P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б
нофиқ бўладими — буни унинг ўзи касб қилади
Download 7.52 Mb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Risolai aziza
нофиқ бўладими — буни унинг ўзи касб қилади.
Ўшанча ихгиёри жузъийдин боз Топар банда жазо кўп қилса ё оз. Аллоҳтаоло бандаларига яхши ва ёмон феълга жузъий ихтиёр- ни бериб қўйган экан, қиёмат кунида Ўзи жазо беради: ҳар қайси жузъда оз бўлса — оз, кўп бўлса — кўп. Наким ризқики бўлса шайбу боло, Яратибдур ани Вожиб таоло. Пастданми, юқориданми, ҳалолми ёки ҳаром — ниманики ризқ қилган бўлса, уларнинг барчасини Аллоҳ яратди. Ҳаромидин вале манъ этди бизни, Берибдур ихтиёри жузъимизни. Аммо Аллоҳ таоло бизларга ҳаромни олмасликни буюрди, шу- нинг билан бирга жузъий ихтиёримизни ҳам ўзимизга берди. Худо рози эмас исёнимизға, Ризосидур Ани эҳсонимизға. Аллоҳ гуноҳларимизга рози бўлмайди. Унинг розилиги тоату ибодат каби эзгуликларимиздан ҳосил бўлади. Киши рози деса исён қилурға, Аимма ҳукмидур кофир бўлурға. Кимки, Аллоҳ гуноҳларимизга рози бўлади, деса, кофир бўла- ди. Бу ҳукмни имомлар чуқур текшириб чиқардилар. Аллоҳ гуноҳ- ларга рози бўлмайди, аммо булар Ўзининг тақдири билан қилин- гандир. Агар шундай бўлмаганда Аллоҳ таоло гуноҳкор бандаларига зулм қилган бўларди. Ҳолбуки: Худо зулм этмади ҳеч бандаларға, Вале туз йўлни кўрсатди аларға. Аллоҳтаоло бандаларига зулм, зўрлик қилмади. Аксинча, гўғри йўлни кўрсатди, ихтиёрий феъллар берди, пайғамбарлар юборди, олимлар етиштирди. Булар тўғри йўлни билмаганларга англатдилар. Бас, буни билмаслик — узр бўлмади. Ўшал халқики туз йўлдин озарлар, Алар ўз жонлариға зулм этарлар. 13 Йўлдан чиққан халқжонига зулмлар келажак. “Тавба” сураси- нинг 70-оятида мастурдир: “Бас, Аллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлма- ди. Балки ўзларига ўзлари зулм қиж ан эдилар”. Азоб этса бу олам ё у олам, Эрур бул адл, эй фарзанди одам. Аллоҳ таоло дунёда ва охиратда нима азоблар қилса, Ўзининг адолати туфайлидан қилади, зулмликдан эмас. Нафссиз халқэрур ё зи-нафсдур, Анинг ўз мулкидур, ҳеч зулм эмасдур. Дунёда жонли ва жонсиз нарсаларнинг барчаси Ўз мулкидир. Ш унинг учун Ўз мулкида сўфини фосиқ, фосиқни сўфи, аҳли тоатни кофир, кофирни аҳли тоат каби бир ҳолдан бошқа ҳолга киритиши зулм эмасдир. Агар афв айласа, Ўз фазлидур ул, Будур сидқингу ихлосинг, будур йўл. Агар Аллоҳ таоло бир гуноҳли бандасини кечиб жаннатга ки- ритса, бошқа бир аҳли тоатнинг тоатини қабул қилмай, дўзахга ташласа, буларнинг бариси адлдандир. Сенга кўрсатилган тўғри йўл - шу. Ихлосингни шунга боғла. Етар биз омиларға мунча билсак, Тутуб маҳкам бўйинсунсак, эгилсак. Биз нодонлар учун шунча билиш етарлидир. Буларни маҳкам тутиб амал қилсак, бўйсунсак ва эгилсак - керак. Жамоат аҳли суннат тузган эрлар Дерлар: турфа нозикдур бу йўллар. Тавҳид бобида турли баҳслар кўпаймаслиги ва чуқурлашиб кет- маслиги учун улуғ арбоблар кўп уриниб, ишлар қилдилар. Бу эранлар аҳли суннат вал жамоат йўлини тузиб кетдилар. Бу - ажаб бир нозик йўл. Кўп фаҳму фаросат эгаларининг фаҳмлари узиЛиб, та- риқи Ҳақцан чиқцилар ва кофир бўлдилар. Яна зиёда фаҳмсизлари ҳам бор эди, фаҳмлари етмай, эътиқоддан маҳрум бўлиб — зин- диқ бўлдилар. Бу байтда, шунингдек, илми каломни кўп ўрган- моқнинг ҳаром эканлигига ҳам ишора бор. Айтадиларки, ўртача зеҳнли киши илми каломни кўп ўрганмоғига зарурат йўқцир. Бун- дай киши бу илмни ёмон мазҳабларга жавоб берар даражада бил- моғи кифоя қилади. Ш унинг учун шоир айтади: Улуғ йўлни қўйиб ўлгунча, эй ёр, Қадам қўйма тояр ерларға зинҳор. Бу ердаги “улуғ йўл”дан мурод тавҳидни аҳли суннат вал жа- моат эътиқоди бўйича ижмолан, қисқача билишдир. Сен бу улуғ 34 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling