P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б
Download 7.52 Mb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Risolai aziza
'
37 Ё Рабб, мен қулинг гуноҳ дарёсига дучор бўлиб, ибодатларни тарк этиб, доим нафсим кетидан юриб, жаҳонга масхара бўлган- ман. Қўноқмиз бир кеча дунёи ҳеча, На ишлар кечадур биздин бу кеча? Умримиз бир кечачалик йўқ бўла туриб, дунё кетидан қувиб, не қадар гуноҳ ишлар бошимиздан ўтар. Биринчи “кеча” — кун- дузнинг зиддидир, иккинчи “'кечадур” — ўтади маъносида. Бу тунда бутун тут иймонимизни, Сабоҳ қутқор бу тундин жонимизни. Бу кеча иймонимизни бутун сақлаб, эртанги тамуғ тутунидан жонимизни асрагил, Илоҳим! Кўнгил сандуқина бир беадал дур Ўзинг рост айлагил, ё Кошифуз-зур. Эй мушкилларни очувчи Зот — Илоҳим, кўнгил сандиқлари- мизни бебаҳо дурларга тўлиқ қилиб, Ўзинг рост айлаб, тўғри йўлга солгин. “Бебаҳо дур” дан мурод — иймон, “сандиқ” — кўнгилдир. Ўшал дур қасдина шайтони бадбахт Тушубдур ҳавою хоҳи билан сахт. Бадбахг шайтон ўша дурлар кетидан тушар. Кўнгилларга кел- гувчи ҳавои истаклар сари қаттиқ ҳийлаларни ишга солур. Ий- мон аҳлини йўлдан уриш қасдида юрур. Агар бўлсанг мани ҳолимга Ҳомий, Тўзар кулдек адувларни тамоми. Илоҳим, агар ҳолимни Ўзинг сақласанг, албатта, душманлар- нинг барчаси ўчоқ кулидек тўзиб йўқ булади. Агар Сен сақласанг раҳмат йўлидин, Адув қул келса, на келгай қўлидин? Ё Рабб, агар Сен раҳматинг билан ўша шайтон — душмандан сақласанг, унинг қўлидан ҳеч бир йш келмайди. Васваса айларга келса, раҳматинг билан Ўзинг суриб юборгин, эй Тангрим. Яна иймонда айди аҳли таҳқиқ: “Худодиндур ҳидоят бирла тавфиқ”. Яъни иймон баҳсида моҳир бўлган муҳаққиқ олимлар айтди- ларки, ҳидоят ва тавфиқбермоқлик —Аллоҳнинг Ўзидан. Бу икки нарсани бандалар касб қилиб топа олмайдилар. Булар Худонинг фазлидандир. Чунки шоир дейди: Худонинг феъли ул махлуқ эмасдур, Киши ани ҳаргиз махлуқдемасдур. 38 Худойи таолонинг феъли, яъни ҳаракати махлуқ эмасдир, уни махлуқ демайдилар. Шунинг учун тавфиқ т ҳидоят махлуқ бўлмади. Дедилар: “Маърифат бирлаву иқрор Ўшалким, бандасини феълида бор”. Муҳаққиқ олимлар айтдиларки, кўнгил билан Аллоҳни тани- м оқва тил билан иқрор бўлмоқ, бу иккиси банданинг феълидир. Шунинг учун булар махлуқ бўлди. Нечуким, бандани халқ этди Мавли, Тақи махлуқ эрур феъли ва қавли. Аллоҳ бандаларини яратганлиги, яъни халқ қилгани сабабли, бу бандаларнинг қилган ишлари ва сўзлари ҳам барчаси махлуқ, яъни яратилган бўдди. Эрур бир маънида иймону ислом, Буни билса - керак ҳар хосу ҳар ом. Истилоҳ юзасидан иймон ва ислом сўзлари бир маънодадир. Буни хосу ом билмоғи лозим. Хабарларда келишича, иймонсиз ислом бўлмас, исломсиз — иймон. Аимма қавлини берк ушла, зинҳор, Жадалнинг нафъи йўқ бўлса, на даркор. Ўтмишда утган имомлар айтган сўзларни маҳкам ушла. Улар ислом билан иймонни маънида бир қилдилар. Сен бу хусусда баҳс қилишдан сақяан. Зероки, баҳснинг дунёву охиратда фой- даси йўқцир. Download 7.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling