P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ИЙМОННИНГ БАЁНИ
Худодин ҳар не келса, рост билғил,
Тилинг бирла яна иқрор қилғил.
Худойи таоло томонидан пайғамбарларга кимаики ҳукм келган 
бўлса, чин билиб, тил билан иқрор бўш ш иймондир. Иймоннинг 
асли булардир:
Мусулмонлиғ йўлида булдир иймон,
Муни билмас киши - Тонгла пушаймон.
. Яъни олдинги байтда айтилганидек, мусулмонлккда иймон тил 
билан иқрор бўлиб, кўнгил билан чИнга олмоқлиқцир. Буни бил- 
маган кимсалар қиёмат кунида ўкиниб, кофирлар гуруҳида бўлиб, 
дўзахда қоладилар.
Яқийн билгилки, иймон бўлмағай кам,
Эрур бирдек, зиёда бўлмағай ҳам.
Ш аксиз билгил
1
си, иймон ортмас ва камаймас ҳам, бирдек 
турар. Чунки кймон шундай бир ҳолки, унинг аҳволида на ортиқ- 
лик ва на камлик бўмайди. Киши иймон ортар ва камаяр деб эъти- 
қод қилиб дунёдан ўтса, шубҳасиз кофир бўлиб, охират кунида 
қабрдан турганида икки қоши орасига “Аллоҳнинг раҳматидан 
умидсиз” сўзи ёзилган бўлиши китобларда ёзилгандир.
Бу сўздур аҳли суннатни тариқи,
Жадал этди бу сўзда ҳар фариқи.
Бу сўз, яъни “иймон'ортмас ва камаймас” дейиш аҳли суннат 
вал жамоатнингтугган йўли ва эътиқодидир. Аммо бу мақомда ҳар 
гурўҳўзича баҳслар қилдилар. Баъзилар “зиёда бўлур ва камаюр”, 
баъзилар “ортар, аммо камаймас”, айримлари эса “камаюр, аммо 
зиеда бўлмас” дедилар. Аммо “камаймас ва ортмас’; дейиш гўғри-- 
дир. Бас, бу сўзда қаттиқ бўл.
Бўлур аммо амал зойиду нуқсок.
1 опар яхши амалдин ажр инсон.
Аммо амаллар зиёда ёки ўксук бўлади. Чунончи, яхши амаллар 
қилган кишига Аллоҳтаоло ажрлар бериб, жаннатда даражасини 
ортгирар. Аммо амал қилмайин ҳаракат қилмаган кигаининг жан- 
натда даражаси пасаяр.
35


Амал айланг ва лекин аймоғайсиз:
“Амадцин дохили жаннат бўлурмиз”.
Яъни ҳар вақт амаллар қил ва бу амалларнинг қабул қилини- 
шини Аллоҳга тоишир. Ш ундай бўлса-да, “қилган амалим мени 
жаннатга киритади” демагил. Чунки сеНинг ибодагинг Тангри- 
нинг берган неъмати учун шукрона қилганингдир. Билгилки, 
шукронанг Аллоҳнинг сенга берган неъматининг мингдан бири- 
ча эмас. Лекин Парвардигори олам сени жаннатга киритса, буни 
Уз фазли туфайли қилади, ибодатинг учун эмас.
Ани амрин дилу жонинг била ол,
Амал қил, ҳам Ўзининг фазлина сол.
Ш унинг учун Аллоҳ буюрган ишларни жону дилингга олиб, 
амалини ихлос билан қил. Қилиб бўлгач, қабулини Ўзининг раҳ- 
матига солиб,. зорилик қилгин.
Насиб этса биҳишт, Ўз фазлидур, бил,
Амалга иттико қилмай амал қил.
Аллоҳ сенга жаннат давлатини насиб этса, Ўзининг раҳматидан 
беради, ибодатинг учун эмас. Шундай эқан, амалга таяниб олма
аммо амални доимо қилгин. Зеро, банда амалга буюрилгандир. 
Ғараз улким, амалға бўлма мағрур,
Амал қштғил, амалға банда маъмур.
Буни била туриб, тағин қилган амалларингга алданиб такаб- 
бурлик қилмагин. Чунки банда амал қилиш учун буюрилган экан, 
амални дунёда унга берилган неъматлар учун қилади.
“Амал қилмоқдин, - аҳли истифода 
Дедилар, - нури иймондур зиёда”.
Юқорида айтилган гуруҳлар, яъни аҳли сулукдан кўпроғи айт- 
диларки, амал қилмоқлик иймоннинг нурини оргтиради. Аввал 
кўнгилга ихлос ўрнашиб, сўнгра ушбу ихлоснинг нури юзага 
чиқиб, Муҳиботи раҳмоний ўрнашади.
Ва гарна бўлмас иймон зойиду кам,
Ақида булдур, эй фарзанди одам.
Демак, аҳли суннат ақидаси мана шудир, эй одам болалари.
Асли иймои ортмас, камаймас ҳам. Аммо нури иймоннинг ор- 
тиши ва иймоннинг фойдаси амал биландир.
Амални нафъи ҳам иймон биландур,
Қачон ёлғуз амал қилғон биландур.
Амалнинг фойдаси Аллоҳ таолога иймон келтирмоқ биландир, 
ёлғиз амал билангина эмас. Бу ҳақца “Оли Имрон”нинг 9 1-оятида 
Аллоҳнинг сўзи бордир: “Албатта, кофир ва кофир ҳолда ўлган
36


кимсалар, агар улардан бирортаси ер юзи тўла олтинни тўлов қилиб 
берса ҳам, ҳаргиз қабул қилинмас...”.
Наъувзу биллаҳ, иймонсиз кишини 
Қабул этмас Худойим ҳеч ишини.
Иймонсиз бўлмоқдан Аллоҳга сиғинамиз. Чунки биламизки
биров иймонсиз ўлса, Худойимиз ҳеч бир иш ини Еа ҳеч бир ама- 
лини қабул қилмайди. Гарчи бунингучун қанча молу дунё, эҳсону 
садақалар қилса ҳам, арзимас заррадек сочилиб, йўқ бўлар. Аммо 
қабул бўлмас. Хуллас, кофир бўлиб, абадий азобга қолур. Бундай- 
ин ҳолдан Ўзинг сақлагин, Аллоҳим!
Агарчи яхшштар аъмолин этса,
Тасаддуқер юзини молин этса.
Ўша иймонсиз яхшилар иш ини қилиб, ер юзида бор молу ду- 
нёни фақиру бечораларга садақа қилгани билан қабул бўлмайди. 
Барчаси едцек тўзиб кетади.
Риёзат бирла бўлса эртаю кеч 
Ўшалким — сидқи йўқгур, қилгани — ҳеч.
Яъни иймон давлатидан маҳрум бўлмиш кимсалар кечаю кун- 
дуз жонларини оғритиб, рўза тугиб оч юрсалар ҳам, қабул бўлмайди 
ва улар кофирлар жумласидан бўладилар. Чунки дунёдаиик вақгла- 
рида иҳлослари йўқэди.
Бўлур дўзах ани охир макоии,
Қутулмас ҳаргиз ани жисму жоки.
Иймон давлатидан маҳрум бўлган кимсалар на қадар эзгу амал- 
лар қилсалар ҳам, уларнинг сўнгти ўрни дўзахдир. Тану жони жа- 
ҳаннам ўтидан қутула олмас, дўзахда қолади. Зеро, Аллоҳтаоло 
“Бақара” сурасининг 161-, 162-оятларида ана шуларни айтган. 
Агар иймон насиб этса кишига,
Берур ажр ани хўб қилмишиға.
Бировга иймон давлати муяссар бўлса, Тангри таоло унинг ҳар 
яхши ишша м>т<одютлар бериб, муборак дийдорини рўзий айлайди. 
Агар чанди кабоир қилса беҳад,
Тамуғда қолмас иймонлиғмуаббад.
Иймон давлати бор киш и на қадар кагта гуноҳлар қилса ҳам, 
гуноҳи туфайли дўзахда мангу қолмайди. Тамуғга кирса ҳам ий- 
мони қўтидан олиб жаннатга етаютар.
М УНОЖОТ ЕА ДАРГОҲИ ҚОЗИЙУЛ ҲОЖОТ
Илоҳ!'!, осиймиз, бечорадармиз,
Ҳавои нафс ила оворадурмиз.

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling