик бўлмас, Сен бундай кимса 
билан йўлдош бўлмагил.
Ўлукдур бўлмаса ҳар ким-да гўрда,
Тирилмасдир кўгарган бирла мурда.
-
214


Номард йўлдош ўлик билан баробардир. Гарчи у қабрда ётган 
бўлмаса-да! Зеро, ўликни кўтарганинг билан унға жон кириб ти- 
рилмас. Хуллас, тамизсиз йўлдош сенинг ўгиту насиҳатинг ва одо- 
би ҳунарни ўргатмоғинши қабул қилмас. Ўзининг ўша туғма но- 
донлигига кетар. “Она сути билан кирган, тана сути билан чиқ~ 
мас” деганлари бунга шиордир.
Эмас эрнинг нишони ришу олат,
Нишони ҳиммату ғайрату ҳолат.
Эр кишининг эрлик аломати соқолу закар эмасдир. Балки эр 
киши ҳиммат, ғайрат эгаси ва ҳол аҳлидан бўлади. Яъни эр киши 
таваккулли, ҳалиму алим, сўнгра тўғрисўз, соғлом фикрли бўлади.
ҲИКОЯТ САЪДУ САИД
Саиду Саъд қилди аҳди ёри,
Сафар бўлди аларни ихтиёри.
Ҳикояларда келибдурки, Саъд билан Саид исмли икки киши 
дўст бўлмоққа аҳди паймон қилишди. Йўлдош бўлгач, ихтиёрлари 
сафар қилмоққа тухиди. (Айтишларича, бу икки йўддош Пайғам- 
бар алайҳиссаломнинг саҳобаларидан эдилар. Булар жаннат суюнч 
хабарига етшиган эдилар. Хотин олмайин, умрлари саёҳатларда ўгган. 
Саъднинг отаси Умар исмли кофир эди. Маккада эди. Ўн егги ёшида 
Пайғамбар (с.а.в.) га иймон келтирган эди. Саиднинг отаси Лайс 
Басрали эди. Ғоят тўғри ва солиҳ киши эди. Буларнинг фарзандла- 
ри Саъд ва Саид йўлдош бўлиб, сафар қилмоқда бўлдилар. Охири 
бу икки дўст Диёрбакр урушида шаҳид бўлдилар. Жума куни пе- 
шин намози вақгида ҳижрийнинг қирқ биринчи йилида дафн 
қилинцилар).
Дилу жондек эди ул икки огоҳ - 
Қазодин оқцилар царёга ногоҳ. .
Бу икки дўст — Саъд билан Саид цўстликда жону дил эдилар. 
Тўсатдан дунёнинг гардиши билан ҳамроҳларнинг сафари Қулзум 
денгизига тушди. Кемага ўтирдилар.
Бирисин тугди малаҳе ўшал ҳол - 
Деди: «Қўйгил мани, ёрим қўлин ол».
Кемага тушдилар. Кемачи буларга жаҳл қилиб: “Нима учун бе~ 
кор угирибсиз? Кеманинг эшкагини эш инглар” — цея эш какни 
Саиднинг қўлига 'гуттирди. Филҳол Саъд туриб: “Кемани мен эшай- 
ин” — деци. Кемачи эшкакни Саъдга берди.
Муни қўйди , ани тутди мазбут - 
Бу ҳам айди: «Мани қўйгил, ани тут».
215


Кема эгаси эш какни Саиднинг қулидан олиб Саъдга бергач. 
Саид туриб эш какни ўзига талаб қилди. Кема соҳиби бу иккиси- 
нинг бунчайин дўстлигига ҳайрат қилди,
Тамошо қил алардин аҳди ёри - 
Ана қавли дуруст эрларни ҳоли!
Эй азизим, кўрдингми, бу икки дўстнинг аҳдга паймонлари- 
ни? Қарагин, бирининг маш аққатики иккинчиси ўзига олганин. 
Демак, икки дўст жон ила тандек бўлур. Жон оғриса тан ҳам рак- 
жида бўлур.

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling